Ер ости сувлари мавжуд бўлганидаги бинога сув киритиш тармоғининг чизмаси.
1-текис сальник; 2-диафрагма; 4-мойланган арқон тутами;
5-cальник стакани; 6- мустаҳкамлаш болтлари.
Сув ўлчаш тугуни, сув миқдорини ўлчаш жиҳозлари
Сув ўлчаш тугуни сарф бўлаётган сувни ўлчаш учун қўлланиладиган сув ўлчаш ускунаси, тармоқдаги босимни назорат қилиш ва системадан сувни чиқариб юбориш учун мўлжалланган назорат чиқариш крани хамда запорли арматуралар билан жиҳозланади.
Бино ичига кириб келаётган қувурдан истеъмолчилар қанча сув олаётганини билиш учун уларга сув миқдорини ўлчаш жиҳозлари, яъни счетчиклар ўрнатилади. Бино ичига сув сарфининг максимал, ўрта ва минимал миқдорини ўлчаш учун ўрнатилган счетчикларни ўлчаётган сув миқдорига қараб турлар ва ўлчамларга (калибр) ажратиш мумкин.
Сув ўлчагичларни бинога сув кириш ерига яқин ўрнатиш, хонадаги ҳарорат эса 20С дан кам бўлмаслиги сув ўлчагичга яқинлашиш осон бўлиши керак. Бунинг имкони бўлмаса, у ҳолда счетчик тугуни махсус иссиқлик сақлаш қопламаси билан ўралган бўлади. Бино ичида счетчиклар махсус ажратилган ерда, девор бўйлаб ёки чуқурларда жойлаштирилади. қудуқлар чуқурлиги сув тармоғининг чуқурлигига тенг, аммо уларнинг ўлчамлари 1,2 х 1,2 м, айланасимон бўлса-қудуқ диаметри 1,25 метрдан кам бўлмаслиги шарт. Саёз тармоқларда сув ўлчагични жойлаштириш мумкин бўлган чуқурлигидан келиб чиқиб қудуқ чуқурлиги аниқланади.
Счетчиклар қувурлардан ўтадиган бир соат ичидаги энг катта сув сарфини ўтказишидан келиб чиқиб лойиҳаланади. Агар тармоқ хўжалик-ёнғинга қарши сув ўтказишга мўлжалланган бўлса, унга айланма қувур лойиҳаланади.
Айланма қувурлар счетчик тугунларига фақат ёнғинга қарши тармоғи бўлган бинолардагина ўрнатилади Парракли сув ўлчагичларнинг уланиш чизмаси
Турбинали сув ўлчагичларнинг уланиш чизмаси
Сув улчагичлар – истеъмолчиларга сарф бўлган сув миқдорини ўлчаш учун ишлатилади. ишлатиш даврида ишлаш асбобларини назорат қилиб туриш талаб қилинади, баъзида эса таъмирлаш керак. Сув улчагичлар бинонинг техник ертуласида қувурнинг кириш қисмида иккита вентил ёки задвижка орасида ўрнатилади, натижада сув сарфини ўлчаш тугуни ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |