Мухандислик тармоқлари ва жихозлари фанининг вазифалари ва мутахассис тайёрлашдаги роли


Биноларда сув таъминоти тармоқларини ўтказиш усуллари, қувурларни трансировкалаш


Download 1.08 Mb.
bet16/19
Sana18.06.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1564352
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
suv taminoti

Биноларда сув таъминоти тармоқларини ўтказиш усуллари, қувурларни трансировкалаш

  • Водопроводнинг кириш қисми (ввод), ташқи сув тармоғига пайвандлаш, муфта – седелка усули, тройник, крестовина бўлган фланецли усули ёки олдиндан ўрнатилган улаш қисмлари орқали уланади. (Расм 1.6. а ва б ва Расм 1.7 а ва б).

  • Ввод қисми учун диаметри 50мм, 100 мм ли ва ундан юқори бўлган чўян, асбестоцемент ва зангламайдиган битум билан ишлов берилган пўлат, баъзи бир холларда пластмасса полиэтилен қувурлар ишлатилади. Улаш жойидаги йиғма темир - бетон қудуқнинг диаметри 700 мм дан кам бўлмаслиги керак, чунки бу ерда вентиль, задвижка ва бошқа арматуралар ўрнатилади. Вводнинг минимал ётқизилиш чуқурлиги 1 м дан кам бўлмаслиги керак, нишаблиги эса i = 0,005 ташқи сув тармоғига қараб қабул қилинади.

  • КМК 2.04.01 – 98. биноларнинг ички водопроводи ва канализациясига асосан вводдан бошқа ер ости коммуникацияларигача бўлган масофалар қуйидагича бўлиши керак.

  • а) иссиқлик трассалари ва ташқи канализация тармоқларигача, қувурнинг диаметри

  • < 200 мм – 1,5 м

  • > 200 мм – 3 м

  • б) паст босимли газ қувурларигача – 1 м.

  • юқори босимли – 1,5 м

  • в) электр ва телефон симларигача – 0,75 – 1 м

  • А. Водопроводнинг кириш қисми билан / канализация захарли ёки бадбуй хидли суюқликлар ўтказувчи қувурлардан ташқари / хар хил тармоқлар кесишганда улар ўртасидаги вертикал бўйича масофа 0,2 м дан кам бўлмаслиги керак.

  • Ичимлик сувини утказувчи водопровод тармоқлари канализация тармоқларидан юқорида жойлаштирилади. Агар кириш канализация тармоқларидан пастда жойлашадиган бўлса, у холда водопровод пўлат қувурдан қабул қилинади ва у пўлат ғилоф ичига жойлаштирилади. Бу пайтда канализация қувури деворларидан ғилофнинг четигача бўлган масофа ҳар икки тарафга хам лой тўпрокларда 5,0 м дан кам бўлмаслиги керак; фильтрловчи тўпрокларда 10,0 м дан кам бўлмаслиги керак ва канализация тармоғи чўян қувурлардан ётказилади.

  • Сув киритиш тармоқлари қувурлари нишаби шаҳар сув таъминоти тармоғи томонига қувурдаги сувларни чиқариб юбориш мақсадида нишаблик билан ётқизилади.

  • Сув киритиш тармоғини синаш ва қабул қилиш ташқи сув таъминоти тармоқлари учун ўрнатилган талаблар асосида (ҚМҚ 02.04.01-97) амалга оширилади.

  • Тармоқнинг бурилишларида қувурлар уланган ерларига кучланиш тушмаслиги учун тиргаклар ўрнатилади.

  • Сув киритиш тармоғини режада жойлаштиришда у бошқа тармоқлар билан тўғри бурчак остида кесишган бўлиши шарт. Девор ичидан қувурни ўтказаётганда унинг атрофида 0,2 м бўшлиқ қолдирилади ва унинг икки томони махсус сув ўтказмайдиган қоплама билан мустаҳкамланади.

  • Бунинг учун мойланган канопдан ва сув ўтказмас юмшоқ лойдан фойдаланилади.

Намлиги юқори бўлган ерларда эса қувурларнинг девор билан кесишиш ерида сальникли зичлаш қўлланади


Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling