Мухандислик тармоқлари ва жихозлари фанининг вазифалари ва мутахассис тайёрлашдаги роли


ҚМҚ 02.04.01. – 97 талабига биноан бинонинг пастки қаватларидаги босим 60 метрдан ошиб кетмаслиги керак


Download 1.08 Mb.
bet9/19
Sana18.06.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1564352
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
suv taminoti

ҚМҚ 02.04.01. – 97 талабига биноан бинонинг пастки қаватларидаги босим 60 метрдан ошиб кетмаслиги керак.

  • Алоҳида ёнғинга қарши сув тармоғида босим 90 метргача бўлиши мумкин, акс холда сув тармоқлари тизимлари алоҳида лойиҳаланган бўлиши шарт, яъни улар ҳудудларга ажратилади.

  • Биринчи ҳудуд сув тармоқларидаги босим бир-икки қаватли бинолар учун етарли бўлади. қолган ҳудудлар тармоққа қўйилган талаблар асосида тузилади.

    Кетма-кет уланган схема асосида ишлайдиган тармоқлар узун эмас, аммо мустаҳкамлик даражаси юқори бўлмайди. Чунки маълум қувватларда насос агрегатларини ўрнатиш тақозо этилиб, бу ўз навбатида бинода яшайдиган аҳоли учун ноқулайлик (вибрация, шовқин) туғдиради.
    Кетма-кет уланган схема асосида ишлайдиган тармоқлар.
    1-марказдан қочма насос; 2- заҳира бак; 3-насос.

    Параллел схема асосида ишлайдиган тармоқларда қувурларни кўплаб ишлатишга тўғри келади, аммо насос агрегатларини марказлаштирилган ҳолда жойлаштириш, улар ишини автоматлаштириш ва фойдаланишни осонлаштиради.
    Қувурларнинг сарфи кўп бўлса ҳам, умумий сарф катта миқдорни ташқил этмайди (оғирлиги бўйича), чунки ҳудудларда қувурлар турли ўлчамларга эгалар.

    Параллел схема асосида ишлайдиган тармоқлар.

    1. иккинчи ҳудуд марказдан қочма насоси; 2- иккинчи ҳудуд заҳира баки; 3- учинчи ҳудуд марказдан қочма насоси; 4- учинчи ҳудуднинг босимли-заҳира баки

    Пастки ҳудудларда қувурлар ўзидан катта миқдордаги сувни ўтказгани учун, стоякларнинг диаметрлари катта бўлади ( ).
    Тармоқларни ҳудудларга ажратиб фойдаланишнинг яна бир сабаби, ташқи тармоқдаги сув босимидан унумли фойдаланиш имконияти яратилишидир ва тармоқдаги насосларни фақат юқори ҳудудлар учун талаб қилинадиган сув миқдори ва босими бўйича танлаш керак бўлади.
    Юқори ҳудуд фақат сув босимини ошириш насослари ҳисобига сув билан таъминланади
    4) Ёнғин ўчириш сув таъминоти тизими

    • Ёнғинга қарши сув тармоқлари – бино ва баъзи бир объектларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинди ўчириш учун хизмат қилади хамда ички ва ташқи ёнғинга қарши сув тармоқларига булинади.

    • Ички ёнғинга қарши сув тармоқлари иш даражасига, қаватлар сонига қараб бошқа сув тармоқлари билан қўшилган ёки алоҳида тармоқларни ташқил қилади. Бу тармоқлар ёнғин жумраклари, автоматик (спринклерлар) ва ярим автоматик (дренчерлар) билан жиҳозланган бўлади.

    • Ёнғинга қарши сув тармоқлари [2;5] га асосан қават 12 дан ошиқ бўлган яшаш биноларида, ётокхоналарда, 4 қаватдан юқори булган мехмонхоналарда, ўқув биноларида, санаторияларда, дам олиш уйларида, магазинларда, даволаниш ва болалар муассасаларида, кинотеатрларда, клубларда ва хажми 5000 м дан зиёд бўлган биноларда утказилади.

    • 12 – 16 қаватли одамлар яшайдиган уйларда қўшилган (хужалик – ичиш ва ёнғинга қарши), 17 қаватдан юқори бўлса, ажратилган схемалари қўлланилади.

    • Ёнғин жумрагини асосий элементлари: диаметри 50 ёки 65 мм ёнғин вентили, узунлиги 10ёки 20 м бўлган шланг, диаметри 13,16,19 ёки 22 м бўлган ёнғин стволи.

    • Ёнғин кранлар вестюбелларда, каридорларда, зинапояларни майдонларида ва ўтиш жойларида, полдан 1.35 м баландликда «ПК» ёзилган шкафчаларга ўрнатилади. Агар ёнғин кранларини сони 12 тадан кўп булса, у холда айланма тармоқ схемаси қўлланилади. [1,2,5]. (Расм 1.20).

    • Ёнғин кранини таъсир доирасини радиуси расм 1.20. а – пункти бўйича хисобланади. Ёнғин учун сув пуркаш (сепиш) қисмини асосий узунлиги қуйидаги ифода оркали топилади:

    • Ёнғин шлангларидаги йўколган босим эса қуйидаги ифода орқали топилади: 

    • бу ерда: - химоя қилинадиган бинони баландлиги, м; - ёнғин кранини жойлашиш баландлиги, м; - сув оқимчасини количакт кисмини горизонтал проекцияси, м; - ёнғин струяси учун сув сарфи, м/с; - шлангни қаршилик кўрсатиш коэффиценти ( = 50 мм, = 0,0012 ёки = 65 мм, =0,003835); - шлангни узунлиги, м.

    • Ёнғинни ўчириш учун сарф бўладиган секундбай сув сарфи қуйидаги ифода орқали топилади:

    • Ёнғин струясини таъминлаш учун талаб килинган босим қуйидаги ифода орқали топилади:

    • бу ерда: - бир вақтда харакат қиладиган ёнғин струяларини сони; - битта струяга сарф бўладиган сув сарфи, л/с; - сувни геометрик кутарилиш баландлиги; - йўқолган босимлар йиғиндиси (10 ёки 20% шлангдаги йўқолган босимдан); - ишчи босим.

    • Ёнғинга қарши сув тармоғини лойиҳалашда асосан қуйидагилар аниқланиши керак:

    • 1) талаб килинган меъёрга асосан, энг узоқ жойлашган ёнгин кранидаги колигактни струяни узунлигини таъминлашни хисобга олиб сарф бўладиган сув сарфини хисоблаш (аниқлаш);

    • 2) ҳамма қаватларда ёнғин жумракларини талаб килинган сонини;

    • 3) тармоқни аксонометрик схемасини чизиш керак (қувурларни трассировка қилиш ва ёнғин жумракларини жойлаштириш);

    • 4) қувурларни диаметрини аниқлаш керак;

    • 5) вводдаги (киришдаги) ва ёнғин жумрагини энг узоқ жойлашган нўқтасидаги талаб қилинган босимни аниқлаш керак;

    • 6) ёнғин насосларини турини аниқлаш керак;

    • 7) заҳира сувини ва босимини тўлиқ таъминлайдиган сув босим хамда гидропневматик бак қурилмаларини аниқлаш керак.

    • Спренклерли ёнғинга қарши қурилма – биноларда рўй берадиган ёнғинни автоматик равишда ўчириш учун мўлжалланган. (Расм 1.21). Сувни бериш билан биргаликда тревога сигнали ҳам ишлайди, бу қўрилма ёнғин хавфи ўта кучли бино ва иншоотларда ишлатилади.

    • Спренклерли головкалар (суғоргичлар) пўлат қувурга хар 3 – 4 м оралиқда резьба билан шахмат усулида беркитилади.

    • Битта спринеклар СП – 2 сув сепиш юзаси 9 - 12 м2, 141 + 3; 182 + 3оС. Бундан ташқари ОВС, ЭС маркали сепиш юзаси 12, 27, 36 м2 булган спренклерлар хам мавжуд.

    • Спренклерли қурилмалар сувли, ҳаволи ва сув ҳаволи бўлади. Сувлиси иситиладиган биноларда ишлатилади. (иситиш 240 кун давом этадиган районларда).

    • Сувли сигнал клапан (КСПК – контрольно – сигнальный пусковой - клапан) ларни ишлаш принципи қуйидагича: хамма спренклерлар ўрнатилган тармоқ ва галовкалар сувга тўлдирилган ва катта босимга эга бўлади, сув бош задвижка орқали берилади. Тарелкали клапан ўз оғирлиги билан насосни ва сигнал қурилмасини автоматик ишга туширгич қурилмани тешигини ёпиб туради. Иссиқ температура натижасиди спренклерни ёпилмаси эрийди ва сув қувурдан спренклер тармоғига киради. Сувни тармоқдаги босими камаяди, клапан очилади ва насос ишга тушади. [5].

    • Баъзи холларда ярим автоматик дренчерли қурилмалар хам ишлатилади (Расм 1.22).


    • Download 1.08 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling