Мухандислик тармоқлари ва жихозлари фанининг вазифалари ва мутахассис тайёрлашдаги роли


Download 1.08 Mb.
bet6/19
Sana18.06.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1564352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
suv taminoti

Насос қурилмаси

  • Насос қурилмаси ўрнатилган ички сув таъминоти тизими шу холда қулланиладики, ташқи сув тармоғидаги босим доимий равишда ёки сутканинг маълум бир соатларида талаб килинган босимдан кам бўлса. Насос қурилмаси ва босимли сув сиғими билан жихозланган ички сув таъминоти тизими шу холда қулланиладики, ташқи сув тармоқларидаги кафолатланган босим доимий равишда етарли бўлмаганда. Бу холда ички сув тармоғида сув сатҳининг пасайишига қараб автоматик равишда насос қурилмаси ишлайди. Сув босим сиғими эса тармоқда (регулировщик) сув сарфини ва босимини тартибга солиш вазифасини бажаради. Пневматик қурилма, насос ва гидропневматик сиғимли тизим асосан ёнгинга қарши ва ишлаб – чиқариш корхоналари сув тармоқлари учун ишлатилади.

  • Бу тизимда гидропневматик сиғим сув босимини тартибга солиш вазифасини бажаради.

  • Сув таъминотининг зонали тизими ҳам мавжуд бўлиб, бу тизим баландлиги 50 метрдан юқори (17 ва ундан юқори қаватли) бўлган бино ва иншоотларда қачонки тармоқдаги босим рухсат берилган максимал босимдан (60 м хужалик ичимлик ва 90 м ёнғинга қарши сув тармоқларида) юқори бўлганда ишлатилади.

  • Зоналарнинг чегараси максимал рўхсат берилган босимга қараб, тармоқнинг энг пастки арматурага уланган нўқтасидан белгиланади.

  • Юқоридагилардан ташқари қуйидаги ички сув таъминоти тизимлари ҳам мавжуддир:

  • а) сув қабул қилувчи хавузли ва оқимни узлукли етказиб берувчи ички сув таъминоти тизими – бу тизим ички сув тармоғидаги босим 15 метрдан (0,015 МПа) кам бўлган холда ишлатилади.

  • б) сув сатҳини тенглаштириб турувчи сиғимли тизим – бу тизим ишлаб чиқариш корхоналарида ва совуқ, иссиқ сув етказиб беришга марказлашган коммунал - маиший объектларда ишлатилади.

  • в) айланма сув таъминоти тизими – бир марта ишлатилган сув, тозаланиб ишлатилади. Бунга саноат корхоналарида ва бассейнларда ишлатиладиган сувлар киради.

  • Ички сув таъминоти тизимларининг турлари ва таснифи.

  • Ички сув таъминоти тармоқлари тизими энг аввало бино ичидаги истеъмолчиларга зарур сув босими-Нт.қ. ва ташқи тармоқдаги сув босими-Нм орасидаги қийматлар фарқига қараб танланади.

  • Ички сув таъминоти тармоқларини ишлаш хусусиятларига қараб қуйидаги тизимларга ажратиш мумкин: сув босимини ошириш мосламаларисиз, босимни ошириш ҳажмлари бўлган, сув босимини оширадиган насос мосламали, босимни ошириш ҳажмлари ва босимни оширадиган насослар бўлган, гидропневматик аралаш жиҳозлари бўлган тизим; зонали тизимлар.


  • Download 1.08 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling