Шаҳар ва аҳоли пункти сув таъминоти тизимининг тасвири сув манбаси турига, сувнинг сифатига жойнинг рельефига ва сув истеъмоли режимига боғлик бўлади.
Сув қабул қилиш иншоотлари. Сув манбаси турига ва характерига қараб хар хил бўлади. Ер устки сув манбаларидан сувни қабул қилиш қирғоқдан ва узандан сув қабул қилиш иншоотлари орқали амалга оширилади. Ер ости сувларини қабул қилишда артезиан скважинлар, шахтали қудуқлар, горизонтал сув қабул қилиш қурилмалари, каптаж қурилмалари ишлатилади
Насос станциялар. Қачонки сувни тозалаш талаб этилса, уни тозалаш станциясига I - кутаргич насос станция орқали, тозаланган сув эса истеъмолчиларга II – кутаргич насос станция орқали узатилади.
Сувни узатиш ва таркатиш иншоотлари. (қувурлар) сувни истеъмолчиларгача етказиш ва хар бир истеъмолчига таркатиш учун хизмат қилади.
Сув тозалаш станцияси. Сувнинг сифатини истеъмолчи талаби даражасида тозалаш ва қайта ишлашга қаратилган.
Тоза сув сигимлари. I ва II кутаргич насос станциялари нотекис иш режимини мутадиллаштиришга хамда ёнгинга ва авария вактида керакли сув микдорини саклашга хизмат қилади.
Босимли сув минораси. II – кутаргич насос станция ва сув истеъмоли режимини мутадиллаштириш хамда ёнғин ўчириш ва тизимнинг ўз мақсади учун маълум бир миқдор сувни сақлаш учун хизмат қилади.
3.Аҳоли пунктлари ва саноат корхоналарини сув билан таъминлаш тизимларини лойиҳалашда ривожланиш анъаналари.
Сув таъминоти–бу сув манбалари, насос қурилмалари, сув тозалаш иншоотлар, ичимлик сувини истеъмолчиларга етказиб берувчи тармоқлар ва бошқа кўпгина мослама, қурилма ҳамда сиғимлардан иборат тизимдир. Ўрта Осиё шароити сув таъминоти тизими айрим элементларини жуда қадимдан қулланишини тақозо этган. Қудуқлар, сув кутаргич қурилмалар, чархпалаклар, каналлар, туғонлар, ховузлар шулар жумласидандир. Хисоб китоб ишлари қилинмаган тақдирда хам мохир усталар ўз ҳунарини шогирдларига, шогирдлар-шогирдларга ўргатиши хозирги кунда хам қудуқ қазувчи, чархпалак ясовчи усталарнинг ишлари хозирги замон хисоблашлар натижаларига жуда мос тушмоқда.
Чунки сув таъминоти масалалари жуда ачинарли аҳволда. Ичимлик суви билан таъминланмаган қишлоқлар, сувини сифати ўта ёмон ахволдаги шаҳарлар ўали сероб. Президентимизни «Қишлок аҳлини ичимлик суви ва газ билан таъминлаш ҳақида»ги қарори жуда вақтида бўлди. Ушбу қарорни бажариш борасида катта ишлар олиб борилмоқда. Бу эса кўплаб оммавий касалланишларнинг олдини олишнинг асосий йулларидандир. Чунки собиқ СССР да сувдан норационал фойдаланиш, уни исроф қилиш оддий бир хол эди. «Орол» фожиаси бунга яққол мисолдир. Вилоятимиз худудида шу каби холлар кўп. Саноат корхоналарини, айниқса кимё саноати корхоналарини асоссиз шаҳримизга йиғилиб қолганлиги ичимлик суви манбалари таркибини ўзгартириб, яроқсиз холга олиб келмоқда.
Шу сабаб бу сохада қилинажак ишлар кўлами хам кенг. Сувни кунлик меъёрий миқдорини аниқлаш, ундан тежамкорлик билан фойдаланиш йулларини қидириш, мавжуд иншоотлар ишини ўрганиш ва уларни такомиллаштириш, янги-янги элементлар яратиш, сув тозалаш жараёнини ўрганиш ва мукаммаллаш, табиий энергетик ресурслардан ушбу сохада кенг фойдаланиш ва бошқа жуда кўп муаммолар ўз ечимини кутмоқда.
Ихчам сув тозалаш қурилмалари, қуёш энергияси билан ишловчи қурилмалар, айланма сув таъминоти тизимлари, ичимлик суви манбаларини ифлосланишини олдини олиш борасидаги тадбирлар бу борадаги дастлабки қадамлар холос.
Халқ хўжалигини ривожлантириш интенсив ривожланиш, илмий-техника тараққиетини жадаллаштириш ва табиат реусурларидан тежамкорлик билан фойдаланиш йўлидан бориши зарур. Ёқилғи, энергия, хом ашё ва материалларга бўлган талабнинг ўсиши ресурсларни тежаш ҳисобига 70..80 процент қондирилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |