Мухри нубуват


Download 0.74 Mb.
bet20/26
Sana21.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1638749
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
B.Kilichev lug`ati-2

ТАНКЕР [TANKER] - суюқлик ташийдиган кема.
ТЕЛЕТАЙП [TELETYPE] - ҳарф босадиган телеграф аппарати. Ёзадиган машинага ўхшаш мослама. Қабулда телеграфист керак эмас. Ёзув узатувчи пунктдан ўтиб, қабул қилувчи аппаратга қўйилган қоғоз ўрамига автоматик тарзда ёзилади.
ТЕЛЬФЕР [TELPHER] - оғир юкларни кўтариб бир жойдан бошқа жойга қўйиш учун мослама. Тельфер аравачага боғланган, бир рельсли осма ҳаракатланувчи механизмли қурилмадан ташкил топади.
ТЕНДЕР [TENDER] - 1) паравознинг орқа қисми ёки махсус қурилмали вагон, унда сув, ёқилги запаслари, мойлаш тозалаш материаллари ва асбоб-ускуналар жойлаштириш мумкин; 2) катта бўлмаган елканли, бир мачтали, спорт кемаси; 3) ясси тубли моторли қайиқ; 4) самолётларни қуришда симлар ёки тросларни тортиш учун винтли тортувчи.
ТЕННИС [TENNIS] - махсус тахланган майдонча – кортдаги спорт ўйини, бунда майдонча тўр билан иккига бўлинган юмшоқ тўпни ракетка ёрдамида рақиб майдони томонига зарба билан юбориш керакки, у қайта уриб билмасин. Ўйинчи сони 2 та ёки 4 та.
ТЕНТ [TENT] - офтоб ёки ёмғирдан сақлайдиган бризент. У пляж ва кемаларда ишлатилади.
ТЕСТ [TEST] - савол-жавоб; саволнинг жавоблари бир қанча нотўғри жавоблар орасидан танланиб олиниши шарт бўлган масала.
ТРАКТОР [TRAKTOR] – ерга ишлов беридаган, юк ташишга мўлжалланган хўжалик техникаси.
ТРАМВАЙ [TRAMWAY] – 1) шаҳар электр темир йўли; 2) шу йўлда ҳаракатланадиган бир ёки бир неча вагондан иборат поезд.
ТРАМП [TRАMP] – турли йўналишлар бўйича юк ташувчи кема тури.
ТРАНЗИСТОР [TRUNZISTOR] – ток ўтказиш, материаллар қаршилигини аниқлашга хизмат қиладиган эҳтиёт қисм.
ТРАУЛЕР [TRAWLER] - кемаларда туриб балиқ тутадиган катта қопсимон тўр билан жиҳозланган ов кемаси.
ТРЕК [TRACK] – велосипед мусобақалари ўтказиладиган йўлаклар жойлашган майдон.
ТРЕНЕР [ TRAINER] - спортнинг бирор бир тури мутахассиси, спортсменларни ўйинларга тайёрлайдиган раҳбар.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling