ТРЕСТ [TRUST] - 1) бозор иқтисодида монополия шаклларидан бири. Бошқа монополия шаклларидан фарқи, бунга кирувчи корхоналар ўз савдо-сотиқ ва ишлаб чиқариш эркинлигини йўқотиб, ягона бошқармага бўйсунади; 2) айрим мамлакатларда бир хил маҳсулотли ва ҳар хил босқич билан ҳам хом ашёни қайта ишлайдиган корхоналар уюшмаси.
ТРОЛЛЕЙБУС [TROLLAIBUS] – электр токи ёрдамида ҳаракатланадиган шаҳар транспорти тури.
ТУННЕЛЬ (ТОННЕЛЬ) [TUNNEL] - ер остидан қазиб ўтилган ёки тоғларда ўйиб ўтилган йўллар.
ТЮБИНГ [TUBING] - халқали шахта ўтиш йўлларида сув ўтмас иншоотни ташкил қилган чўянлар ёки алоҳида халқалар системаси.
Ф
ФАЙЛ [FAYL] – компьютер технологиясида қўлланиладиган матн муҳаррирларининг бир қисми; саҳифаси.
ФАЛЬСТАРТ [ FALSE START] - нотўғри олинган старт, бу мусобақа қатнашчиларидан бири ўз ҳаракатини жамоадан аввал, шошиб бошлаган ҳолат.
ФАНЕРА [FVENEER] - 1) қоплама фанера – юқори навли ёғоч (қизил дарахт, ёнғоқ дарахт)лардан ясалган юпқа тахта. Ёғочларни қоплаш учун ишлатилади; 2) кўп қаватли фанера – кўп қават қилиб ясси, юпқа тахталар бир- бирига бир қават вертикал бир қават горизонталь қилиб ёпиштирилган бўлади. Қалинлиги 0,5 ммдан 20 ммгача.
ФЕН [FAN] – соч қуритишга мўлжалланган электр асбоби.
ФЕРМЕР [FARMER] - асосан ёлланма ишчи меҳнатидан фойдаланиб ўз ери ёки ижарага олинган ерга ишлов берадиган майда ёки ўрта қишлоқ хўжалиги корхона эгаси, хўжайини.
ФИЛЬМ [FILM] - 1) ёруғликка сезгир целлюлониддан иборат жуда юпқа шаффоф плёнка, парда; 2) кинолента кинематография; 3) кинотасвир.
ФИНИШ [FINISH] - 1) тезликда бўладиган спорт мусобақасининг охирги, ҳал қилувчи қисми; 2) шунақа мусобақаларда дистанция (оралиқ масофанинг ) охирги қисми.
ФЛОМАСТЕР [FLOMUSTER] – турли суюқ рангли безак қалам.
ФОЛ [FONL] - қўпол ўйинни англатади. Мас.: футболда қўпол туртиш, йиқитишлар, рақибга билиб туриб зарба бериш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |