ФОЛЬКЛОР [FOLK – LORE] - халқ оғзаки ижоди; афсона, эртак, ҳикоя, ашула (лирика ва маросимлар), топишмоқ, лапар, мақол, айтишмалар ва бошкалар.
ФОРВАРД [FОRWARD] - футбол ва хоккей жамоасининг олдинги чизиқ ўйинчиси (ҳужум чизиғи форварди).
ФОРСУНКА [FORCE-PUMP] - машина двигателида айрим қисмларга суюқ етказиб берувчи мослама.
ФУТБОЛ [FOOTBALL] - 2 та жамоа қатнашадиган спорт (ҳар бирида 11 ўйинчи). Мақсадлари рақиб дарвозасига фақат оёқ ва бош ёрдамида тўп киритишдан иборат.
кўл, дарё, денгизлар сув баландлигини ўлчайдиган таёқча, кемаларда катта бўлмаган чуқурликларни ўлчаш учун ишлатилади қурилма.
Х
ХОККЕЙ [HOCKEY] - 1) 2 жамоадан иборат муз устидаги ўйин; мақсад рақиб дарвозасига шайбани клюшка ёрдамида ип билан ўралган мосламага киритишдан иборат; 2) биринчи ўйинга ўхшаш, фақат бунда 6 кишидан иборат жамоа текис майдон ёки чим устида ўйнайди.
ХОЛЛ [HOLL] –оммавий мажлисхона, меҳмонхона, театр ва бошқаларда кутиш хонаси; зал.
ХОТ ДОГ [HOT DOG] – айрим нон маҳсулотларининг орасига сосиска қўйиб истеъмол қилинадиган егулиги.
ХЕНДС [HANDS] - 1) футболда – тўпга қўл билан тегиш рақиб фойдасига жарима зарбаси билан белгиланадиган ҳолат; 2) хоккейда – қўл билан тўпни нотўғри тўхтатиш.
Ц
ЦЕНТ [CENT] – 1) бир қатор мамлакатларнинг майда тангаси. АҚШ, Канада, Гонконг, (долларнинг 100дан 1 қисми) Нидерландия (гульденнинг 100 дан 1 қисми), Индонезия, Бирма, Цейлон (рупиянинг 100дан 1ё қисми); 2) кема ёки унинг бирор қисми.
Ч
ЧАРТЕР [CHARTER ] - кема хўжайини билан тузилган кема ёки унинг бирор қисмини маълум вақт ёки қатновда ижарага олувчи ўртасидаги шартнома.
ЧЕК [CHEQUE CHECK] - 1) шахсни жорий вақтдаги ҳисобидан аниқ бир миқдор пул олиш учун ёзма равишда бериладиган махсус ҳужжат; 2) олинган маҳсулот учун маблағ кўрсатилган кассадан олинган талон ёки берилиши керак бўлган пул миқдори ёзилган, сотувчидан кассага бериладиган талон.
Do'stlaringiz bilan baham: |