Мукаддима


{فَإن لَّمْ يَكُن لَّّهُ وَلَدٌ وَوَرِثَهُ أَبَوَاهُ فَلِأُمِّهِ اٌلثُّلُثُ}


Download 0.51 Mb.
bet17/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46
Bog'liq
Meros

{فَإن لَّمْ يَكُن لَّّهُ وَلَدٌ وَوَرِثَهُ أَبَوَاهُ فَلِأُمِّهِ اٌلثُّلُثُ} (النساء، 4:11)
«...Энди агар фарзанди бўлмай, фақат ота-онаси унга меросхўр бўлса, у ҳолда онасига учдан бир тегур (қолгани отасига қолади...)».
(Нисо сураси, 11-ояти кариймадан).
* Агар марҳумнинг ота-онаси ва фақат қизлари бўлса, отага ҳам ”фариза”, ҳам «асаба» мероси биргаликда тегади.
11-мисол. Ота-онани қолдириб қиз вафот этди:
* Мероснинг 1/3 (учдан бир) ҳиссаси онага, қолгани отага.
12-мисол. Ота ва ўғил қолди:
* Мероснинг 1/6 (олтидан бири) отага, қолгани ўғилга.
13-мисол. Якка қиз ва ота қолди:
* Қизга мероснинг ½ (ярми), отага 1/6 (олтидан бири) –”фариза” ва қолгани «асаба» йўли билан тегади.
14-мисол. Эр-хотин бир онда ҳалок бўлишди. Эрнинг ота-онаси ва бошқа хотинидан ўғиллари бор. Марҳума хотиннинг ҳам ота-онаси қолди:
* Эрнинг ота-онасининг ҳар бирига 1/6 (олтидан бир) ҳиссадан, қолганига ўғиллар тенг шерик. Хотиннинг меросидан онасига 1/3 (учдан бири), қолгани – отасига.
15-мисол. Ака-ука бир онда ҳалок бўлишди. Уларнинг ота-онаси, хотинлари ва аканинг ўғиллари бор, аммо ука бефарзанд:
* Аканинг меросидан: отага – 1/6 (олтидан бири), онага ҳам шунча, хотинга 1/8 (саккиздан бир), қолганига ўғиллар тенг шерик. Укадан қолган мерос ҳазрати Умар розияллоҳу таоло анҳу нинг ижтиҳодлари бўйича: унинг хотинига ¼ (тўртдан бири), қолганнинг 1/3 (учдан бири) онасига, ундан қолгани отага тегади.(7-мисолга таққосланг).
5. БОБОНИНГ МЕРОСИ
Марҳумнинг отасининг отаси (бобо) мерос олишга ҳақли, аммо онасининг отаси ҳақдор эмас.

  • Агар марҳумнинг фақат хотини, онаси ва бобоси бўлса, у ҳолда ҳазрати Умар розияллоҳу таоло анҳунинг ижтиҳодлари билан бўлган масаладан ўзгачароқ ҳал бўлади: яъни, хотинга мероснинг ¼ (чораги), онага – 1/3 (учдан бири) ва қолгани бобога тегади.

  1. Агар марҳумнинг ўғли ёки ўғлининг ўғли бўлса, бобо ”фариза” меросига ҳақдор бўлиб, мероснинг 1/6 (олтидан бири)ни олади;

  2. Агар марҳумнинг меросхўр фарзандлари ва уларнинг болалари бўлмаса, бобо “асаба” мероси олади. Агар марҳумнинг меросхўри мутлақо мавжуд бўлмаган ҳолда, бобо мероснинг ҳаммасига ҳақдор бўлади. Агар марҳумнинг “фариза” меросхўрларидан фақат эр ёки хотин бўлса, ундан қолгани бобога тегади;

  3. Агар марҳумнинг қизи ёки ўғлининг қизи бўлса, бобо аввал ”фариза” бўйича мероснинг 1/6 (олтидан бири)ни олгач, қолганидан “асаба”лик улушини ҳам олади. Мабодо, ”фариза” меросхўрлар кўп бўлиб, улардан ортиб қолмаса, бобо ўша 1/6 (олтидан бир) билан кифояланади.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling