Мукаддима
Download 0.51 Mb.
|
Meros
«Ўзи билан “асаба”» олти рутбадан иборат бўлади:
1. Ўғил тараф: ўғил, ўғилнинг ўғли, ўғилнинг ўғлининг ўғли ва ҳоказо; 2. Ота тараф: ота, отанинг отаси, отанинг отасининг отаси ва ҳоказо; 3. Ака-ука тараф: ота-онабир ака-укалар ва улардан кейин, отабир ака-укалар; 4. Ака-укаларнинг ўғиллари тараф: ота-онабир ака-укаларнинг ўғиллари ва улардан кейин, отабир ака-укаларнинг ўғиллари; 5. Амакилар ва уларнинг ўғиллари тараф: Амакилар яъни, отанинг ота-онабир ака-укалари, улардан кейин отабир ака-укалари. Булар бўлмаса – ота-онабир амакининг ўғиллари, улар ҳам бўлмаса – отанинг отабир ака-укаларининг ўғиллари; 6. Озод қилинган қул ва чўрилар. Улардан қолган нарса озод қилувчига қолади, бўлмаса – ўғли, бўлмаса отаси олади. * Агар марҳумнинг “асаба” меросхўрлари турли тарафдан жамланиб қолгудек бўлса, юқоридаги беш (1-5) рутбанинг аввали олишга ҳақлидир. Қолганлари мерос олишдан маҳрум бўлади. Масалан, «1. Ўғил тараф»ни олиб кўрсак, аввалда “асаба”лик меросхўр ўғил бўлмаса – ўғилнинг ўғли, у ҳам бўлмаса – ўғилнинг ўғлининг ўғли олади. Энди агар ўғил тарафдан “асаба”лик меросхўр бўлмаса – «2.Ота тараф»дан ота, отанинг отаси ... ҳақдор бўладилар ва ҳоказо... Изоҳ: а) Бир тарафдан турли меросхўрлар жамланиб қолса ҳам, улардан қайси бири марҳумга рутбаси яқин бўлса, ўша олишга ҳақли. Масалан, марҳумнинг ота-онабир ака-укалари билан бирга отабир ака-укалари ҳам бўлса, кейингиларга ҳеч нарса тегмайди; б) Бир тарафдан бир хил рутбали бирнеча меросхўрлар жамланиб қолса, улар барчаси тенг шерик бўладилар. Масалан, тўрт нафар ака-укалар меросга ўзаро тенг шерикдирлар. 49-мисол. Ўғил ва ука қолди: * Мероснинг ҳаммаси ўғилга тегади, чунки ўғил укадан аввалги рутбада туради. 50-мисол. Хотин, ўғил ва ўғилнинг ўғли қолди: * Хотинга 1/8 (саккиздан бир), қолгани ўғилга, чунки у энг яқин рутба. Ўғилнинг ўғлига ҳеч нима. 51-мисол. Отанинг амакиси ва бошқа амакининг ўғлининг ўғли қолди: * Мероснинг ҳаммаси амакининг неварасига тегади. Отанинг амакисига ҳеч нарса, чунки унинг “асаба” рутбаси узоқроқ. 52-мисол. Отабир ука ва ота-онабир аканинг ўғли қолди: * Мероснинг ҳаммаси отабир укага. 53-мисол. Якка қиз, отабир ука ва ота-онабир сингил қолди: * Мероснинг ½ (ярми) қизга, қолгани ота-онабир сингилга. Отабир укага ҳеч нарса. 54-мисол. Ота, хотин ва ўғил қолди: * Отага 1/6 (олтидан бири), хотинга 1/8 (саккиздан бири) ва қолгани ўғилга тегади. (Мерос 24 қисмга бўлинади: отага – 4 (тўрт), хотинга – 3 (уч) ва қолган 17 (ўн етти) улуши ўғилга тақсим бўлади). 55-мисол. Ўғилнинг қизи ва ота қолди: * Қизга мероснинг ½ (ярми), отага –”фариза” бўйича 1/6 (олтидан бири) ва қолгани “асаба”лик мероси бўйича тегади. 56-мисол. Она ва отанинг отаси қолди: * Онага 1/3 (учдан бири), чунки бошқа меросхўр фарзанд йўқ. Қолгани – бобога. 57-мисол. Она, отанинг отаси ва ўғил қолди: * Онага 1/6 (олтидан бири), бобога ҳам ўшанча, қолгани – ўғилга. 57-мисол. Эр, ота-онабир ука ва отабир ука қолди: * Эрга мероснинг ½ (ярми), қолгани ота-онабир укага. Отабир укага ҳеч нарса. 58-мисол. Хотин, ота-онабир аканинг ўғли, отабир уканинг ўғли ва амаки қолди: * Хотинга мероснинг ¼ (чораги), қолгани ота-онабир аканинг ўғлига тегади. Қолганларга ҳеч нарса. 59-мисол. Икки қиз, отанинг ота-онабир укаси, отанинг отабир амакиси ва отанинг ота-онабир акасининг ўғли қолди: * Мероснинг 2/3 (учдан икки) қисми икки қизга тенг шерик, қолгани отанинг ота-онабир укасига тегади. Бошқаларга ҳеч нима. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling