Мукаддима


{وَإنْ كَانُواْ إخْوَةً رِجَالاً وَنِسََآءً فَلِِلذَّكَرِ مثْلُ حَظِّ اٌلأُنْثَيَيْنِ}


Download 0.51 Mb.
bet22/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46
Bog'liq
Meros

{وَإنْ كَانُواْ إخْوَةً رِجَالاً وَنِسََآءً فَلِِلذَّكَرِ مثْلُ حَظِّ اٌلأُنْثَيَيْنِ} (النساء 176)
«Агар меросхўрлар ака-сингиллар бўлса, бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур» (Нисо сураси, 176-ояти кариймадан).
32-мисол. Ота-онабир сингил ва амаки қолди:
* Сингилга мероснинг ½ (ярми), қолгани амакига тегади.
33-мисол. Ота-онабир опа-сингил ва амаки қолди:
* Опа-сингиллар мероснинг 2/3 (учдан икки) қисмига тенг шерик бўладилар. Қолгани амакига тегади.
34-мисол. Ота-онабир сингил ва ўғил қолди:
* Мероснинг бари ўғилга, сингилга ҳеч нарса тегмайди.
35-мисол. Ота-онабир сингил ва уч қиз қолди:
* Уч қиз мероснинг 2/3 (учдан икки) қисмига тенг шерик бўладилар. Қолгани сингилга тегади.
36-мисол. Ота-онабир тўрт опа-сингил ва ота қолди:
* Мероснинг ҳаммаси отага. Опа-сингилларга ҳеч нарса.
37-мисол. Ота-онабир ака-сингил колди:
* Ака ёки укага 2 (икки) ҳисса, опа ёки сингилга 1 (бир) ҳиссадан тақсимланади.
38-мисол. Ота-онабир ака-сингил, икки қиз ва она қолди:
* Онага мероснинг 1/6 (олтидан бири), икки қиз 2/3 (учдан икки)сига тенг шерик, қолганнинг 2 (икки) ҳиссаси акага ва 1 (бир)и сингилга тегади.


10. ОТАБИР ОПА-СИНГИЛ МЕРОСИ
Марҳумнинг ака-укаси бўлмаса, унинг отабир опа-синглиси ҳудди ота-онабир опа-сингил каби мерос олади.
* Агар марҳумнинг ака-укаси мавжуд бўлса, отабир опа-синглиси меросга ҳақдор эмас;
* Агар марҳумнинг ота-онабир опа-синглиси ўзи якка қолса, унга мероснинг ½ (ярми) тегади. Отабир опа-сингиллар эса, мероснинг 1/6 (олтидан бири)га тенг шерик бўладилар;
* Агар марҳумнинг ота-онабир опа-сингиллари икки ёки ундан ортиқ бўлса, улар мероснинг 2/3 (учдан икки)сига тенг шерик, аммо отабир опа-сингилларга ҳеч нарса тегмайди. Мабодо, отабир опа-сингилнинг ака ёки укаси бўлса, у ҳолда, меросдан қолган 1/3 (учдан бир) ҳиссадан 1 (бир) улуши ака ёки укага, опа-сингилга эса, ½ (ярим) улуш тегади;
39-мисол. Отабир опа-сингил ва ота-онабир ака-ука қолди:
* Мероснинг ҳаммаси ота-онабир ака ёки укага, отабир опа ёки сингилга ҳеч нарса.
40-мисол. Отабир сингил, ота-онабир опа-сингиллар ва амаки қолди:
* Отабир сингилга ҳеч нарса, ота-онабир опа-сингиллар мероснинг 2/3 (учдан икки)сига тенг шерик, қолгани, яъни 1/3 (учдан бири) – амакига тегади.
41-мисол. Отабир сингил, уч нафар ота-онабир опа-сингиллар, икки қиз ва она қолди:
* Онага мероснинг 1/6 (олтидан бири), 2/3 (учдан икки)сига икки қиз тенг шерик, қолганига уч нафар ота-онабир опа-сингиллар тенг шерик, аммо отабир сингилга мерос йўқ.
42-мисол. Отабир опа-сингил, ота-онабир опа ва амаки қолди:
* Ота-онабир опага мероснинг ½ (ярми), отабир опа-сингил 1/6 (олтидан бири)га тенг шерик ва қолгани амакига.
43-мисол. Отабир опа-ука ва ота-онабир икки опа-сингил қолди:
* Ота-онабир икки опа-сингил мероснинг 2/3 (учдан икки) сига тенг шерик ва қолгани отабир опа-укага (бир эркак учун икки аёл ҳиссаси) берилади.
Икки фойда: 1). Марҳумнинг кизи ёки ўғлининг кизи, ё ота-онабир ва ё отабир опа-сингиллари орасида бирор ака ёки ука бўлсагина улар «асаба бил-ғайр» - ака-сингил “асаба”си бўйича мерос олишга ҳақдор бўладилар. Агар улар орасида бирор ака ёки ука бўлмасдан ўзидан бир зурриёт қуйи – яъни, ўғилнинг ўғли ва қизи бўлса, ўша ўғил сабабли қиз ҳам ҳақдор бўлиб қолади. Акс ҳолда, қизга мерос тегмайди. Отабир опа-сингиллар учун ҳам ушбу қоида сақланади.
2). Отабир ака-ука ва ота-онабир ака-уканинг ўғиллари ўзларидан юқори поғона зурриётларини мерос олишдан тўсмайди. Ота-онабир опа-сингилларнинг 2/3 (учдан икки) ҳисса олишларига ҳам тўсқинлик қилмайди. Ўғилнинг ўғли юқори поғона зурриётлар билан бирга бўлиб, “асаба” меросини олишга ҳақдор, аммо ўғилнинг қизи ҳақдор эмас.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling