11. ОНАБИР ФАРЗАНДЛАР МЕРОСИ
Онабир фарзанд фақат қуйидаги икки ҳолат мавжуд бўлганда мерос олишга ҳақдор бўлади:
А) Маййитнинг меросхўр фарзанди (ўғли, қизи, ўғлиниг ўғли ёки қизи кабилар) бўлмаса;
Б) Маййитнинг меросхўр эркак усули (яъни, ота, отанинг отаси кабилар) мавжуд бўлмаса;
Онабир фарзанд якка ўғил ё қиз бўлса, мероснинг 1/6 (олтидан бири) тегади. Агар икки ва ундан зиёда бўлса – мероснинг 1/3 (учдан бири)га тенг шерик бўладилар. Изоҳ: онабир ўғил-қизнинг улуши ўзаро баробардир.
{وَإنْ كَانَ رَجُلٌ يُورَثُ كَلآلةً أوِاٌمْرَأةُ وَلَهُ أخٌ أوْ أخْتٌ فَلِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا اٌلسُّدُسُ فَإن كَانُوآ أكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ فَهُمْ شُرَكَاءُ فِى اٌلثُّلُثِ} (النساء 12)
АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли: “Агар мероси қолаётган сўққабош эркак ёки аёлнинг на отаси ва на боласи бўлмай, (она томонидан) бир ака ёки укаси, ёҳуд бир опа ёки синглиси қолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир тегур. Энди агар улар бирдан ортиқ бўлсалар, улар мероснинг учдан бир ҳиссасига тенг шерик бўлурлар”. (Нисо сураси, 12-ояти кариймадан).
44-мисол.Онабир ака-ука ва ота қолди:
* Мероснинг ҳаммаси отага тегади. Онабир ака-укага ҳечнарса йўқ.
45-мисол. Онабир ака-ука, якка қиз ва амаки қолди.
* Мероснинг ½ (ярми) якка қизга, қолгани амакига тақсим бўлади. Онабир ака-укага ҳеч нарса йўқ.
46-мисол. Онабир ака-ука, сингил, она ва ота-онабир ука қолди.
* Онага 1/6 (олтидан бири), онабир ака-ука ва сингил 1/3 (учдан бир)га тенг шерик бўладилар. Қолгани ота-онабир укага.
АСАБАЛИК МЕРОСИ
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло биз, мусулмонлар учун, дустурул-амал қилиб нозил этган Муқаддас Қуръони кариймида зикр этилган ½; 1/3; ¼; 1/6; 1/8; 2/3; улушлар қатъий ”фариза”лар бўлиб, уларни ўзгартиришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Мероснинг яна бошқа қисми – «қолгани»ни олувчи меросхўрга «асаба»лик мероси тегади.
عصبة «Асаба» сўзи عاصب «аасиб» нинг кўплик шакли бўлиб, “боғловчи” деган маънони англатади.
«Асаба»лик мероси уч хил бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |