Мукаддима
Download 0.51 Mb.
|
Meros
- Bu sahifa navigatsiya:
- АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли: ِ {يُوصِيكُمُ اللهُ فِى أوْلآدِكُمْ لِلذَّكَرِِ مِثْلُ حَظِّ اٌلأُنْثَيَيْنِ}
- ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур»
- «Агар меросхўрлар ака-сингиллар бўлса, бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур »
( العصبة بالغير ) – (асаба бил-ғайр)
ЎҒИЛ-ҚИЗ “асаба”си Марҳумнинг қизи ўзи якка бўлса, у мероснинг ½ (ярми)га ҳақдор бўлади, икки ва ундан ортиқ бўлса – 2/3 (учдан икки) ҳиссага тенг шерик бўладилар. Булар орасида эркак бўлса – унга икки аёл ҳиссаси тегади. АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли: ِ {يُوصِيكُمُ اللهُ فِى أوْلآدِكُمْ لِلذَّكَرِِ مِثْلُ حَظِّ اٌلأُنْثَيَيْنِ} (النساء، 4:11) «Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли мерос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур» (Нисо сураси, 11-ояти кариймадан). Ва яна: {وَإنْ كَانُواْ إخْوَةً رِجَالاً وَنِسََآءً فَلِِلذَّكَرِ مثْلُ حَظِّ اٌلأُنْثَيَيْنِ} (النساء 176) *«Агар меросхўрлар ака-сингиллар бўлса, бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур» (Нисо сураси, 176-ояти кариймадан). 60-мисол. Уч ўғил ва беш қиз қолди: * Мероснинг ҳаммаси 11 (ўн бир)га тақсим қилинади, шундан 3 (уч) ўғилга 2 (икки) ҳиссадан 6 (олти), қолгани 5 (беш) қизга 1 (битта)дан тегади. Ўғил-қиз “асаба”си тўрт турли бўлади: 1. Марҳумнинг ўғил фарзандлари бўлмасдан, фақат қизлари бўлса – улар”фариза” бўйича мерос оладилар: * Агар кизлар орасида бир ёки бирдан ортиқ ўғил бўлиб қолса – энди қизлар «ўғил-қиз “асаба”си» бўйича мерос оладилар. Бунда ўғилнинг ҳиссаси икки қиз улушига баробар бўлади; 2. Марҳумнинг ўғли ҳам, қизи ҳам бўлмасдан фақат ўғлидан якка қиз қолган бўлса – унга”фариза” бўйича мерос тақсимланади, яъни мероснинг ярмига ҳақдор бўлади; * Агар ўғлининг қизлари икки ва ундан кўп бўлса – улар мероснинг 2/3 (учдан икки) улушига тенг шерик бўладилар; * Агар ўғлининг қизлари билан бир ёки бирдан ортиқ ўғил бўлса – энди қизлар «ўғил-қиз “асаба”си» бўйича мерос оладилар ва ўғилнинг ҳиссаси икки қиз улушига баробар бўлади. 61-мисол. Маййитнинг ўғлидан қолган икки қизи ва уч ўғли қолди: * Қолган мерос 8(саккиз)га тақсим қилиниб, 2 (икки) қизга 1 (битта)дан, қолган 6 (олти) қисми 3 (уч) ўғилга 2 (икки)тадан тегади. 3. Марҳумнинг ўғли ёки ўғлининг ўғли бўлмасагина, унинг ота-онабир опа-сингилларига мерос тегади: * Агар ота-онабир опа-сингиллар орасида ака ёки укаси бўлса бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур; 4. Марҳумнинг ўғли ёки ўғлининг ўғли ва ота-онабир опа-сингиси бўлмаган ҳолда, отабир опа-сингил мерос олишга ҳақдор бўлади. Кейингилар орасида ҳам биронта ака ёки ука бўлса бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур. (Яна “10. Отабир опа-сингиллар мероси” бобига ҳам қаранг). 62-мисол. Якка қиз, марҳум ўғлидан икки қиз ва отабир сингил қолди: * Якка қизга мероснинг ½ (ярми), ўғилнинг 2 (икки) қизи мероснинг 1/6 (олтидан бири)га тенг шерик ва қолгани отабир сингилга тегади. 63-мисол. Якка қиз, икки ота-онабир сингил, ота ва отанинг отаси қолди: * Якка қизга мероснинг ½ (ярми), қолгани отага тегади. Отанинг отасига ва икки ота-онабир сингилларга ҳеч нарса тегмайди, чунки ота ҳаёт ва уларни мерос олишдан тўсади. 64-мисол. Икки хотин, ўғил ва икки қиз қолди: * Мероснинг 1/8 (саккиздан бири)га – 2 (икки) хотин тенг шерик, қолгани 4 (тўрт)га бўлинади – 2 (икки)си ўғилга ва икки қизларга 1 (битта)дан тегади. 65-мисол. Хотин, уч қиз ва ўғилнинг ўғли қолди: * Хотинга мероснинг 1/8 (саккиздан бир)и, уч қизга мероснинг 2/3 (учдан иккиси), қолгани ўғил неварага тегади. 66-мисол. Она, ака, сингил ва отабир сингил қолди: * Онага 1/6 (олтидан бир)и, қолгани акага 2 (икки) ва сингилга 1 (бир) ҳисса тегади. Отабир сингилга йўқ. 67-мисол. Эр ва отабир акаю сингил қолди: * Эрга мероснинг ½ (ярми), қолгани – отабир акага 2 (икки) ва сингилга 1 (бир) ҳиссадан тегади. 68-мисол. Якка қиз, отанинг отаси ва сингил қолди: * Якка қизга мероснинг ½ (ярми), қолгани бобога тегади. Сингилга ҳеч нарса. 69-мисол. Якка қиз, ўғилнинг қизи ва отабир ака-ю сингил қолди: * Якка қизга мероснинг ½ (ярми), ўғилнинг қизига 1/6 (олтидан бири) ва қолгани отабир ака-ю сингилга тегади. (Мерос 6 (олти)га бўлинади: 3 (учи) – қизга, 1 (бири) ўғилнинг қизига, отабир ака ва сингилга – 1 (битта)дан тегади). 70-мисол. Якка қиз, ака ва сингил қолди: * Якка қизга – ½ (ярми), қолгани 3 (уч) қисмга бўлиниб, 2 (икки)си акага ва 1 (бири) сингилга тегади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling