Мукаддима


Download 0.51 Mb.
bet34/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46
Bog'liq
Meros

М У Ш Т А Р А К Л И К
Ҳаётда “асаба” ва тўсиш-тўсилиш қонун-қоидаларига мос тушмайдиган қуйидагича мустасно мисоллар ҳам учраши мумкин:
* Бир аёл киши – эрини, онаси, онабир ака-укаларини ва ота-онабир ака-укаларини ташлаб вафот этса, биз ўрганган қоидаларга ибноан, ўртада фарзандлари бўлмагани учун, эрга мероснинг ½ (ярми), онага 1/6 (олтидан бир)и, онабир ака-укалар 1/3 (учдан бири)ни олишгач, мерос тугаб қолади-да, ота-онабир ака-укаларига ҳеч вақо қолмайди. Ҳолбуки, улар она тарафидан ҳам, ота томондан ҳам яқинлиги аниқ ва меросга ҳақлари борлиги маълум.
Шу сабабли, ўша 1/3 (учдан бир) ҳиссани мавжуд онабир ака-укалар билан ота-онабир ака-укалар ўзаро боробар тақсим қилиб оладилар (ўғил-қизларга тенг улуш билан). Мана шу ҳолатга муштараклик деб аталади.
Мазкур муштараклик масаласи онанинг ўрнида – онанинг онаси бўлганида ҳам шу зайлда ҳал этилади.
Аммо меросхўр эр эмас, хотин бўлса, ёки онанинг боласи якка бўлса, ёки ота-онабир фарзандлар фақат опа-сингиллардан иборат бўлган тақдирда муштараклик ҳолати рўй бермайди. (Масалан: 145 ва 146-мисоллар).
143-мисол. Эр, она, онабир ака-сингил, ота-онабир ака-сингил ва отабир сингил қолди:
* Эрга мероснинг ½ (ярми), онага – 1/6 (олтидан бир)и ва қолган 1/3 (учдан бир) ҳиссани онабир ака-сингил ва ота-онабир ака-сингиллар муштарак тақсимлаб оладилар. Улар отабир сингилни тўсишди. {Мерос 12 (ўн икки)га тақсим қилиниб, эрга – 6 (олти), онага –2 (икки) ва 4 (тўрт нафар) ака-сингилларга 1 (битта)дан тегади}.
144-мисол. Эр, отанинг онаси, онанинг онаси, онабир уч ака-ука, икки ота-онабир ака-ука, ота-онабир сингил ва отабир ука қолди:
* Эрга мероснинг ½ (ярми), бувилар – 1/6 (олтидан бири)га тенг шерик, отабир укага ҳеч нарса (уни ота-онабир ака-укалар тўсишди), қолгани онабир уч ака-ука, ота-онабир икки ака-ука ва бир сингил ўртасида муштарак тақсим этилади. {Мерос 36 (ўттиз олти) қисмга тақсим бўлиб: 18 (ўн саккиз)и – эрга, икки бувиларга (3+3)=6 (олти), ака-ука-сингилларга (6х2)= 12 (ўн икки) улуш тегади}.
145-мисол. Хотин, она, онабир икки сингил ва ота-онабир ука қолди:
* Хотинга мероснинг ¼ (чораги), онага – 1/6 (олтидан бир)и, икки сингил 1/3 (учдан бири)га тенг шерик ва қолгани (асаба ибн-нафс) укага тегади. {Мерос 12 қисмга тақсимланиб: хотинга – 3, онага – 2, икки сингилга (2х2)=4 ва қолган 3 қисми – укага тегади}.
146-мисол. Эр,она, онабир ука ва ота-онабир ука қолди:
* Эрга мероснинг ½ (ярми), онага – 1/6 (олтидан бир)и, онабир укага ҳам шунча ва қолгани укага (асаба ибн-нафс бўйича) тегади. {Мерос 6 (олти)га тақсим қилиниб: Эрга – 3 (уч), онага, онабир укага ва укага 1 (бир) улушдан тегади}.
147-мисол. Эр, она, онабир икки сингил ва яна икки ота-онабир сингил қолди: (Ота-онабир сингиллар борлиги сабабли, ушбу мисол муштараклик мавзусига оид эмас, балки муроса бобига оид бўлади. Агар ота-онабир ака-сингиллар бўлганида муштараклик бўлар эди).
* Мероснинг ½ (ярми) эрга, онага – 1/6 (олтидан бир), онабир икки сингилга – 1/3 (учдан бир) ва икки ота-онабир сингиллар 2/3 (учдан икки) улушга тенг шерик бўлсалар: (3/6+1/6+1/3+2/3)=10/6 – мерос етмайди... Демак, муросага келамиз: Меросни 6 (олти)га эмас, балки 10 (ўн)га тақсим қиламиз (эрга – 3 (уч), онага – 1 (бир), онабир икки сингилга – 2 (икки), ота-онабир икки сингилга – 4 (тўрт) улуш тегади.
148-мисол. Эр, онанинг онаси, онабир икки сингил, ота-онабир сингил ва отабир икки сингил қолди:
* Мероснинг ½ (ярми) эрга, бувига – 1/6 (олтидан бир)и, онабир икки сингилга – 1/3 (учдан бир)и, ота-онабир сингилга – ½ (ярми) ва отабир икки сингил – 1/6 (олтидан бир)га тенг шерик бўлсалар: (3/6+1/6+1/3+3/6+1/6)=10/6 – мерос етмайди... Демак, муроса: Меросни 10 га бўлиб, эрга – 3 (уч), бувига – 1 (бир), онабир икки сингилга – 2 (икки), сингилга – 3 (уч), отабир икки сингилга – 1 (бир) улушдан тегади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling