Мукаддима
«Уларнинг оталари жуда яхши киши эди»
Download 0.51 Mb.
|
Meros
- Bu sahifa navigatsiya:
- УРУҒЛАР МЕРОСИ Қуръони кариймда
«Уларнинг оталари жуда яхши киши эди» (82-ояти кариймада)ги «оталари» сўзи ривоятдаги болаларнинг еттинчи отаси бўлган экани ҳикоя қилинади.
Мана шу оятлар мазмунидан келиб чиқиб, юқорида зикри келган саҳобийлар ва шунингдек, имом Аъзам Абу Ҳанифа розияллоҳу таоло анҳу мазкур ижтиҳодни қабул қилганлар. Аммо, Умар ибн ал-Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу таоло анҳу лар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир гуруҳ саҳобийларининг фикриларига кўра, бобо ота ўрнини боса олмайди, ибнобарин, бобонинг ака-укалар билан бирга мерос олиш масаласи ўзгача тусда кечади. Бироқ, имомимиз Абу Ҳанифа розияллоҳу таоло анҳу бу йўлни қабул қилмаганликлари сабабли, биз ҳам шу билан кифояланамиз. УРУҒЛАР МЕРОСИ Қуръони кариймда на ”фариза” ва на “асаба” бўйича мерос олишга ҳақдорлар орасида зикр этилмаган марҳумнинг яқинлари ”улул-арҳом” – уруғлар ҳисобланадилар. Марҳумнинг ”фариза” ва “асаба” бўйича меросхўрлари, шунингдек, эр ё хотин улушидан ортиб қолганини олувчи “асаба” меросхўрлари мавжуд бўлмаган тақдирда уруғларга меросдан ҳисса тегади. Уруғлар тўрт турли бўлади: 1. Марҳумнинг қизининг ўғил ва қизлари, ҳамда ўғлининг қизининг фарзандлари ; Марҳумнинг усул тарафидан бобо ва бувилари – онананг отаси, отанинг онасининг отаси, отанинг онасининг онасининг отаси ва шулар каби”фариза” ва “асаба” мероси олмайдиган аждодлари; 3. Марҳумнинг отасининг баъзи фуруълари – опа-синглисининг ўғил-қизлари, ака-укасининг ўғил-қизлари, ҳамда у ўғил-қизларининг фарзандлари каби”фариза” ва “асаба” мероси олмайдиган уруғлари; 4. Марҳумнинг бобосининг ота-онабир, ёки отабир, ё онабир фуруълари – ота-онанинг аммаларининг онаси, тоға ва холаси, ҳамда онанинг амакиси каби “асаба” мероси тегмайдиган қариндошлари. Мазкур уруғларга мерос беришнинг икки мазҳаб тарафдорлари бор: А) Аҳли танзил – шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларининг йўли; Б) Аҳли қароба – уруғ тарафдорлари – имоми Аъзам Абу Ҳанифа ва жамоа уламолар маъқуллаган йўл. Бу йўл қуйидагича: 1. Ҳудди «асаба ибн-нафс» мероси каби, яъни энг яқин рутбага қаралади: Ўғил тарафдан бошланиб – ота тараф, отанинг фарзандлари, бобонинг фарзандлари каби. Бир тарафдан икки ва ундан ортиқ меросхўр-даъвогарлар жамланиб қолишса – улардан энг яқинига тегади. Бир хил даражадагилар жамланиб қолса – энг «кучлиги»га тегади; 2. Рутбасига биноан, аввал биринчи рутбадан уруғи энг яқини, у бўлмаса – иккинчи рутбадан ва ҳоказо; (45-бетга қаранг) 3. Агар меросга даъвогар уруғ бир нафар бўлса ва ундан бошқа”фариза” мероси оладиган бўлмаса, у – қолганнинг ҳаммасини олади. Даъвогарлар икки ва ундан ортиқ бўлса – улардан марҳумга нисбатан энг яқини мероснинг ярмини олади. Эрга хотини меросхўр бўлса, у ¼ (тўртдан бир) ҳиссани олиб бўлгач, ундан қолганини уруғ олади. Мабодо, қариндош ўз ихтиёри билан мерос олишдан воз кечса, ҳаммаси хотинга қолаверади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling