Мукаддима


Download 0.51 Mb.
bet33/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46
Bog'liq
Meros

МУТЛАҚ ТЎСИҚЛАР ЖАДВАЛИ



Т/р

ТЎСИЛУВЧИ

Т Ў С У В Ч И


Бобо (отанинг отаси)

Ота ёки кенжа бобо



Буви (онанинг ёки отанинг онаси)

Она


Ўғилнинг ўғли

Ўғил


Ака-ука

Ўғил, ўғилнинг ўғли, ота, отанинг отаси (Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу таоло анҳу ва бир гуруҳ саҳобийлар раъйи бўйича, буни имом Абу Ҳанифа (р.) мазҳаби қабул қилган).


Отабир ака-ука

Ўғил, ўғилнинг ўғли, ота, бобо, ака-ука ва «асаба маал-ғайр» бўлган опа-сингил


Ака-уканинг ўғли

Ўғил, ўғилнинг ўғли, ота, бобо, ака ё ука, «асаба маал-ғайр» бўлган ота-онабир опа-сингил ва отабир опа-сингил (8 жон).


Отабир ака-уканинг ўғли

8 жон ва ака-уканинг ўғли (9 жон).


Амаки

9 жон ва отабир ака-уканинг ўғли (10 жон).


Отабир амаки

10 жон ва амаки (11 жон).


Амакининг ўғли

11 жон ва отабир амаки (12 жон).


Отабир амакининг ўғли

12 жон ва амакининг ўғли (13 жон).


Онабир ака-ука

Марҳумнинг меросхўр фарзанди ва эркак усуллар (ота, отанинг отаси ва ҳоказо.)

136-мисол. Ўғил, ўғилнинг ўғли, отанинг отаси, ука ва сингил қолди:
* Бобога ”фариза” бўйича 1/6 (олтидан бир)и ва қолгани ўғилга, чунки, у «асаба ибн-нафс» ва ўғилнинг ўғлини, укани, ҳамда сингилни тўсди, зеро у марҳумга энг яқин асаба ҳисобланади.
137-мисол. Она, онабир ука, ота-онабир ака, сингил ва бошқа аканинг ўғли қолди:
* Онага”фариза” бўйича 1/6 (олтидан бир)и, онабир укага ҳам шунча, қолгани ака ва сингилга (бир эркак учун икки аёл ҳиссаси) тегади. Аканинг ўғлига ҳеч нарса йўқ, чунки унга нисбатан рутбаси яқин ака бор.
138-мисол. Бобо, ўғил ва ука қолди:
* Бобога 1/6 (олтидан бир)и, қолгани ўғилга ва у укани тўсди.
139-мисол. Бобо, ука, сингил ва отабир ука қолди:
* Бобо мероснинг ҳаммасини олиб, ука-сингил ва отабир укани тўсади.
140-мисол. Она, онанинг онаси, отанинг онаси, икки қиз, ўғилнинг қизи, сингил, онабир сингил ва отабир ука қолди:
* Онага мероснинг 1/6 (олтидан бир)и, икки қизга 2/3 (учдан икки)си ва қолгани сингилга «асаба маал-ғайр» бўлиб, тегади. Бу ерда она – ўзининг онасини ва отанинг онасини, икки қиз – ўғилнинг қизини ва онабир сингилни ва ниҳоят, сингил – отабир укани тўсиб қўйишди.
141-мисол. Онабир ука, амаки, отабир амаки ва амакининг ўғли қолди:
* Онабир укага мероснинг 1/6 (олтидан бир)и ва қолгани амакига тегади, у ўз навбатида отабир амаки ва амакининг ўғлини тўсди.
142-мисол. Ота, она, бобо, онанинг онаси, эр, ўғил, қиз, ўғилнинг ўғли ва қизи, ука-ю сингил, отабир ака-ю сингил, онабир опа-ука ва амаки қолди:
* Отага мероснинг 1/6 (олтидан бир)и, онага ҳам шунча, эрга ¼ (чораги) ва қолгани ўғилу қизга (ўғил учун икки қиз улуши баробарида) тегади. Бошқалар ҳаммаси тўсилди.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling