Мукаддима
Download 0.51 Mb.
|
Meros
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос
- Али ибн Абу Толиб
- Аркон
2-Илова:
Л У Ғ А Т Авл – عول - бу ерда: муросага келиш ҳолати. Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) – Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг амакиваччалари, саҳобаларнинг улуғ уламоларидан. Беқиёс илм соҳиби бўлганликлари сабаб у кишини "денгиз", дейишарди. Ҳижратдан уч йил илгари туғилиб, Тоиф шаҳрида ҳижрий 68-йилда вафот этганлар. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳу) – саҳобаларнинг пешқадам уламоларидан бўлид, саҳобалар ичида кўп ҳадийс ривоят қилиш билан танилганлар. Тоиф шаҳрида ҳижрий 63-йилда вафот этганлар. Абу Довуд – Сулаймон ибн Ашъас ас-Сижистоний, машҳур муҳаддис уламолардан, олти мўътабар ҳадийс китобларидан бири “ас-сунан” китобининг тўпловчиси. Ҳижрий 275-йилда 70 ёшда вафот этганлар. Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) – исмлари Нўъмон ибн Собит ал-Куфий. Исломдаги машҳур тўрт фиқҳий мазҳаблардан бирининг асосчиси, имоми аъзам. Фиқҳ илмида ўзларининг моҳирликлари билан донг таратган бўлиб, имом Шофеий у киши ҳақида: "Одамлар фиқҳ бобида Абу Ҳанифага муҳтождир", деганлар. ҳижрий 80-йил туғилиб, 150-йилда вафот этганлар. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) – Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг саҳобаларидан бири бўлиб, исмлари Абдурраҳмон ибн Сахрдир. Ҳижратнинг 57-йилидан кейин вафот этганлар. Саҳобалар ичида энг кўп ҳадийс ривоят қилганлар. Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) – Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг амакиваччалари ҳамда куёвлари, чаҳорёрларнинг тўртинчиси, жаннати эканлиги башорат қилинган ўн саҳобанинг бири. Ҳижратнинг 40-йилида 63 ёшда шаҳид бўлганлар. Аркон – арабча «рукн» сўзининг кўплик шакли бўлиб, луғавий маъноси: асос, устун. Асаба – «аасиб» калимасининг кўплик шакли бўлиб, «асаба-яъсибу-асбан» – “ўраб, қуршаб олмоқ” маъносини англатувчи феълдан ясалган. Кишининг асабаси дейилганда уни ҳимоя қилиб, ўзгалардан қўриб турувчи отаси, ўғиллари ва ота қариндошлари кўзда тутилади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling