Мукаддима
Download 0.51 Mb.
|
Meros
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тангри таолонинг
- Унинг Ўзигагина
- ҲОМИЛА МЕРОСИ
ХУНАСА МЕРОСИ
Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг қудрати билан айрим кишилар кар, кўр, шол ва шу каби баъзи узвий камчиликлар билан дунёга келади. Баъзилар эса, эркак ҳам эмас, хотин ҳам эмас – ҳар икки жинсий аъзоси мавжуд бўлган хунаса сифатли бўлади. Булар барчаси Тангри таолонинг хоҳиш-иродаси билан яратилади. Мазкур ҳолатлардан ибрат олиб, бизларни соғ ва мукаммал этиб яратган Қодир Зотга ҳамду санолар айтамиз ва бунинг шукронаси учун, ширк келтирмасдан, фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилиш билан жавоб беришимиз лозим бўлади. Бизларга барча неъматлар АЛЛОҲУ ТАОЛО томонидан шукр қиламизми ёки йўқми эканини имтиҳон қилиш учун берилади, улар вақтинча келиб-кетадиган бир матоҳ, фитна-алдовдан иборат, холос.... Агар меросхўрлар орасида балоғат ёшига етмаган ана шундай ворис бўлиб, унинг ўғил ёки қизлиги номаълум бўлса, унга эҳтиётдан «ўғил» мероси ажратиб қолинса-да, лекин, унга вақтинча «қиз»нинг улуши бериб турилади. Қачонки, хунасанинг жинси аниқ бўлиб (балоғат ёшига етгач, ўғил боланинг овози дўриллайди, соқол-мўйлабидан, эҳтилом бўлишидан билинади, аммо қиз боланинг кўкракларидан, ҳайз кўришидан маълум бўлади), ўғил экани маълум бўлса, мероснинг қолган иккинчи ярми ҳам унга берилади, аммо қиз экани аён бўлса, мерос тақсим қилинган пайтда ҳаёт бўлган ворисларга, ҳар кимнинг ҳиссасига кўра, қайта тақсимланади. Агар хунаса балоғат ёшига тўлса-ю, унинг жинси ноаниқлигича қолаверса, у «мушкил хунаса» – яъни, ҳоли ноаниқ, мавҳум бўлган, одамни (ўзининг шу ҳоли сабаб) мушкил аҳволга солиб қўядиган хунаса ҳисобланади. У ҳолда, мавжуд меросхўрлар жамланиб, маслаҳат қилинади ва унинг ҳолатига раҳм-шафқат қилиниб, мероснинг қолган қисмини ҳам беришга рози бўлишса – берилади, акс ҳолда, ўзларига қайта тақсим этилади. Хунасалар турмуш қура олмайдилар, шу сабабли, улардан фарзанд туғилмайди. ҲОМИЛА МЕРОСИ Баъзан меросга ҳақдорлар орасида ҳали дунёга келмаган ҳомилалар мавжуд бўлиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Кейинчалик бу ҳақда шубҳа пайдо бўлишининг олдини олиб, ҳомиладор аёл дарҳол ворисларга гумонасининг неча ҳафта ёки неча ойлик эканини маълум қилади, ҳамда мерос-мулк жамланиб қўйилади-да, токи фарзанд дунёга келгунга қадар кутилади. Маълумки, ҳомила онанинг қорнида тўққиз ойдан ортиқ қолмайди. Туғилажак чақалоқ бир қиз, ёки икки, ёхуд бир ўғил, ёким ундан зиёд ўғил бола бўлса, улар мерос илинжида бўлган бошқа меросхўрларни мерос олишдан тўсиб қўйишлари мумкин. Шу сабабли, токи чақалоқ дунёга келгунга қадар, нақд пул, мол-дунё, кўчмас мулк ва турли хилдаги тарика жамланиб, унга қўл урмасдан турилади. Фарзанд туғилиб, унинг ўғил-қизлиги ва марҳумга нисбатан ким бўлиши маълум бўлгач, мерос мавжуд ворислар ўртасида юқорида баён этилган фароиз қоидаларига мувофиқ тақсим этилади... Фарзанд туғилиб, унинг ўғил-қизлиги ва марҳумга нисбатан ким бўлиши маълум бўлгач, мерос мавжуд ворислар ўртасида юқорида баён этилган фароиз қоидаларига мувофиқ тақсим этилади... Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling