Мукаддима


العصبة مع الغير( “асаба” МААЛ-ҒАЙР)


Download 0.51 Mb.
bet27/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46
Bog'liq
Meros

3. العصبة مع الغير( “асаба” МААЛ-ҒАЙР)
(Марҳумнинг ота-онабир ёки отабир опа-сингиллари билан унинг қизлари ёки ўғлининг қизлари ўртасидаги “асаба”лик мерос олиш йўли).
Мерос қолдирувчининг қизлари ёки ўғлининг қизлари мавжуд бўлиб, унинг ота-онабир опа-сингиллари ёки отабир опа-сингиллари бўлмаса – марҳумнинг қизлари ва невара қизлари”фариза” мероси олишга ҳақдор бўладилар;
* Шунингдек, мерос қолдирувчининг қизлари ёки ўғлининг қизлари бўлмаса унинг ота-онабир ва отабир сингиллари “фариза” мероси олишга ҳақдор бўладилар;
*Мерос колдирувчининг қизи ёки ўғлининг қизи, ҳамда унинг ота-онабир ва отабир синглиси бўлса-ю марҳумнинг отаси ёки отасининг отаси бўлмаса, улар “асаба”лик мероси олишга ҳақдор бўладилар. Бунинг икки йўли бор:
1. Агар марҳумнинг отаси, отасининг отаси бўлмасдан, ота-онабир опа-сингиллари ва қизлари ёки ўғлининг қизлари бўлса – аввал қизлар ҳиссаси чиқарилгач, қолган мероснинг ҳаммаси опа-сингилларга баробар тақсим этилади;
2. Агар марҳумнинг отаси, отасининг отаси ва ота-онабир опа-сингиллари бўлмасдан, унинг қизлари ёки ўғлининг қизлари ва отабир опа-сингиллари мавжуд бўлса – аввал қизлар ҳиссаси чиқарилгач, қолгани отабир опа-сингилларга баробар тақсим этилади.
Далил: Имом Бухорий ривоят қиладилар: «Ибн Масъуд розияллоҳу таоло анҳу қозилик даврларида бир киши сўради: «Қиз, ўғилнинг қизи ва сингил қолган бўлса нима фатво берасиз?». «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмларини адо этаман, яъни: Қизга мероснинг ½ (ярми), ўғилнинг қизига 1/6 (олтидан бир)иккаласининг ҳиссаси 2/3 (учдан икки) бўлиб, қолгани – сингилга , - деб фатво бердилар» .
71-мисол. Қизи ва ота-онабир синглиси қолди:
* Қизга мероснинг ½ (ярми), қолгани сингилга тегади.
72-мисол. Она, икки қиз ва ота-онабир сингил қолди:
* Онага мероснинг 1/6 (олтидан бири), икки қиз – 2/3 (учдан икки)га тенг шерик ва қолгани – сингилга.
73-мисол. Ўғилнинг қизи ва отабир икки сингил қолди:
* Ўғилнинг қизига мероснинг ½ (ярми) ва қолгани отабир сингилларга тенг тақсим этилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling