Мукаддима


Download 0.51 Mb.
bet18/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   46
Bog'liq
Meros

6. БУВИНИНГ МЕРОСИ
Токи марҳумнинг онаси ҳаёт экан, буви мерос олишга ҳақдор эмас. Мерос олишга ҳақдор бувилар: онанинг онаси, отанинг онаси ва отанинг отасининг онаси ҳисобланади. Бошқа бувилар – қариндошлар қаторига кирадилар.
* Меросхўр буви якка бўлса – мероснинг 1/6 (олтидан бири) тегади;
* Меросхўр бувилар икки ва ундан ортиқ бўлсалар – мероснинг 1/6 (олтидан бир) ҳиссасига тенг шерик бўладилар;
* Қабийса ибн Зуайб ҳикоя қиладилар: «Бир буви Халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу таоло анҳу ҳузурига келиб, ўзининг мероси ҳақида сўради. Халифа дедилар: «Қуръони кариймда бувилар мероси ҳақида зикр этилмаган. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадийсларида ҳам учратмадим. Бир фурсатдан кейин келинг, мен саҳобийлардан суриштириб қўяман». Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу таоло анҳу саҳобийларни жамлаб у ҳақда сўрадилар. Саҳобий ал-Муғийра ибн Шўъба: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида бор эдим, У Зот бувига 1/6 (олтидан бир) ҳисса берган эдилар», – деди. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу таоло анҳу сўрадилар: «Ўша вақтда сиздан бошқа яна ким бор эди?» Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий ўрнидан туриб, - мен ҳам бор эдим, ал-Муғийра ибн Шўъбанинг айтганлари рост, - деб, гувоҳлик берди. Мазкур икки саҳобийнинг шаҳодатларини тинглаб бўлгач, Халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу таоло анҳу бувига унинг мероси 1/6 (олтидан бир) эканини эълон қилдилар.
Ҳазрати Умар розияллоҳу таоло анҳу халифалик даврларида ҳам бувилардан бири ўз мероси ҳақида сўраганида, У Зот ҳам: «Қуръони карийм ва ҳадийси шарийфда буви мероси ҳақида зикр этилмаган, аммо ўша 1/6 (олтидан бир) улушни биламиз, бувилар нечта бўлсангиз, 1/6 (олтидан бири)ни ўртангизда тенг тақсим қилиб оласизлар. Мерос олгунга қадар бувининг қай бири ҳаёт бўлса, ўшанга насиб бўлади», – деб, жавоб берган эканлар.
* Агар бувилар биттадан кўп бўлиб, қариндошлик рутбалари тенг бўлса – улар ўша 1/6 (олтидан бир)ни тенг тақсим қилиб оладилар. Агар уларнинг бири марҳумга бир томонлама, бошқаси икки томонлама қариндош бўлса – мероснинг 1/6 (олтидан бири) 3 (уч қисм)га тақсимланиб, икки томонламага 2 (икки) ҳисса, бошқасига 1 (бир) ҳисса берилади. Шунингдек, ҳар хил рутбали бувилар жамланиб қолсалар, марҳумга энг яқин буви узоқроғини мерос олишдан тўсади.
16-мисол. Онанинг онаси, отанинг онаси ва амаки қолди:
* Мероснинг 1/6 (олтидан бири) ҳар икки бувиларга тенг бўлинади, қолгани – амакига.
17-мисол. Онанинг онасининг онаси, отанинг онаси ва амаки колди:
* Онанинг онасининг онаси рутбаси узоқ бўлгани сабабли, унга мерос йўқ. Отанинг онасига мероснинг 1/6 (олтидан бири) ва қолгани амакига.
18-мисол. Онанинг онасининг онаси ЗАЙНАБ, отанинг онасининг онаси ўша ЗАЙНАБ отанинг отасининг онаси ЗУЛАЙҲО ва амаки ИСҲОҚларни қолдириб (ИБРОҲИМ) вафот этди:
ЗУЛАЙҲО ЗАЙНАБ

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling