Мукаддима


Download 0.51 Mb.
bet5/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Meros

АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:
{ وَلاَ تَقْرَبُوا مَالَ اٌلْيَتِيمِ إلاَبِاٌلَّتِى هِيَ أَحْسَنُ حَتَّى يَبْلُغَ أَشُدَّهُ } (الإسراء، 17:34)
«Етимнинг молига то у балоғат ёшига етгунича яқинлашманглар, магар энг чиройли йўсинда (унга бирон зиён етказмасдан яқинлашинглар – тасарруф қилинглар)!» (Ал-Исро сураси, 34-оят).
Азага келувчилар ҳам ўлим бўлган жойда "оғир юк" бўлиб, хайру худойи ва маърака илинжида азадорларга қийинчилик туғдирмасликлари керак. Агар улар орасида узоқдан келганлар бўлса, қўни-қўшнилар ўз тасарруфларига олишлари хайрли амаллардан саналади. Мабодо, хайру худойи ва маърака-зиёфатлар қилишни марҳум васият қилган бўлса, унга кетадиган сарф-харажатлар маҳалладаги етим, бева-бечора ва муҳтожларга тақсимлаб берилгани афзалроқ ва авлороқдир.
Агар барча мусулмонлар суннат амалларига тўлиқ риоя этадиган бўлсалар, уларнинг ўзлари ҳам, ўзгалар ҳам батамом роҳатда, бир-бирларига малол келмайдирган иш бўлур эди...
Баъзи хотин-қизлар маййитга оҳ-воҳ, нола-ю фиғон чекиб, қичқириб-бақириб, дод-вой қилиб, юзларини юлиб, уввос соладилар... Бу – шаръан мутлақо йўл қўйиб бўлмас ҳолдир, чунки бундай шармандаликдан маййит қаттиқ азоб тортади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундайлар ҳақида: «Кимки оҳ-воҳ, нола-фиғон чекиб, юзларига шапалоқ уриб жоҳилиятдаги каби даъволар қилса, биздан эмас!» - деганлар. Бошқа бир ҳадийси шарийфда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дод-фарёд солувчиларни ва уни кўриб-эшита туриб, индамай сукут сақлаганларни лаънатлаганлар». Демак, бундай номаъқул ҳолатни тўхтатишга даъват қилиш лозим. Агар итоат қилинмаса, бундай мажлисни тарк этмоқ даркор...
Кўпгина исломий саналган мамлакатларда аҳоли томонидан яқинларининг қабри устига ҳашаматли қилиб қимматбаҳо тош ва мармарлардан сағана ясатилиб, гоҳо маййитнинг сувратини қўйиб, туғилган ва вафот этган йилларини ёзиб қўйиш расм бўлмоқда. Аҳён-аҳёнда, шеърий байтлар ҳам битишиб, ўша билан маййитни улуғламоқчи бўладилар. Ахир, марҳум ҳаётлик даврида унинг ҳурматини жойига қўйиш керак эди-ку! Кўпинча, ўша ёдгорликлар етимлар ҳаққи ҳисобига тикланади. Баъзи аёллар эса, марҳум эрларига "садоқат" кўрсатмоқчи бўлишиб, қарзу ҳавола билан «дахмалар» қурдирадилар. Булар барчаси ҳаром ишлар бўлиб, ундан марҳумга заррача ҳам савоб етиб бормайди! Марҳумга етиб борадиган амал унинг орқасидан қилинган дуодир.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling