Мулк хуқуқи(Миср)
Мулк хуқуқи (Араб халифалиги)
Download 130.86 Kb.
|
Мулк хуқуқи
Мулк хуқуқи (Араб халифалиги)
Шариат бўйича фуқаролик ҳуқуқи масалаларининг тартибга солиниши Шариат бўйича фуқаролик ҳуқуқи муносабатлари (муомалот) батафсил тартибга солинади. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларининг субъекти жисмоний шахслар бўлиши мумкин. Шариат юридик шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини алоҳида тарзда кўриб чиқмайди. Жисмоний шахслар томонидан қилинган фуқаролик-ҳуқуқий ҳаракат қонуний (ҳалол) ва йўл қўйилган (жоиз) ёки қонунсиз, йўл қўйилмаган (ҳаром) бўлиши мумкин. Ҳаракат, шунингдек, шариат нуқтаи назаридан мақтовга лойиқ (мустаҳиб) ва танбеҳли (макруҳ), мажбурий ва мажбурий бўлмаган каби турларга бўлинади. Жисмоний шахсларнинг лаёқатлигига жинси, табақаси, мулкий аҳволи, айниқса эътиқоди таъсир этади. Tўлиқ даражадаги ҳуқуқ лаёқатига ва муомала лаёқатига мулкдор мусулмон эркак кишилар, ҳукмрон табақа вакиллари эга бўлган. Ҳуқуқий лаёқат туғилишдан бошлаб, мерос масалаларида эса туғилмасдан ҳам аввал вужудга келган ва ўлим билан ёки бедарак йўқолиш билан тугаган. Ёш болалар, 15 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар, шунингдек, руҳий касаллар ва ақли заифлар муомала лаёқатига эга эмас, деб ҳисобланган. Фуқаролик ҳуқуқининг объектини ашёлар, мулкий, шунингдек, мулкий характерга эга бўлмаган шахсий ҳуқуқ (масалан, исмга эга бўлиш ҳуқуқи) ташкил этган. Ашёлар ҳаракатда ва ҳаракатсиз (кўчмас), алмаштириладиган ва алмаштирилмайдиган, наслий ва наслий бўлмаган, бўлинадиган ва бўлинмайдиган, истеъмолга йўл қўйилган ва истеъмолга йўл қўйилмайдиган, муомаладан олинган ва муомаладан олинмаган бўлиши мумкин. Мусулмон ҳуқуқида мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормалар муҳим ўрин тутади. Унда аввало мулкка ашёвий ҳуқуқ объекти сифатида қараш мустаҳкамланган. Мусулмонларнинг хусусий мулки ҳисобланмайдиган ашёлар – ҳаво, денгиз, чўл-даштлар, мачитлар, сув йўллари ва бошқалар алоҳида туркумдаги ашёларни ташкил этган. Шунингдек, “ҳаром ашёлар” – вино, чўчқа гўшти, исломга зид китоблар ва ҳоказолар ҳам мусулмоннинг мулки эмас деб ҳисобланади. Шу сабабли арабларнинг босқинчилик юришлари давомида кўпинча бундай мулклар йўқ қилинган. Лекин бу ерда шуни айтиб ўтиш керакки, номусулмонларга тегишли мол-мулкларни нобуд қилиш масаласида исломдаги мазҳаблар ўртасида турлича қарашлар мавжуд. Мусулмон ҳуқуқшунослари ер мулкини таснифлаштиришга катта эътибор берадилар. Ер мулкчилигининг қуйидаги шакллари ажратиб кўрсатилади: давлат ерлари, хусусий эгаликдаги ерлар, жамоа ерлари ва вақф ерлар. Булардан ташқари муқаддас ерлар ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳижоз деб аталган. Бунга Муҳаммад (САВ)нинг оёқлари теккан ерлар, яъни у зот яшаган жойлар киради. Бундай ерларга бошқа диндагиларнинг кириши ман этилган. Бу ерларда фақат мусулмонлар яшашлари мумкин бўлиб, дарахтларни кесиш, овчилик қилиш мумкин эмас эди ва ҳоказо. Tарихий ва юридик манбаларда кўрсатилишича, араб ва бошқа мусулмон мамлакатларида маълум хизматни бажариш эвазига феодалларга бериладиган ерлар ҳам мавжуд бўлиб, бу шартли ер эгалиги ҳисобланган ва иқто ерлари деб юритилган. Бундай ерлар эгаси (иқтадор) ўз ҳокимияти остидаги аҳолидан ўз ҳисобига ўлпон ва солиқлар йиғиш ҳуқуқини олган. Иқто вақт ўтиши билан мерос тариқасида ўтказила бошланган ва хусусий эгаликдаги мулк бўлиб қолган. Дастлаб ичиладиган сувлар, ҳаво сингари умумий фойдаланиладиган мулк ҳисобланган. Лекин қудуқлар, ҳовузлар ва майда кўллар аста-секин йирик ер эгаларига ўтиб борган. Фақат катта дарёлар ва кўллар илгаригидек жамоа ва давлат мулкчилик тизимига кирган. Чунки буни мансабдор шахслар назорати остида амалга ошириладиган биргаликдаги ирригация ишларини ўтказиш зарурияти тақазо қиларди. Шариатда мулк ҳуқуқининг вужудга келиш усуллари батафсил белгиланган. Бунда турли мазҳаб вакиллари турли фикрлар билдирганлар. Масалан, арабларнинг кўпдан-кўп босқинчилик юришлари ҳарбий ўлжаларнинг ҳуқуқийлиги ёки ҳуқуқий эмаслиги масаласини кун тартибига қўйган ва бу шариатда умумий мулк ҳуқуқининг келиб чиқиш усулларидан бири сифатида тан олинган. Босиб олинган ерлар умумий қоида бўйича давлат мулки ҳисобланган ва халифа ҳамда амирларнинг тасарруфига келиб тушган. Душмандан ўлжа қилиб олинган бошқа мулкларнинг миқдори алоҳида мазҳабларда турлича белгиланган. Бундай мулкларнинг бир қисми уни эгаллаб олган шахсга, иккинчи қисми давлатга, учинчи қисми мачитларга ўтказилган ва ҳоказо. Шариат бўйича мулк ҳуқуқи мерос олиш, шартнома тузиш, ашёларни топиб олиш йўли билан ҳам келиб чиқиши мумкин. Масалан, ўз ер участкасидан бегона ашёни топиб олган шахс унга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган. Download 130.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling