Мулк хуқуқи(Миср)


Download 130.86 Kb.
bet9/18
Sana28.12.2022
Hajmi130.86 Kb.
#1014345
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Мулк хуқуқи

Мулк хуқуқи(Франклар)



Мулкий муносабатларнинг тартибга солиниши

“Варварлар ҳақиқатлари” пайдо бўлиш вақтига қараб, ерга нисбатан феодал мулкчилик институтининг, шу билан бирга шартнома ва мерос ҳуқуқининг аста-секин шаклланиш жараёнини акс эттирган.


“Сали ҳақиқати”да синфий жамият, давлат ва ҳуқуқ ташкил топишининг анча қадимги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнлари ўз аксини топиб, ҳали мулк тушунчаси ҳақида ягона қоида ўрнатилмаган эди. Алоҳида шахслар ёки оилалар эгалигидаги ҳаракатдаги ашёларга нисбатан “ўзиники” (suus), “бировники” (alienus) деган иборалар қўлланган. Франкларда ҳаракатдаги ашё ҳеч қандай қаршиликсиз бегоналаштирилиши, мерос бўйича ўтказилиши мумкин эди. “Сали ҳақиқати”нинг кўпгина меъёрлари турли ҳаракатдаги ашёларга нисбатан мулк ҳуқуқининг қўриқланишига бағишланган. Унда йирик шохли чорва, шунингдек, қўй, эчки, ит, каптар, асалари, чўчқа ва бошқаларни ўғирлаш ҳолатлари юзасидан келиб чиқадиган жавобгарликлар атрофлича ва батафсил кўрсатиб берилган.
Чорвачилик хўжаликда ҳукмрон мавқени эгаллаган. Чорва германларда бойлик тимсоли ҳисобланиб, оилани боқишни таъминлаган. Франклар бошқа жойларга кўчиб ўтганларида, қочиб кетганларида чорваларини ҳам бирга олиб кетишган. Айирбошлаш воситаси сифатида чорвадан фойдаланилган. Франкларда “соғлом, кўрадиган ва шохли” сигир 2,3 солид турарди.
“Сали ҳақиқати” оила эгаллаб турган ерга нисбатан эгалик ҳуқуқини бошқача тарзда мустаҳкамлайди. Бунда томорқа участкаси, ҳайдаладиган ер ва яйлов, ўрмон бир-биридан фарқ қилган. Қонунномада атрофи ўралган участка ҳақида кўп марта эслатиб ўтилади. Унга кўра, атрофи ўралган участкага ўт қўйиш ва бузиш учун катта жарима назарда тутилган (XV боб, 5-модда). “Сали ҳақиқати”да турар жой, ҳовли ҳудуди, томорқа участкасига оила мулки сифатида алоҳида аҳамият берилган. Кредитор қарздордан қарзни тўлашни талаб қилиш, жавобгарни судга чақириш учун айнан шу ерга келарди. Нафақат уй ёки ҳовлига кириб ўғирлик содир этганлик учун (45-63 солид), балки қуёш ботгандан сўнг вилла ҳудудига оддий кирганлик учун ҳам юқори миқдордаги жарима жазоси назарда тутилган. Агар кимдир бировнинг вилласига эшикни бузиб кириб, қўриқчи итни ўлдирса ва одамларга жароҳат етказса ҳамда у ердан ниманидир аравада олиб кетса, бу босқинчилик йўли билан ўғрилик содир этиш ҳисобланиб, бунинг учун 200 солид жарима жазоси назарда тутилган. Бу эса озод кишини ўлдирганлик учун тўланадиган вергелд билан тенг эди.
“Сали ҳақиқати” ҳайдаладиган ер участкасининг (аллоднинг) хусусий эгаликка ўтказилиши ҳақида ҳам турлича маълумотлар беради. Шунингдек, унда яйловлар, ўтлоқлар, ўрмонлар ҳали умумий фойдаланишда қолганлиги қайд этилади. “Сали ҳақиқати” ҳайдаладиган майдон чегарасини хўжайиннинг рухсатисиз бузганлик фактининг ўзиниёқ жазолайди. Масалан, унда хўжайиннинг розилигисиз бировнинг майдонига кирганлик учун 3 солид (XXVII боб, 7-модда), бировнинг майдонини ҳайдаганлик учун 15 солид (XXVII боб, 24-модда), унга экин экканлик учун 45 солид (XXVII боб, 25-модда) жарима белгиланган. Агар бегона одам жамоат даласидан бировга ажратилган участкага кирса, бу жиноят ҳисобланмаган. Агар у бундай участкадан хашак ўрса, унда фақат ўрган хашаги яйлов эгаси фойдасига тортиб олинган.
“Сали ҳақиқати”да ерни олиш-сотиш ҳақида ҳеч нарса дейилмайди. Ерни мерос қилиб қолдириш институти эндигина туғила бошлаган эди. Ер ўлган кишининг эркак авлодларига мерос тариқасида ўтказиларди (IX боб, 5-модда). “Аллодлар ҳақида”ги титулда10, ҳатто ўлган кишининг ўғли бўлмаса, ҳайдаладиган ер участкаси кимга ўтказилиши масаласи қўйилмаган ҳам эди. Афтидан, бундай ерлар эгасиз қолган мулк ҳисобланган ёки уруғга ўтган. VI асрда бу масала бошқача ҳал қилинган. Қирол Xилперик (561-584 йиллар) эдиктига асосан ер мерос тариқасида фақат ўғилларгагина эмас, балки ўлган кишининг қизларига, ака-укаларига, опа-сингилларига ҳам ўтиши мумкин эди. Бу вақтда, шунингдек, алоҳида ўтзор ва ўрмон участкалари айрим шахсларнинг авлодларига ҳам ўтказиларди. “Аллеман ҳақиқати” бўйича хотин ҳам, агар унинг болалари бўлса ва калонга эмас, озод кишига эрга тегса, ўлган эрининг ерини мерос тариқасида олиши мумкин эди.
“Сали ҳақиқати”нинг бир қатор титуллари, жумладан, “Кўчиб келганлар ҳақида”ги титули франкларда ерга нисбатан жамоа эгалиги сақланиб қолганлигидан дарак беради. Жамоа ҳудудига “бегона” кишининг кўчиб келишига фақат бутун жамоа аъзолари розилиги билан рухсат этилган. Агар жамоа аъзоларидан, ҳатто биттаси бунга қаршилик кўрсатса, кўчиб келган “бегона” киши дарҳол жамоани тарк этиши лозим эди. Шу нарса характерлики, жамоа судининг “бегона” шахсни кўчириш ҳақидаги қарорини ижро этувчи граф кўчиб келган кишининг уйига эмас, у ишлайдиган жамоа ер участкасига келиши лозим эди.
Бироқ “Сали ҳақиқати” бундай умумий қоида ўрнатиш билан бирга унга истисно қилинадиган ҳолатни ҳам белгилайди. Агар “бегона” киши жамоа ҳудудига кўчиб келиб, бу ерда ҳеч қандай қаршиликсиз бир йилу бир кун яшаб улгурган бўлса, ундай ҳолда унинг ерга эгалик ҳуқуқи қонун билан ҳимоя қилина бошлаган. “Сали ҳақиқати” асосан жамоа ерларини қиролнинг яқинлари томонидан эгаллаб олинишини тасдиқлайди. Унга кўра, махсус қирол ёрлиқлари асосида кўчиб келган кишиларга қарши жамоа аъзоларининг эътироз билдириши тақиқланган. “Сали ҳақиқати”да қирол фармойишларига нисбатан эътироз билдирганлик учун 200 солид жарима назарда тутилган.
“Сали ҳақиқати” пайдо бўлганидан сўнг бир неча аср ўтгач, хусусий ер эгалиги кенг ривожлана бошлайди. Аллеман ва Бавар ҳақиқатларининг биринчи ва иккинчи титуллари мазмунан бир-бирига айнан ўхшаш бўлиб, улар черков ва черков ер эгалигига бағишланади. Бу титуллар шундан гувоҳлик берадики, черков ҳайдаладиган катта ер участкаларига, ўрмонларга, қулларга эгалик қиларди. Иккала ҳақиқатнинг биринчи моддаларида айтилганидек, “на қирол, на герцог, на бошқа киши инсоннинг ўз жонини сақлаб қолиш ниятида черковга худо йўлида уйлар, ерлар, қуллар ёки пуллар инъом қилишини тақиқлаб қўя олмайди” (I титул, 1-модда). Черковга инъом қилинган ер унинг ихтиёрида доимий равишда мустаҳкам сақланиб қолади. “Бавар ҳақиқати”да қатъий таъкидланишича, кимнингдир черковга ҳадя қилган ўз мулкларини қайтариб олиш ҳуқуқи мавжуд эмас.
“Аллеман ҳақиқати”да ҳам, “Бавар ҳақиқати”да ҳам черковга ҳадя қилувчи кишининг меросхўрлари томонидан ҳадяга қаршилик кўрсатишга қаратилган ҳар қандай уринишларининг олди олинади (II титул, 2-модда). Бундан ташқари, кишиларнинг мулкни қайтариб олишга қаратилган уриниши, бир томондан, “Xудо суди ва муқаддас черковдан четлаштирилиши”га олиб келган, иккинчи томондан, бундай кишиларга жарима солинган ва мулк черковга қайтарилган (I титул, 2-модда). Ҳадя қилинган ер фақат умрбод эгалик қилиш шарти билан ва ҳадя қилувчи фойдасига “тантанали ваъда” қилинган ҳамма нарсаларни ундириш орқали қайтарилиши мумкин эди.
Xусусий ер эгалигини фақат майдонлар эмас, балки яйловлар, ўрмонлар ҳам қамраб ола бошлайди. “Бавар ҳақиқати”да, масалан, бўлишиб олинган ўрмон – silva alterus деган тушунча пайдо бўлди. Бунда ўрмонларнинг алоҳида оилаларга ажратиб берилиши эътироф этилганди. Ўрмонлар феодал хусусий мулкчиликка ўтказилганидан бировнинг ўрмонидан дарахтларни кесиш тақиқланганлиги ва бунинг учун жарима ўрнатилганлиги ҳам далолат беради (XII титул, 11-модда). “Бавар ҳақиқати”да “Сали ҳақиқати”дан фарқли ўлароқ, яйловлар, участкалар, худди ер майдони каби эркин равишда бегоналаштирилиши мумкин эди. Бунда фақат яйловни сотишнинг қонуний эканлиги “ҳужжат ёки гувоҳлар” ёрдамида тасдиқланиши талаб қилинарди (XVI титул, 2-модда).
Германларда бировнинг ер эгалиги чегараларини бузиш қатъий тақиқланган эди. Бу барча “варварлар ҳақиқатлари”га хос хусусият бўлиб, германларнинг зўрлик йўли билан эгаллаб олган ҳудудларда мустаҳкамланиб олишга ҳаракатлари натижаси эди. Германларнинг ерга оид низоларни, агар бошқа далиллар етарли бўлмаса, кўп вақтлар давомида якка-якка олишув йўли билан ҳал қилиб келганлиги ҳам юқоридаги фикрни яққол тасдиқлайди. “Бавар ҳақиқати”нинг бутун бир титули (XII титули) бировнинг ер эгалиги чегарасини бузганлик учун жазоларга бағишланган. Чегара, майдон ёки яйловни оддий бузганлик учун эркин кишига 6 солид жарима солинган, қулга эса 50 қамчи урилган. Ҳатто ер участкасига “бошқа томонларнинг ва қараб турувчининг розилигисиз” билмай, “тасодифан” янги чегаралар ўрнатиш учун жарима назарда тутилган. Бундай ҳаракат, агар эркин киши томонидан содир этилса – жарима, агар қул томонидан содир этилса – 200 қамчи уриш жазоси белгиланган (XII титул, 6-7-моддалар).


Download 130.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling