Мулкчилик муносабатларининг мазмуни ва иқтисодий моҳияти


Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусиятлари


Download 349.5 Kb.
bet5/6
Sana23.06.2023
Hajmi349.5 Kb.
#1651602
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мулкчилик муносабатлари. (2)

Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусиятлари.

  • Мулкчилик турли шаклларининг мавжуд бўлиши ва уларнинг иқтисодий мезони, аввало, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши ва ишлаб чиқаришнинг умумлашуви даражаси билан боғлиқ. Шу билан бирга мулкчилик шакллари ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳолати, ижтимоий меҳнат тақсимоти ва ташкилий-иқтисодий муносабатларининг етуклик даражаси билан мос келиши зарур.
  • Давлат мулки - мулк давлатга тегишли бўлганда мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш давлат ихтиёрида бўлади. Давлат мулки асосан икки йўл билан ҳосил бўлади:
  • 1) хусусий мол-мулкни миллийлаштириб, давлат қўлига олиш;
  • 2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш, давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда инвестицияларни амалга ошириш.

Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари.

  • Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли иқтисодиётни ва рақобатлашувчи муҳитни шакллантириш учун шарт-шароитини вужудга келтиришдан иборат. Бунда асосийси мулкчилик масаласини ҳал қилишдир. Шу сабабли республикамиз Президенти И.А. Каримов мулкчилик масаласини ҳал қилишни «...бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади»[1] деб алоҳида таъкидлаб кўрсатади. Узоқ йиллар мобайнида республикамиз иқтисодиётида умумхалқ мулки деб аталган, аслида эса давлатлаштирилган мулк тўлиқ ҳукмронлик қилиб келди. Назария ва амалиётда умумхалқ мулки деб ҳисобланган мулк субъекти сифатида давлатнинг чиқиши жамият аъзолари ўртасида бу мулкга «ҳеч кимники», «давлатники», «бировнинг мулки» деб қарашларининг шаклланишига олиб келди.
  • [1] Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3., - Т.: Ўзбекистон, 1996, 202-б.

Давлат тасарруфидан чиқариш – давлат корхоналарини ва ташкилотларини жамоа, ижара корхоналарига, акцияли жамиятларга, масъулияти чекланган жамиятларга, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.

  • Давлат тасарруфидан чиқариш – давлат корхоналарини ва ташкилотларини жамоа, ижара корхоналарига, акцияли жамиятларга, масъулияти чекланган жамиятларга, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.
  • Хусусийлаштириш – фуқароларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг давлат мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир.[1]
  • [1] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида/Ўзбекистон Республикаси: қонунлар ва фармонлар. – Т.: Ўзбекистон, 1992, 65-б.
  • Мулкчилик муносабатлари унинг объектлари ва субъектлари бўлишини шарт қилиб қўяди. Мулкка айланган барча бойлик турлари мулкчилик объектларидир.
  • Мулк субъекти жамиятда маълум ижтимоий-иқтисодий мавқеига эга бўлган, мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари бўлиб, улар жамоа, синф, табақа ёки бошқа ижтимоий гуруҳларга бирлашган бўлади. Айрим кишилар, оилалар ва давлат ҳам мулкчилик субъекти бўлиб чиқади.
  • Мулкчиликнинг тўлиқ «ҳуқуқлар тўплами» ўз ичига қуйидаги 11 та ҳуқуқни олади:
  • Эгалик ҳуқуқи, яъни неъматлар устидан тўлиқ жисмоний назорат ўрнатиш ҳуқуқи;
  • Фойдаланиш ҳуқуқи, яъни неъматларнинг фойдали хоссаларини ўзи учун қўллаш ҳуқуқи;
  • Бошқарув ҳуқуқи, яъни неъматлардан фойдаланишни ким ва қай йўсинда таъминлашини ҳал этиш ҳуқуқи;
  • Даромад олиш ҳуқуқи, яъни неъматлардан фойдаланиш орқали натижа олиш ҳуқуқи;
  • Суверенлик ҳуқуқи, яъни неъматни бегоналаштириш, истеъмол қилиш, ўзгартириш ёки йўк қилиш ҳуқуқи;
  • Хавфсизликни таъминлаш ҳуқуқи, яъни неъматни экспроприация қилиниши ҳамда ташқи муҳит томонидан зарар келтирилишидан ҳимоялаш ҳуқуқи;
  • Неъматни меросга бериш ҳуқуқи;
  • Неъматга эга бўлишнинг муддатсизлиги ҳуқуқи;
  • Неъматдан ташқи муҳитга зарар етказувчи усуллар орқали фойдаланишни тақиқлаш ҳуқуқи;
  • Қарз учун тўлов сифатида жавобгарлик ҳуқуқи, яъни қарзни узишда неъматдан тўлов сифатида фойдаланиш имкониятини қўллаш ҳуқуқи;
  • Қолдиқ тавсифидаги ҳуқуқ, яъни бузилган ваколатларни тикланишини таъминловчи тартиб ва муассасаларнинг амал қилиши ҳуқуқи.

Download 349.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling