Мулкий улушни ҳадя шартномаси


Download 0.61 Mb.
bet10/23
Sana27.10.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1726304
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
Bog'liq
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА

НОТАРИУС: Т.ИСМАТОВ.


МУЛКИЙ УЛУШНИ ОЛДИ-СОТДИ ҲАҚИДАГИ
ШАРТНОМА.
Ўзбекистон Республикаси, Шахрисабз тумани.
Икки минг ўн учинчи йил февраль ойнинг ўн саккизинчи куни.
Биз қуйидаги имзо чекувчилар: Шахрисабз тумани, Ҳовуз Мардон кўчаси №17-уйда яшовчи фуқаро Саломов Фарход Мустафаевич (паспортим СМ 1981042 Шахрисабз тумани ИИБдан 26.07.2007-йилда берилган) ҳамда Шахрисабз тумани, Миртемир кўчаси №12-уйда яшовчи фуқаро Абдусамиев Комолитдин, (паспортим СМ 1248939 Шахрисабз тумани ИИБдан 20.12.2001-йилда берилган) лар қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик;
1. Мен, Саломов Фарход Мустафаевич, Шахрисабз тумани ҳудудида фаолият кўрсатиб келалаётган “KOHNA KESH YOLSOZ INVEST” МЧЖ иштирокачиси (таъсисчиси) сифатида (Жамият Шахрисабз туман хокимлиги хузуридаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан утказиш инспекцияси” нинг 12.12.2011-йилда реестрга № 10465 тартиб рақам билан қайд қилинган №-0010351-К сонли гувохномасига кўра давлат руйхатига олинган.) жамият низом жамғармасининг 55 (эллик беш) фоизини, номинал қиймати 2.456.900( икки миллион тўрт юз эллик олти минг тўққиз юз) сўмни ташкил қилувчи номимда бўлган улушимни “Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги низом ҳамда жамият низомининг 5-бўлим 5.1-бандига кўра “KOHNA KESH YOLSOZ INVEST” МЧЖ таъсисчиси ҳисобланган фукаро Абдусамиев Комолитдинга сотдим.
2. Мен, Абдусамиев Комолитдин, “KOHNA KESH YOLSOZ INVEST” МЧЖ таъсисчиси сифатида ушбу улушни жамият иштирокчиси бўлган фукаро Саломов Фарход Мустафаевичдан сотиб олдим.
3. Мен, Саломов Фарход Мустафаевич, ушбу улушимни шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, гаровга қўйилмаганлигини, низода йўқлигини, таъқиқ қўйилмаганлигини тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман.
4. Биз ўзаро келишган холда ушбу улушни сотилиш бахосини 2.456.900( икки миллион тўрт юз эллик олти минг тўққиз юз) сўм деб бахоладик ва ушбу суммага олди-сотди килдик.
5. Мен, Саломов Фарход Мустафаевич, ушбу сумма улушни сотиб олувчи жамият таъсисчиси ҳисобланган Абдусамиев Комолитдиндан шартномани имзолагунга кадар тўлиқ олдим.
6. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 356-1-моддаси талабига кўра шартномадаги бахо томонларнинг ўзаро келишуви асосида белгиланиши, улушнинг хакикий сотилиш бахоси яширилган ёки учинчи шахсларнинг аралашуви натижасида томонлар ўртасида низо чиққан тақдирда давлат нотариуси жавобгарликни зиммасига олмаслиги тўғрисида бизларни огоҳлантирди
7. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини улушни сотиб олувчи тўлади.
8. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси Шахрисабз туман 2-сон давлат нотариал идорасида сақланиш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди.
9. Биз шартноманинг тўлиқ матни билан нотариус ҳузурида танишдик, Шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади. Шартноманинг мазмун моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузаётганлигимизни маълум қиламиз.
Келгусида ушбу ҳолат бўйича низолашмаслигимизни, даъво қилмаслигимизни маълум қиламиз.

1:_______________________________________________________________________


2:_______________________________________________________________________
2013-йил 18-февраль куни ушбу шартномани мен,Т.Исматов Шахрисабз туман 2-сон давлат нотариал идорасининг катта нотариуси, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги қонунлар асосида тасдиқладим.Шартномага томонлар менинг иштирокимда имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубҳа туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек сотилаётган улушни сотувчи га тегишлилиги текширилди.
Реестрга № ____________ билан қайд қилинди.
______________ сўм давлат божи ўндирилди



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling