Мулкий улушни ҳадя шартномаси


Download 0.61 Mb.
bet6/23
Sana27.10.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1726304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА

НОТАРИУС: Ш.Шовкатов.


МУЛКИЙ УЛУШНИ ОЛДИ-СОТДИ ҲАҚИДАГИ
ШАРТНОМА.
Мазкур шартнома Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Сурум қишлоғида жойлашган давлат нотариал идорасида расмийлаштирилди.
Икки минг ўн олтинчи йил январь ойининг ўн бешинчи куни.
Биз қуйидаги имзо чекувчилар: Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Х.Дўстлиги кўчаси №40 уйда доимий прописка қилинган фуқаро Рахмонов Ўктам Убайдуллоевич (паспортим АА 8156598 Китоб туман ИИБдан 31.12.2014 йилда берилган) ҳамда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, А.Набиев кўчаси №10 уйда доимий прописка қилинган фуқаро Собиров Ражаббой Ғаффорович (паспортим СМ 1462962 Китоб туман ИИБдан 30.12.2003 йилда берилган) лар қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик;
1. Мен, Рахмонов Ўктам Убайдуллоевич, Китоб тумани ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “KITOB FAXR FAYZ” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси (таъсисчиси) (Жамият Китоб туман хокимлиги хузуридаги “Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси”нинг 2015 йил 17 майдаги №115 сонли №11517 реестр рақами билан №-0011517-К сонли гувохномасига кўра давлат руйхатига олинган. Почта манзили №1710245501. СТИР:303232824) сифатида жамият низом жамғармасининг 3.7 фоизини, номинал қиймати 1.150.000 (бир миллион бир юз эллик минг) сўмни ташкил қилувчи улушмни “Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги низом ҳамда жамият низомининг 6-бўлим 8.1-бандига кўра “XISOR CHORSHABADA” МЧЖ иштирокчиси (таъсисчиси) ҳисобланган фукаро Исламов Бекзод Абдурашидовичга ўзаро келишган ҳолда сотдим.
2. Мен, Исламов Бекзод Абдурашидович, “XISOR CHORSHABADA” МЧЖ иштирокчиси (таъсисчиси) сифатида ушбу улушни жамият иштирокчиси (таъсисчиси) яъни “Қашқадарётранс” автомобилларда юк ва йуловчи ташувчи вилоят уюшмасининг раиси Пўлатов Чори Тўхтаевичдан сотиб олдим.
3. Мен, Пўлатов Чори Тўхтаевич, “Қашқадарётранс” автомобилларда юк ва йуловчи ташувчи вилоят уюшмасига тегишли бўлган ушбу улушни шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, гаровга қўйилмаганлигини, низода йўқлигини, таъқиқ қўйилмаганлигини тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман.
4. Биз ўзаро келишган холда ушбу улушни сотилиш бахосини 26.000.000 (йигирма олти миллион) сўм деб бахоладик ва ушбу сўммага олди-сотди килдик.
5. Мен, Пўлатов Чори Тўхтаевич, ушбу сўммани сотиб олувчи жамият таъсисчиси ҳисобланган Исламов Бекзод Абдурашидовичдан шартномани имзолагунга кадар “Қашқадарётранс” автомобилларда юк ва йуловчи ташувчи вилоят уюшмаси хисобига тўлиқ олдим. Ушбу сўмма 29.09.2015 йилда тўлаб берилганлиги ҳақидаги №002 сонли тулов квитанциясини тақдим этишди.
6. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 354-моддасига кўра фуқаролар шартномани тузишда эркин эканликлари, шартнома шартлари тарафларнинг хохишига кўра белгиланиши, шартноманинг асосий шартлари тарафларнинг ўзаро келишуви ҳисобланиши, улушнинг ҳақиқий сотилиш баҳоси шартномада ошириб ёки камайтириб кўрсатилган тақдирда шунингдек учинчи шахсларнинг аралашуви натижасида низо чиққан тақдирда жавобгарлик бизларнинг зиммамизда қолиши ҳақида бизларни огоҳлантирди.
7. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини улушни сотиб олувчи тўлади.
8. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси Китоб туман давлат нотариал идорасида сақланиш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди.
9. Мазкур олди-сотди шартномаси келгусида “XISOR CHORSHABADA” МЧЖ нинг низомига тегишли ўзгартириш киритиш учун асос бўлади.
10. Биз шартноманинг тўлиқ матни билан нотариус ҳузурида танишдик. Шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади. Шартноманинг мазмун моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузаётганлигимизни маълум қиламиз.
Келгусида ушбу ҳолат бўйича низолашмаслигимизни, даъво қилмаслигимизни маълум қиламиз.

1:_______________________________________________________________________


2:_______________________________________________________________________


2015 йил 30 сетнтябрь куни ушбу шартномани мен, Ш.Шовкатов, Китоб тумани Сурим қишлоғида жойлашган Китоб туман давлат нотариал идорасининг нотариуси, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги қонунлар асосида тасдиқладим. Шартномага томонлар менинг иштирокимда имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубҳа туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек сотилаётган улушни сотувчига тегишлилиги текширилди.
Реестрга № _______ билан қайд қилинди.
260000 (икки юз олтмиш минг) сўм давлат божи ўндирилди.



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling