Мулкий улушни ҳадя шартномаси
Download 0.61 Mb.
|
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- SHERNAZAROV JONIBEK JAMSHIDOVICH
- NIGMATOV MUXAMMAD RAXMATOVICH
- PARIZODA AGRO CULT
НОТАРИУС:- Ш.ШОВКАТОВ.
МУЛКИЙ УЛУШНИ ОЛДИ-СОТДИ ҲАҚИДАГИ ШАРТНОМА. Мазкур шартнома Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Али Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчаси 47 Б уйда жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шовкатов Шухрат Шовкат ўғли томонидан расмийлаштирилди. Икки минг йигирма учинчи йил август ойининг йигирма туққизинчи куни. Биз қуйидаги имзо чекувчилар: Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қаторбоғ ҚФЙ, Варганза қишлоғида руйхатда турувчи 14.08.1990 й.т SHERNAZAROV JONIBEK JAMSHIDOVICH (паспорти AA 6861760 Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБдан 04.09.2014 йилда берилган) ҳамда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Варганза МФЙ, Қурилиш қишлоғида руйхатда турувчи 06.03.1991 й.т NIGMATOV MUXAMMAD RAXMATOVICH (паспорти AA 4211698 Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБдан 04.02.2014 йилда берилган) лар қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик; 1. Мен, SHERNAZAROV JONIBEK JAMSHIDOVICH Китоб тумани ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “PARIZODA AGRO CULT” масъулияти чекланган жамияти (Жамият Қашқадарё вилояти, Китоб тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 07.12.2018 йил куни №655209 сонли реестр рақами билан руйхатга олинган уставга кўра давлат руйхатига олинган. СТИР:305894356) жамият таъсисчиси сифатида жамият устав фондидаги 97.53 % фоизи, номинал қиймати 394.199.875 (уч юз туқсон турт миллион бир юз туқсон туққиз минг саккиз юз етмиш беш) сўмни ташкил қилувчи номимда бўлган улушимни Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги Низом ҳамда жамият уставининг 8.1-бандига кўра фуқаро NIGMATOV MUXAMMAD RAXMATOVICHга ўзаро келишган ҳолда сотдим. 2. Мен, NIGMATOV MUXAMMAD RAXMATOVICH, фуқаро сифатида ушбу улушни “PARIZODA AGRO CULT” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси SHERNAZAROV JONIBEK JAMSHIDOVICHдан сотиб олдим. 3. Мен, SHERNAZAROV JONIBEK JAMSHIDOVICH, ушбу улушимни шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, гаровга қўйилмаганлигини, низода йўқлигини, таъқиқ қўйилмаганлигини тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман. 4. Биз ўзаро келишган холда ушбу улушни сотилиш бахосини 394.199.875 (уч юз туқсон турт миллион бир юз туқсон туққиз минг саккиз юз етмиш беш) сўм деб баҳоладик ва ушбу сўммага олди-сотди килдик. 5. Мен, SHERNAZAROV JONIBEK JAMSHIDOVICH, ушбу сўммани сотиб олувчи фуқаро NIGMATOV MUXAMMAD RAXMATOVICHдан шартномани имзолагунга кадар тўлиқ олганман. 6. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 354-моддасига кўра фуқаролар шартномани тузишда эркин эканликлари, шартнома шартлари тарафларнинг хохишига кўра белгиланиши, шартноманинг асосий шартлари тарафларнинг ўзаро келишуви ҳисобланиши, улушнинг ҳақиқий сотилиш баҳоси шартномада ошириб ёки камайтириб кўрсатилган тақдирда шунингдек учинчи шахсларнинг аралашуви натижасида низо чиққан тақдирда жавобгарлик бизларнинг зиммамизда қолиши ҳақида нотариус бизларни огоҳлантирди. 7. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини улушни сотиб олувчи тўлади. 8. Мазкур олди-сотди шартномаси келгусида “PARIZODA AGRO CULT” масъулияти чекланган жамияти уставига тегишли ўзгартириш киритиш учун асос бўлади. 9. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси нотариал идорада сақланиш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди. 10. Биз шартноманинг тўлиқ матни билан нотариус ҳузурида танишдик. Шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади. Шартноманинг мазмун моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузаётганлигимизни маълум қиламиз. Келгусида ушбу ҳолат бўйича низолашмаслигимизни, даъво қилмаслигимизни маълум қиламиз. 1:_______________________________________________________________________ 2:_______________________________________________________________________ 2023 йил 29 август куни ушбу шартномани мен, Ш.Шовкатов, Китоб тумани Али Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчаси 47 б уйда жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги қонунлар асосида тасдиқладим. Шартномага томонлар менинг иштирокимда ўқиб имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубҳа туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек сотилаётган улушни сотувчига тегишлилиги текширилди. Реестрга № 20230133200 билан қайд қилинди. 330000 (уч юз уттиз минг) сўм давлат божи ўндирилди. 49500 (қирқ туққиз минг беш) сўм лойиҳа учун ўндирилди. 16500 (ўн олти минг беш) сўм маслаҳат учун ўндирилди. 33000 (уттиз уч минг) сўм қарздорлик текширилганлиги учун ўндирилди. 16500 (ўн олти минг беш) сўм Тад.Суб Ядр дан маълумот олиш ва чоп этилганлиги учун ўндирилди. 49500 (қирқ туққиз минг беш юз) сўм таъқиқ текширилганлиги учун ундирилди. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling