Мулкий улушни ҳадя шартномаси


Download 0.61 Mb.
bet14/23
Sana27.10.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1726304
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА

НОТАРИУС: Т.ИСМАТОВ.
МУЛКИЙ УЛУШНИ ҲАДЯ ШАРТНОМАСИ
Ўзбекистон Республикаси, Шахрисабз тумани
Икки минг ўн тўртинчи йил апрель ойининг ўн олтинчи куни
Биз куйидаги имзо чекувчилар; Тошкент шаҳар, Олмазор туман, Қорақамиш 2/1, 13-уй 13-хонадонда прописка қилинган фуқаро Тухтаев Нодир Хайруллаевич (паспортим СА 2016321 Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБдан 01.06.2004 йилда берилган) ҳамда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 12-квартал, 76-уй, 35-хонадонда прописка қилинган фуқаро Тухтаев Санжар Нодирович (паспортим СА 2377466 Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБдан 11.07.2007 йилда берилган)лар куйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик;
1. Мен, Тухтаев Нодир Хайруллаевич, Шаҳрисабз тумани худудида фаолият курсатиб келаётган “SHAHRISABZ TIB SHIFO” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси сифатида (жамият Шахрисабз тумани хокимлиги хузуридаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан утказиш инспекцияси”нинг 18.09.2009 йилда реестрга № 8211 тартиб рақам билан қайд қилинган №-0008211 сонли гувохномасига кўра давлат руйхатига олинган. СТИР: 301322864) жамият низом жамғармасидан менга тегишли бўлган жами 37,5 фоизлик яъни, жами 750.000 (етти юз эллик минг) сўмни ташкил қилувчи улушимни Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги низом ҳамда жамият низомининг 7-булимига ҳамда жамият бошқа таъсисчиларининг розилигига кўра жамият таъсисчиси ҳисобланмаган ўғлим, Тухтаев Санжар Нодировичга ҳадя қилдим.
2. Мен, Тухтаев Санжар Нодирович, ушбу улушни “SHAHRISABZ TIB SHIFO” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси фуқаро Тухтаев Нодир Хайруллаевичдан миннатдорчилик билан ҳадя сифатида қабул қилиб олдим.
3. Мен, Тухтаев Н, Х,, ҳадя қилувчи сифатида ушбу улушимни шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, низода йўқлигини, тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман.
4. Улушни ҳадя қилиш билан боғлиқ бўлган ҳолат бўйича низо чиққан тақдирда низони ўзаро келишув асосида ҳал қилишни ўз зиммамизга оламиз.
5. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини ҳадя қабул қилувчи тўлади.
6. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси Шахрисабз туман 2-сон нотариал идорасида сақланиш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди.
7. Мазкур ҳадя шартномаси келгусида “SHAHRISABZ TIB SHIFO” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартириш киритиш учун асос бўлади.
8. Биз томонлар шартноманинг тўлиқ матни билан нотариуси иштирокида танишдик, шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади.
Шартноманинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузиб, имзолаётганимизни маълум қиламиз.

1:______________________________________________________________


2:______________________________________________________________


16 апрель 2014 йил куни ушбу шартномани мен, Т.Исматов Шахрисабз туман 2-сон давлат нотариал идорасининг катта нотариуси, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги конунлар асосида тасдиқладим. Шартномага томонлар менинг иштирокимда имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубха туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек улушни ҳадя қилувчига тегишлилиги текширилди.
Реестрга № ________билан қайд қилинди.
236097 сўм давлат божи ўндирилди



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling