Мулкий улушни ҳадя шартномаси


Download 0.61 Mb.
bet16/23
Sana27.10.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1726304
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА

НОТАРИУС: Т.ИСМАТОВ


МУЛКИЙ УЛУШНИ ОЛДИ-СОТДИ ҲАҚИДАГИ
ШАРТНОМА.
Ўзбекистон Республикаси, Шахрисабз тумани.
Икки минг ўн тўртинчи йил март ойнинг йигирма тўққизинчи куни.
Биз қуйидаги имзо чекувчилар: Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Кунчиқар ҚФЙ, Чоштепа қишлоғида прописка қилинган фуқаро Юсупов Саид (паспортим СМ 0193401 Шахрисабз шаҳар ИИБдан 18.11.1995 йилда берилган) ҳамда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 7-мавзе, 4-уйнинг 4-хонадонида прописка қилинган фуқаро Хайдаров Джавли (паспортим АА 0893637 Чилонзор туман ИИБдан 19.02.2013 йилда берилган)лар қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик;
1. Мен, Юсупов Саид, Шахрисабз тумани ҳудудида фаолият кўрсатиб келалаётган “МЕРОС” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси (таъсисчиси) (Жамият Шахрисабз туман хокимлиги хузуридаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан утказиш инспекцияси”нинг 12.04.2004-йилда реестрга № 838 тартиб рақам билан қайд қилинган №-0000838 сонли гувохномасига кўра давлат руйхатига олинган. СТИР:200672876) сифатида жамият низом жамғармасининг 0.56 (ноль бутун юздан эллик олти) фоизини, номинал қиймати 55.000 (эллик беш минг) сўмни ташкил қилувчи номимда бўлган улушимни “Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги низом ҳамда жамият низомининг 7-бўлим 7.1-бандига кўра “МЕРОС” МЧЖ иштирокчиси (таъсисчиси) ҳисобланган фукаро Хайдаров Джавлига ўзаро келишган ҳолда сотдим.
2. Мен, Хайдаров Джавли, “МЕРОС” МЧЖ иштирокчиси (таъсисчиси) сифатида ушбу улушни жамият иштирокчиси (таъсисчиси) фукаро, Юсупов Саиддан сотиб олдим.
3. Мен, Юсупов Саид, ушбу улушимни шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, гаровга қўйилмаганлигини, низода йўқлигини, таъқиқ қўйилмаганлигини тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман.
4. Биз ўзаро келишган холда ушбу улушни сотилиш бахосини 130.000 (бир юз ўттиз минг) сўм деб бахоладик ва ушбу суммага олди-сотди килдик.
5. Мен, Юсупов Саид, ушбу суммани сотиб олувчи жамият таъсисчиси ҳисобланган Хайдаров Джавлидан шартномани имзолагунга кадар тўлиқ олдим.
6. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 354-моддасига кўра фуқаролар шартномани тузишда эркин эканликлари, шартнома шартлари тарафларнинг хохишига кўра белгиланиши, шартноманинг асосий шартлари тарафларнинг ўзаро келишуви ҳисобланиши, улушнинг ҳақиқий сотилиш баҳоси шартномада ошириб ёки камайтириб кўрсатилган тақдирда шунингдек учинчи шахсларнинг аралашуви натижасида низо чиққан тақдирда жавобгарлик бизларнинг зиммамизда қолиши ҳақида бизларни огоҳлантирди.
7. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини улушни сотиб олувчи тўлади.
8. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси Шахрисабз туман 2-сон давлат нотариал идорасида сақланиш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди.
9. Биз шартноманинг тўлиқ матни билан нотариус ҳузурида танишдик. Шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади. Шартноманинг мазмун моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузаётганлигимизни маълум қиламиз.
Келгусида ушбу ҳолат бўйича низолашмаслигимизни, даъво қилмаслигимизни маълум қиламиз.

1:_______________________________________________________________________


2:_______________________________________________________________________
2014 йил 29 март куни ушбу шартномани мен, Т.Исматов, Шаҳрисабз тумани Шеърозий кўчасида жойлашган Шахрисабз туман 2-сонли давлат нотариал идорасининг катта нотариуси, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги қонунлар асосида тасдиқладим. Шартномага томонлар менинг иштирокимда имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубҳа туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек сотилаётган улушни сотувчига тегишлилиги текширилди.
Реестрга № _______ билан қайд қилинди.
19221 (ўн тўққиз минг икки юз йигирма бир) сўм давлат божи ундирилди



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling