Мулкий улушни ҳадя шартномаси


Download 0.61 Mb.
bet8/23
Sana27.10.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1726304
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА

НОТАРИУС: Т.ИСМАТОВ

УСТАВНИ ҲАДЯ ШАРТНОМАСИ
Мазкур шартнома Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Сурум қишлоғида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шовкатов Шухрат Шовкат ўғли томонидан расмийлаштирилди.
Икки минг йигирманчи йил июль ойининг саккизинчи куни.
Биз қуйида имзо чекувчилар: Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Бектемир ҚФЙ, Алақуйлиқ қишлоғида доимий прописка қилинган 26.11.1996 й.т NAZIMOV ERALI ABDULLA O’G’LI (паспорти АА 1377242 Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБ томонидан 11.05.2013 йилда берилган) ҳамда Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Бектемир ҚФЙ, Гулбоғ қишлоғида доимий прописка қилинган 31.03.1998 й.т XALIMOVA SEVARA SOBIR QIZI (паспорти АB 4150163 Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБ томонидан 10.06.2016 йилда берилган) лар қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик;
1. Мен, NAZIMOV ERALI ABDULLA O’G’LI Қашқадарё вилояти, Китоб тумани ҳудудида фаолият кўрсатиб келалаётган “GULLIVER” Китоб туман мактабгача таълим бўлими номли нодавлат таълим муассасаси (Муассаса Қашқадарё вилояти Китоб туман давлат хизматлари маркази томонидан 05.07.2018 йилдаги №620518 сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган №620518 сонли гувоҳномасига кўра давлат руйхатига олинган. СТИР:305636880) раҳбари сифатида муассаса балансида бўлган барча мол-мулкларни ва уставни хотиним XALIMOVA SEVARA SOBIR QIZIга ҳадя қилдим.
2. Мен, XALIMOVA SEVARA SOBIR QIZI, ушбу “GULLIVER” Китоб туман мактабгача таълим бўлими номли нодавлат таълим муассасасини эрим, NAZIMOV ERALI ABDULLA O’G’LIдан миннатдорчилик билан ҳадя сифатида қабул қилиб олдим.
3. Мен, NAZIMOV ERALI ABDULLA O’G’LI, ҳадя қилувчи сифатида ушбу “GULLIVER” Китоб туман мактабгача таълим бўлими номли нодавлат таълим муассасасини шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, низода йўқлигини, тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман.
4. Муассасани ҳадя қилиш билан боғлиқ бўлган ҳолат бўйича низо чиққан тақдирда низони ўзаро келишув асосида ҳал қилишни ўз зиммамизга оламиз.
5. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини ҳадя қабул қилиб олувчи тўлади.
6. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси Китоб туман хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идорада сақлаш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди.
7. Мазкур ҳадя шартномаси келгусида “GULLIVER” Китоб туман мактабгача таълим бўлими номли нодавлат таълим муассасаси уставига тегишли ўзгартириш киритиш учун асос бўлади.
8. Томонларга ЎзР ФКнинг 502-510-моддаларининг мазмуни тушунтирилди.
9. Биз томонлар шартноманинг тўлиқ матни билан нотариуси иштирокида танишдик, шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади.
Шартноманинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузиб, имзолаётганимизни маълум қиламиз.
1:_______________________________________________________________________________

2:_______________________________________________________________________________


08 июль 2020 йил куни ушбу шартномани мен, Шовкатов Шухрат Шовкат ўғли Китоб туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуси, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги конунлар асосида тасдиқладим. Шартномага томонлар менинг иштирокимда ўқиб имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубха туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек таълим муассасаси ҳадя қилувчига тегишлилиги текширилди.
Реестрга № 202001332000 билан қайд қилинди.
223000 (икки юз йигирма уч минг) сўм давлат божи ўндирилди.
33450 (уттиз уч минг турт юз эллик) сўм лойиҳа учун ўндирилди.
11150 (ўн бир минг бир юз эллик) сўм маслаҳат учун ўндирилди.
22300 (йигирма икки минг уч юз) сўм нотариус ААТ орқали қарздорлик текшириш учун ўндирилди.



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling