Мулкий улушни ҳадя шартномаси
Download 0.61 Mb.
|
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- USMANOV AMRULLO LUXMANOVICH
- BEKNAZAROV ALIBEK AZAMAT O’G’LI
- USMANOV AMRULLO LUXMANOVICH , “MIX-MEL”
- “КИТОБ ТАЙЁРЛОВ-САВДО”
- Китоб
Нотариус: Ш.Шовкатов.
МУЛКИЙ УЛУШНИ ҲАДЯ ШАРТНОМАСИ Мазкур шартнома Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Сурум қишлоғида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шовкатов Шухрат Шовкат ўғли томонидан расмийлаштирилди. Икки минг йигирма биринчи йил март ойининг бешинчи куни. Биз қуйидаги имзо чекувчилар; Қашқадарё вилояти, Китоб тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил 30 июль кунидаги №695961 сонли реестр рақами билан руйхатга олинган №695961 рақамли гувохномасига кўра давлат рўйхатидан ўтган Уставга кўра Китоб тумани худудида фаолият кўрсатиб келаётган “MIX-MEL” маъсулияти чекланган жамияти (СТИР № 306210493, хуқуқий манзилгоҳи Китоб тумани Севаз МФЙ, Сариосиё қишлоғида жойлашган) жамият номидан ҳаракатланувчи Қашқадарё вилояти, Китоб тумани Севаз ҚФЙ, Сариосиё қишлоғида руйхатда турувчи жамият иштирокчиси 12.11.1980 й.т USMANOV AMRULLO LUXMANOVICH (паспорти: АА 4847248, 26.03.2014 йил куни Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБ томонидан берилган) ҳамда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Таббасум кўчаси №37 уйда руйхатда турувчи 09.03.1990 й.т BEKNAZAROV ALIBEK AZAMAT O’G’LI (паспорти: АА 9649395, 09.05.2015 йил куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан берилган) лар қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик; 1. Мен, USMANOV AMRULLO LUXMANOVICH, “MIX-MEL” маъсулияти чекланган жамияти иштирокчиси сифатида Китоб тумани ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Китоб” деҳқон (озиқ-овқат) бозири масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ҳисобланган “КИТОБ ТАЙЁРЛОВ-САВДО” масъсулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган “Китоб” деҳқон (озиқ-овқат) бозири масъулияти чекланган жамиятидаги 5 % (беш фоиз) номинал киймати 266.800 (икки юз олтмиш олти минг саккиз юз) сўмни ташкил килувчи улушни Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги Низом ҳамда жамият Низомининг 7.1-моддасига кўра фуқаро Тангматов Салим Каримовичга ҳадя қилдим. 2. Мен, Тангматов Салим Каримович “Китоб” деҳқон (озиқ-овқат) бозири масъулияти чекланган жамиятидаги “КИТОБ ТАЙЁРЛОВ-САВДО” масъсулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган улушни “КИТОБ ТАЙЁРЛОВ-САВДО” масъсулияти чекланган жамияти таъсисчиси Ражабов Отабек Бойқобиловичдан миннатдорчилик билан ҳадя сифатида қабул қилиб олдим. 3. Мен, Ражабов Отабек Бойқобилович “КИТОБ ТАЙЁРЛОВ-САВДО” масъсулияти чекланган жамияти таъсисчиси яъни ҳадя қилувчи сифатида ушбу улушни шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, низода йўқлигини, тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман. 4. Улушни ҳадя қилиш билан боғлиқ бўлган ҳолат бўйича низо чиққан тақдирда низони ўзаро келишув асосида ҳал қилишни ўз зиммамизга оламиз. 5. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 185 ва 502–510-моддалари мазмуни биз тарафларга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли. 6. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини ҳадя қабул қилиб олувчи тўлади. 7. Шартнома 3 (уч) нусхада тузилиб, бир нусхаси Китоб туман давлат нотариал идорасида сақланиш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди. 8. Мазкур ҳадя шартномаси келгусида ушбу масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартириш киритиш учун асос бўлади. 9. Биз томонлар шартноманинг тўлиқ матни билан нотариуси иштирокида танишдик, шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади. Шартноманинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузиб, имзолаётганимизни маълум қиламиз. 1:____________________________________________________________________________ 2:____________________________________________________________________________ 23 сентябрь 2017 йил куни ушбу шартномани мен, Шовкатов Шухрат Шовкат ўғли Китоб туман давлат нотариал идорасининг нотариуси, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги конунлар асосида тасдиқладим. Шартномага томонлар менинг иштирокимда ўқиб имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубха туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, шунингдек мулкий улуш ҳадя қилувчи “КИТОБ ТАЙЁРЛОВ-САВДО” МЧЖга тегишлилиги текширилди. Реестрга № ________билан қайд қилинди. 29955 (йигирма тўккиз минг тўккиз юз эллик беш) сўм давлат божи ўндирилди. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling