Мулкий улушни ҳадя шартномаси


Download 0.61 Mb.
bet21/23
Sana27.10.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1726304
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Мулкий улушни ол-сот ШАРТНОМА

НОТАРИУС: Т.ИСМАТОВ.

МУЛКИЙ УЛУШНИ ОЛДИ-СОТДИ ҲАҚИДАГИ
ШАРТНОМА.
Ўзбекистон Республикаси, Шахрисабз тумани.
Икки минг ўн иккинчи йил июнь ойнинг саккизинчи куни.
Биз қуйидаги имзо чекувчилар: Шахрисабз тумани, Оқ Сарой кўчаси №28-уйда яшовчи Шахрисабз туман худудида фаолият курсатиб келаётган “ХУМО” темир бетон хусусий комбинати номидан харакатланувчи комбинат бошлиғи Зайнидинов Хусниддин (паспортим СМ 2222564 Шахрисабз тумани ИИБдан 17.02.2009-йилда берилган хусусий комбинат Шахрисабз туман хокимининг 23.09.2000-йилдаги №Х-1551/9-сонли қарорига кўра давлат руйхатига олинган) ҳамда Шахрисабз тумани, Али Яздий кўчаси №69-уйда яшовчи, Шахрисабз туман худудида фаолият курсатиб келаётган “Шарқ” масъулияти чекланган жамият номидан харакатланувчи жамият раиси Нурматов Отабек Арипович (паспортим СМ 1678480 Шахрисабз тумани ИИБдан 07.09.2005-йилда берилган Жамият Шахрисабз туман хокимлиги хузуридаги “Тадбиркорлик субъекларини руйхатданўтказиш инспекцияси” нинг 13.11.2008-йилдаги №7439-сонли гувохномасига кўра давлат руйхатига олинган.) лар қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздик;
1. Мен, Зайнидинов Хусниддин, Шахрисабз туман ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “ХУМО” темир бетон хусусий комбинати бошлиғи сифатида комбинатнинг Шахрисабз туманидаги “Хисоракгидроқурилиш” МЧЖ (Жамият Шахрисабз туман хокимлиги хузуридаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан утказиш инспекцияси” нинг 02.09.2010-йилда реестрга №8566-билан қайд қилинган №0001908-К рақамли гувохномасига кўра давлат руйхатига олинган.) низом жамғармасининг 10.15 (ўн бутун юздан ўн беш) фоизини, номинал қиймати 10.100.000 (ўн миллион бир юз минг) сўмни ташкил қилувчи улушини “Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган жамият» тўғрисидаги низом ҳамда жамият низомининг 8-бўлим 8.1-бандига кўра “Хисоракгидроқурилиш” МЧЖ таъсисчиси ҳисобланган Шахрисабз туманидаги “Шарқ” МЧЖ га сотдим.
2. Мен, Нурматов Отабек Арипович, “Шарқ” МЧЖ раиси сифатида ушбу улушни жамият иштирокчиси бўлган “ХУМО” темир бетон хусусий комбинати рахбари Зайнидинов Х. дан сотиб олдим.
3. Мен, Зайнидинов Хусниддин, “ХУМО” темир бетон хусусий комбинати рахбари сифатида ушбу улушини шартномага қадар ҳеч кимга сотилмаганлигини, гаровга қўйилмаганлигини, низода йўқлигини, тасарруф этилиши таъқиқланмаганлигини кафолатлайман.
4. Биз ўзаро келишган холда ушбу улушни сотилиш бахосини 76.000.000 (етмиш олти миллион) сўм деб бахоладик ва ушбу суммага олди-сотди килдик.
5. Мен, Зайнидинов Хусниддин, комбинат рахбари сифатидва ушбу сумма улушни сотиб олувчи “Шарқ” МЧЖ томонидандан шартномани имзолагунга кадар омбинат ҳисобига тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қиламан. Ушбуни тасдиқловчи ҳужжат сифатида 08.06.2012-йилдаги №01/4 сонли маълумотномасини тақдим этди.
6. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 356-1-моддаси талабига кўра шартномадаги бахо томонларнинг ўзаро келишуви асосида белгиланиши, улушнинг хакикий сотилиш бахоси яширилган ёки учинчи шахсларнинг аралашуви натижасида томонлар ўртасида низо чиққан тақдирда нотариус жавобгарликни зиммасига олмаслиги тўғрисида бизларни огоҳлантирди
7. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган давлат божини улушни сотиб олувчи тўлади.
8. Шартнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси Шахрисабз туман 2-сон нотариал идорада сақланиш учун қолдирилди, қолган нусхалари томонларга берилди.
9. Биз шартноманинг тўлиқ матни билан нотариус ҳузурида танишдик, шартномадаги ҳолат бизларнинг мақсадимизга мос келади. Шартноманинг мазмун моҳияти ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ англаган ҳолда тузаётганлигимизни маълум қиламиз.

1:_______________________________________________________________________________


2:_______________________________________________________________________________


2012-йил 08-июнь куни ушбу шартномани мен,Т.Исматов Шахрисабз туман 2-сон нотариал идорасининг катта нотариуси, томонларнинг хохиш-иродаси ва амалдаги қонунлар асосида тасдиқладим.Шартномага томонлар менинг иштирокимда имзо чекишди, уларнинг шахси аниқланди, муомала лаёқати текширилди, мулоқот давомида уларнинг муомала лаёқатига шубҳа туғилмади, нотариал идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари тўғрисида маълумот йўқ, вакилларнинг шунингдек сотилаётган улушни сотувчи “ХУМО” темир бетон хусусий комбинатига тегишлилиги текширилди.
Реестрга № 4495 билан қайд қилинди.
760.000 сўм давлат божи ўндирилди



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling