Мумтоз адабиёт тараққиётида қуръони карим ғоялари ва ҳадиси шарифдаги фикрларнинг ўзни ва аҳамяти. “Юсуф қиссалари” ва “Юсуф ва Зулайҳо” туркумидаги достонларнинг шаклланиши


Download 24.12 Kb.
bet3/4
Sana24.12.2022
Hajmi24.12 Kb.
#1059125
1   2   3   4
Bog'liq
2-seminar

Унинг кўйлаги узра сохта қон (қўзичоқ қони) билан келдилар. (Яъқуб) деди: «Йўқ! Сизларни (ўз) нафсингиз (бундай мудҳиш) ишга ундаган. Бас, (менинг бурчим) чиройли сабрдир. Сизлар тавсифлаётган нарсага (сабр қилишга) Аллоҳ (менга) мададкордир»» (Юсуф сураси, 18-оят).


Қудуққа ташланиб ўлимга ҳукм қилинган Юсуф алайҳиссалом дам олиш учун тўхтаган йўловчи савдо карвони томонидан топиб олинади. Қудуқдан сув олишга келган одам Юсуф алайҳиссломни кўриб, сотиб юборишни ўйлайди. Мисрга келгач, у ўзининг ниятини амалга ошириб, Юсуф алайҳиссаломни арзон нархга сотиб юборади. Уни сотиб олган одам Юсуф алайҳиссломни оддий одам эмаслигини ҳис қилади ва уни яхшилаб жойлаштиришларини тайинлаб, фарзанд қилиб олишни ният қилади. Шундай қилиб, ҳар нарсага қодир Аллоҳ Мисрга қул бўлиб келган Юсуф алайҳиссломга тушларни таъбир қилишни ўргатади. Бу ҳақда Қуръонда шундай дейилган: «Ва уни Мисрда сотиб олган (одам) ўз хотинига: «Уни яхшилаб жойлаштир, шояд бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», деди. Мана шундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни жойлаштириб қўйдик. Аллоҳ ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар» (Юсуф сураси, 21-оят).
Юсуф алайҳиссалом вояга етгач, Аллоҳ У зотга тўғри ҳукм чиқариш ва илм фазлини берди. «Вояга етгач, унга ҳукм (ҳакамлик) ва илм ато этдик. Чиройли иш қилувчиларни (Биз доимо) шу тарзда мукофотлаймиз» (Юсуф сураси, 22-оят).
Юсуф алайҳиссалом ҳуснда лол қоладиган даражада вояга етдилар. Шу сабабли у зотни сотиб олган кишининг хотини Юсуф алайҳиссломни фаҳш ишга чорлайди. Аммо Юсуф алайҳиссалом Аллоҳдан қўрқиб, бу ишга қўл урмайдилар. Лекин шаҳар аёллари ўртасида у аёлнинг номақбул иши ҳақида миш-миш тарқалади. Ҳалиги аёл уйига шаҳар аёлларининг барчасини меҳмон қилиб чақиради. Уларнинг ҳар бирининг қўлига пичоқ беради ҳамда Юсуф алайҳиссаломга уларнинг олдиларига чиқишни буюради. Юсуф уларнинг ҳузурига чиққанларида аёлларнинг барчаси у кишининг ҳусну жамолига маҳлиё бўлиб, қўлларини пичоқ билан кесиб олишади. Шунда аёл: «(Зулайхо)
Download 24.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling