Мундарижа бет Кириш корхоналарни қурилиш жойини теҳник иқтисодий асослаш Хом-ашё махсулотлар тавсифи 11
Меҳнат ва атроф муҳитнимуҳофаза қилиш
Download 1.14 Mb.
|
Меҳнат ва атроф муҳитнимуҳофаза қилишМен лойиҳалаган аммонийли селитра ишлаб чиқариш цехида ишчи ҳодимларни соғлиғини сақлаш, жараёнлардан чиқаётган чиқинди ва заҳарли газлар миқдорини камайтириш, инсон ҳаёти учун ҳавфли бўлган моддалар билан ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш бандларидан биридир. Кимё саноати ва ишлаб чиқаришда меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масаласи жуда катта этибор билан қаралади. Чунки бу ерда инсон ҳаёти , меҳнати, атроф муҳитни экологияси ҳақида гап боряпти. Ишлаб чиқариш жойида меҳнат ва атроф муҳит экологиясини нормал ҳолатда ушлаб туриш учун асосан қуйдагиларга эътибор берилади. Ишлаб чиқариш жойида санитар гигиеник аҳволни яҳшилаш; Ишлаб чиқариш биноларида ва цехларнинг ичида ёритилганлик даражасини юқори бўлиши; Ишлаб чиқариш биноларида ва цехларнинг ичида шовқин ва титрашни камайтириш; Ишлаб чиқариш ҳудудида ёнғинга қарши кўрилган чора тадбирларни яҳши ташкиллаштириш.Завод ёки цехлардаги қурилмалардан фойдаланган бўлиб, чиқариб юборилаётган чиқиндилар таркибини зарарсизлантириш каби масалаларга муҳим этибор берилади. Аммоний селитра ишлаб чиқаришда асосан қуйдаги хавфлар бўлиши мумкин; Кучли кимёвий хавфли моддалардан(газсимон ва суюқ аммиак, нитрат кислата, натрий гидроксид аммоний нитрат эритмаси ва суюқланмаси); Ёнувчи ва портлашга мойил, қуруқ моддалардан селитра; Буғдан ва конденсатдан; Электр қурилмаларидан; Баланд бинолардан; Айланиувчи ва юриб ҳаракатланувчи меҳанизмлардан. Теника хавфсизлиги қоидаси ишлаб чиқиш санитарияси ва теҳнологик режим меёри бузилса қуйидаги оқибатларга олиб келади. Газ ҳолидаги аммиакдан ва азот оксидларидан заҳарланиш. Кимёвий куйдирувчи моддалар олишда захарланиш [суюқ аммиак, HNО3, NH4NО3 эритмаси ва суюқланмаси]; Техник куйдирувчи буғконденсатидан куйиш; Ёниш; Портлаш; Электр токидан шикастланиш; Юқоридан йиқилиш; Механик шикастланиш. Жараёнга хавфсиз ўтишни таъминлаш учун ёнғинга, шикастланишга ва бошқа хавфларга имкон яратмаслик. Хамда санитар-гигиеник қоидаларга риоя қилган холда ишлаш лозим Олдиндан қўйилган чора тадбирлар; Аммоний нитрат ишлаб чиқариш технологияси автоматлаштирилган жараёни назорат қилиш ва бошқариш масофадан туриб амалга оширилади. Автоматик бошқариш системаси оқим миқдорини бошқаради ва температура, босимни, сиғимлар ва қурилмалардаги сатхларни назорат қилади. Хамда ҳар хил хавфларни олдини ошириш учун Сигнализациява блакировкаларни амалга оширади. Жараёндаги барча параметрлар автоматик бошқариш системасида регистратсия қилиб борилади. Бунда; ИТН қурилмасидан чиқаётган аммоний селитра эритмаси кислоталиги 4 г/дм3 дан ошмаслиги керак. Аммоний нитрат эритмасининг ИТН қурилмасининг реаксион зонасидаги температураси 148-165C бўлади. 1800C да блакировка ишга тушади. Буғлатиш қурилмасидаги суюқланма 99,7% да чиқиб кетади. Бундай концентрацияда махсулот чиқиши учун қурилмада 1,2-1,4мПа ва 191-1950C ли буғ бўлиши керак. Буғлатиш қурилмасида суюқланма мухитида кислоталилик ортиқ бўлмаслиги керак, акс ҳолда термик парчалашда содир бўлиши мумкин. Ишлаб чиқаришда аммиакни ёғ заррачаларидан, аммоний нитрат эритмаси ва суюқланмасини қўшимчалардан тозалаш жараёнида систематик анализ назорати амалга ошириш керак. Нейтрализатсия, буғлатиш, донадорлаш, совутиш ҳамда қолган бўлимлардаги барча ишлар қуйидаги шахсий ҳимоя воситалари билан таминланиши лозим: противогазни филтрловчи марка-аммиакдан ,,М” ва ,,КД марка-азот оксидларидан ,,Б”марка Пластмасса каска ёки шлам ҳимоя; Чангга қарши респиратор; Ҳимоя кўзойнаги; Ҳимоя маскаси Маҳсус оёқ кийими; Резина қўлқоп ва енг; Махсус кийим. Чиқинди чиқмаслиги учун филтрлар ўрнатилган. Бунда ишланган хавони нормаларга мувофиқ равишда тозаланади, сўнгра атмосферага чиқарилади. Буни қуйдаги жараёнларда кўриш мумкин. Жараёнда аммиак ва нитрат кислата бир бири билан ИТН қурилмасида таъсирлашади ва ҳосил бўлган эритмада шарбат буғи ажралади. ИТН қурилмасини тозалаш қисмида буғланиб чиққан шарбат буғи олдин аммоний нитрат эритмаси ва шарбат буғи конденсати биллан ювилади. ИТН қурилмасидан чиқаётган шарбат буғи қисман нитрат кислата ва ҳаво иситгичлардан иссиқлик ташувчи сифатида шарбат буғини катта қисми эса скрубберга тозалаш учун юборилади. Шарбат буғи конденсати иситгичлар орқали сақлагичларга берилади. Буғлатиш қуурилмасидан чиққан газ аралашмаси аммиакдан аммоний нитрат эритмаси ёрдамида тозаланади. Донейтрализаторга юборилган шарбат буғи ювучи скрубберга юборилади. Ажралган шарбат буғи эса йиғгичлардан тақсимловчи йиғгичга юборилади. Донадорлаш минорасига аммоний нитрат доналарини совутиш учун ишлатиладиган ҳаво таркибидаги аммоний нитрат чанглари ва аммиакдан тозалаш учун скрубберга келади. Чиқиндилар ҳарактеристикасининг қуйдаги жадвалдан кўриш мумкин. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling