Мундарижа бет Кириш корхоналарни қурилиш жойини теҳник иқтисодий асослаш Хом-ашё махсулотлар тавсифи 11


Аммиакли селитра эритмасини донейтрализациялаш ва магнезиал қўшимча киритиш эритмани донейтрализациялаш


Download 1.14 Mb.
bet7/17
Sana31.01.2024
Hajmi1.14 Mb.
#1819607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Аммиакли селитра эритмасини донейтрализациялаш ва магнезиал қўшимча киритиш эритмани донейтрализациялаш
ИТН (Р-31,2) аппаратидан чиққан селитра эритмасини муҳити кам кислотали бўлиб, таркибида массавий концентрацияси 1-4 г/дм3 бўлган эркин НNO3 бўлади. Буғлатиш жараёнини хавфсиз боришини таъминлаш учун унинг таркибидаги эркин НNO3 кислотасини йўқ қилиш керак, чунки эритма таркибида эркин кислотани бўлиши селитрани иссиқдан парчаланиш тезлигини ошириб юбориб, ишлаб чиқаришда авария бўлишига олиб келиши мумкин.
Эритмадан эркин кислотани йўқ қилиш донейтрализатор аппаратида амалга оширилади. Бу аппаратга ИТН (Р-31,2) аппаратидан селитра эритмаси ва газ ҳолдаги NH3 берилади, бу эса эритма таркибидаги эркин НNO3 кислотасини бириктиради. Буғлатишдан олдин эритма муҳитини ишқорий бўлишини таъминлаш ва кислотали муҳитга эга бўлган селитра эритмасини буғлатишга кириб кетишига йўл қўймаслик мақсадида селитра эритмаси донейтрализатор аппаратидан кейин жойлашган назорат донейтрализатор аппаратига келади, бу аппаратга ҳам газ ҳолдаги аммиак берилади. Аммиакли селитра эритмаси таркибида назорат донейтрализатор аппаратидан кейин массавий концентрацияси 0,1-0,5 г/дм3 бўлган эркин аммиак тутиши керак.
Магнезиал қўшимчани киритиш
Тайёр маҳсулотнинг физик-кимёвий хоссаларини яхшилаш, унинг ёпишқоқлигини камайтириш мақсадида, ҳамда донейтрализация босқичида парчаланишини олдини олиш мақсадида донейтрализаторда селитра эритмасига 35-40 % концентрацияли магний нитрат эритмаси қўшилади. Бу туз сувда ва аммиакли селитра эритмаларида яхши эрийди. Сувсиз ҳолатда бу туз ўзига олтитагача сув молекулаларини бириктира олади ва гексагидрат магний нитрат /MgNО3∙6H2О/ҳосил қилиши мумкин. Бунда сувсиз магний нитратнинг массавий бир қисм миқдори тахминан 0,7 массавий қисм миқдорда сувни ўзига бириктириб олиши мумкин.
Магний нитрат эритмасининг киритилаётган миқдори қуйидагича бўлиши керак: тайёр маҳсулот таркибидаги қолдиқ сув миқдори 0,3÷0,4 бўлганда, магний нитрат (МгО га нисбатан) миқдори сувникидан 20%га кўп, яъни 0,36÷0,48 бўлиши керак.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling