Мундарижа I. Кириш II. Назарий кисм


Пластинали иссиқлик алмашиниш қурилмаси


Download 0.92 Mb.
bet5/8
Sana05.05.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1429801
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1v

2.5 Пластинали иссиқлик алмашиниш қурилмаси

Юпқа металл листлардан тайёрланган бир неча пластина тепа ва пастки тутиб турувчи бруслардан иборат ромда йиғилади (3-расм).


қўзғалмас ва ҳаракатчан плиталар орасида штамповка қилинган пўлат, гофрирланган пластина дастаси жойлашган бўлиб, уларда иссиқлик элткичлар ҳаракати учун каналлар бор.
Пластина дастаси қўзғалмас 2 ва ҳаракатчан плиталар 4 орасида йиғилади ва тортиб турувчи шпилька 6 ёрдамида сиқилади.Пластиналарни зичлаш юқори босимга бардош бера оладиган қистирмалар ёрдамида амалга оширилади. Пластиналар орасидаги каналлар эни 3...6 мм бўладиПластинали иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг ишлаш принципи 3б-расмда кўрсатилган.
Расмдан кўриниб турибдики, суюқликларнинг ҳаракати қарама - қарши йўналишда. Шуни қайд этиш керакки, ҳар бир иссиқлик элткич пластинанинг бир томони бўйлаб ҳаракат қилади.
Бу турдаги қурилмалар иситгич, совуткич, ҳамда пастеризация, стерилизация қилиш учун ҳам қўллаш мумкин.
П ластиналар орасидаги каналларда суюқлик тезликлари юқори бўлгани учун иссиқлик ўтказиш коэффициенти К  3800 Вт/м2К гача эришиш мумкин. Ундан ташқари, бундай юқори иссиқлик ўтказиш коэффициентларни олишга сабабчи бўлган омиллардан бири, гофрирланган пластина юзасининг суюқлик оқимини турбўлизация қилиши ва деворнинг кичик термик қаршилигидир.
Пластинали иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг афзалликлари: иссиқлик ўтказиш коэффициенти катта; гидравлик қаршилига нисбатан кичик; тузилиши ихчам; суюқликлар тезлиги юқори; иссиқлик алмашиниш юзаси катта.


Бу турдаги қурилмалар камчиликлари: катта босимга бардош беролмайди,
тайёрлаш қийин, суюқлик таркибидаги қаттиқ заррачалар.
каналларни ёпиб қўйиш эҳтимоли бор.


2.6 Змеевикли иссиқлик алмашиниш қурилмаси.

Змеевик шаклида эгилган труба цилиндрик қобиқли идишга ўрнатилган бўлади (7-расм). Цилиндрик қобиқли идиш 2 иситилиши зарур бўлган суюқлик билан тўлдирилади.


З меевиклар кўпинча 15...75 мм диаметрли трубалардан ясалади. Цилиндрик идишнинг ҳажми катта бўлгани учун, суюқликнинг тезлиги кичик, яъни иссиқлик бериш коэффициентининг қиймати паст бўлади. Иссиқлик элткич одатда змеевик ичига юборилади. Бу турдаги қурилмалар кам миқдордаги суюқликларни иситиш учун мўлжалланган.
Змеевикли иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг афзалликлари: тузилиши содда; нархи арзон; тозалаш ва таъмирлаш осон; юқори босим (0,2...0,5 МПа ) қўллаш мумкин; кимёвий фаол суюқликларни иситиш ҳам мумкин; иситиш юзаси 10...15 м2; суюқлик ҳажми катталиги учун ишчи режимлар ўзгариши жараёнга сезиларли таъсир этмайди.
Ушбу турдаги қурилманинг камчиликлари: суюқликнинг тезлиги ва иссиқлик бериш коэффициенти кичик; труба ички деворини тозалаш қийин; l/d >200...275 бўлса, змеевик пастида конденсат йиғилади, иссиқлик алмашиниш ёмонлашади ва гидравлик қаршилик ортиб кетади.

III ҲИСОБ ҚИСМИ

Бошланғич маълумотлар:


Қурилма тури – змеевикли.


Маҳсулот – 85% ли H2SO4.


Иситувчи суюқлик – тўйинган сув буғи.


3.1 МАСАЛАНИНГ ҚЎЙИЛИШИ


H2SO4ни тўйинган сув буғи билан қиздириш учун змеевикли иссиқлик алмашиниш қурилмасини ҳисоблаш :


G=2.4т/соат, t1=370C, t2=580C,
Қиздирувчи буғ босими P=1.7атм(0.17МПа)

G=2.4т/соат – модда сарфи.


t1=370C - модданинг киришдаги температураси.
t2=580C - модданинг чиқишдаги температураси.
t3=1300C, Буғнинг киришдаги температураси. [2]- LVI таблитса.
t4=1040C Буғнинг чиқишдаги температураси.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling