Мундарижа I. Кириш II. Назарий кисм


Download 0.92 Mb.
bet2/8
Sana05.05.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1429801
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1v

Ислом Каримов.

Саноатни автоматлаштиришнинг аҳволи ва истиқболларини баҳолашда фақат автоматик бошқриш системалари ва автоматиканинг техник восталари тавсифномаси билангина чекланиб қолмасдан, автоматлаштирилган ишлаб чиқраиш, бошқаришнинг система ва воситаларини ташкил этишнинг ҳамда иқтисодий ўзаро шартлашилган муаммолари кенг қамровда қараб чиқлиши керак. Бунда шуни ҳисобга олиш керакки, автоматлаштириш-узлуксиз ривожланувчи жараён бўлиб, у ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари ва фан-техниканинг кўпчилик соҳалари билан узвий боғлангандир.


Ишлаб чиқаришни автоматлаштиришда юқори самарадорликка эришишнинг бевосита шарти асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқриш жараёнларини мехнизациялаш ҳисобланади. Автоматлаштиришни ривожлантириш динамикасига қўйидаги кўп сонли қонуний ва тасодифий омиллар таьсир кўрсатади: технолгия ва қурилманинг ҳолати ҳамда автоматлаштиршга тйёрлиги , хомашё , чала махсулотлар ва энергетик ресурсларнинг сифати ҳамда барқарорлиги , ходимларнинг малакаси , ишчи ва муттахасислар фаолиятини ташкил этиш ва ҳакозо.
Технологик жараёнлар ва ёрдамчи хизматларни автоматлаштириш фақт ишлаб чиқариш техникасини такомиллаштириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш билангина эмас , балки ишлаб чиқриш рентабиллигини ошириш, бирлик маҳсулотга кетадиган моддий ва меҳнат харажатларини пасайтириб, унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларни ортириш билан боғлиқ.
Технологик жараёнлар ва ёрдамчи хизматларни автоматлаштириш фақат ишлаб чиқариш техникасини такомиллаштириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш билангина эмас , балки ишлаб чиқариш рентабиллигини ошириш, бирлик маҳсулотга кетадиган моддий ва меҳнат харажатларини пасайтириб ,
унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини орттириш билан боғлиқ.
Кимё,озиқ-овқат саноати технологияси ва бошқа технологиялар соҳасида эришилган муваффқиятлар халқ хужалигининг техник тараққиёти ,мустақил
Мамлакатимизнинг иқтисодиёти ва маданиятини ривожлантириш,шунингдек,
аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш учун биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган саноатни яратиш учу насос бўлади.
Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш техника тараққиётининг
асосий йуралишларидан бири бўлиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини мустақил ошириш,махсулот ошириш,махсулот сифатини юқори даражага кўтариш, хражатларини камайтириш , меҳнат шароитларини яхшилаш , ишлаб чиыаришда хавфсизлик техникасини таьминлаш ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш учун хизмат қиладиган асосий омил ҳисобланади.
Моддий ишлаб чиқаришни такомиллаштиришда сифат жиҳатдан янги ҳисобланган автоматлаштириш бу соҳада ҳаққий туб ўзгаришларини талаб қилади . Автоматлаштириш илмий тадқиқотларга тобора кенгроқ кириб бориб , фан ва техникани ривожлантириш учун янги имкониятлар очиб бормоқда.
Бундан ташқари , автоматлаштириш авваллари инсон бошқаришга қодир булла олмаган янги, самарали материалларни яратишга имкон беради.
Иқтисодий омиллар автоматлаштириш объектини танлаб олишда асосий омил ҳисобланади . Саноатда автоматлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини орттириш омиллари жуда кўп. Ҳозирги шароитда автоматлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигига хизмат курсатувчи ходимлар сонини камайтириш ҳисобигагина эришишга кўп холларда имкон бўлмайди , чунки замонавий заводлар , цехлар , бўлинмалар , участкаларга нисбатан кам миқдородаги одамлар билан хизмат кўрсатилади. Шунинг учун иқтисодий самарадорликни ошириш омилларига қўйидагиларнип киритш мумкин: маҳсулот сифатини ошириш ,хом ашё ва турли хил энергия сарфини, ишлаб чиқриш чиқиндиларни камайтириш, ишлаб чиқриш ритмини ошириш , меҳнат унумдорлигини ошириш , хизмат кўрстувчи ходимларнинг меҳнат шароитини ишлаб чиқаришнинг кишилар хаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган участкалардаги зарарли ишларни йўқотиш хисобига яхшилаш.
Лойихаланаётган ва қурилаётган янги ишлаб чиқариш корхоналарида автоматлаштириш технология билан узвий равишда боғланиши керак. Иқтисодий самарадорликка бир қатор чора тадбирларни ўтказиш натижасида эришилади ва у ишлаб чиқриш хамда корхона учун яхлид баҳоланади бу холларда автоматлаштиришни мустақил равишда иқтисодий баҳолаш кўпинча қийинлашади , чунки бу янги ишлаб чиқришнинг ёки корхонанинг умумий иқтисодий баҳоси билан қўшилиб кетади.
Жадал техник тараққиёт туфайли “ёш” ишлаб чиқриш маълум даврдан сўнг “эскиради” ва янгилашни талаб қилади, шу жумладан амалдаги автоматлаштириш системалари ва воситаларини янада замонавий ҳамда такомиллашганлари билан алмаштиришни талаб қилади. Амалдаги ишлаб чиқариш корхоналардаги автоматлаштириш системаларини такомиллаштиришда, шунингдек технология ва жихозларни модернизациялашда мустақил иқтисодий баҳолашлар бўлиши мумкин.
Технологик жараёнларнинг мураккаблашуви ва жадаллашуви туфайли замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини бўшқариш уларни микропроцессор техникаси ва бошқарувчи хисоблаш теникасини қўллаб автоьатлаштириш асосидагина самарали бўлишга эришлади.Автоматлаштириш талаблари технологик жараёнлар лойихаланаётган босқичидаёқ хисобга олинганда автоматлаштириш энг ката самара беради.
Айтиллганлардан, автоматлаштиришнинг илмий-техник , иқтисодий жихатлари саноат тараққиётини , меҳнаткашларнинг маданиятини ва турмуш даражасини кутаришни таминлашда ката аҳамиятга эга бўлиши келиб чиқади. Бироқ саноатни автоматлаштиришда муваффақиятга эришишнинг муҳим шарти институтларда, конструкторлик бюроларида ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш масалаларини юқори илмий-техник даражада ҳал қилишга қодир корхоналарда автоматика бўйича кўп сонли малакали кадрлар , муттахасислар етиштиришдан иборат.
Юқорида айтиб утилган мухим вазифаларни муваффқиятли хал этиш учун юқори малакали кадрлар керак.Бундай кадрлар тубдан янги илмий ғояларга ва юксак техник ечимларни хал қобилятига эга бўлишлари зарур. Халқ хужалигини фан техника тараққиёти асостда жадаллаштириш-бўзор иқтисодиёти шароитидаги мухим вазифалардан хисобланади.Бу улкан ишларни бажариш кадрларнинг малакасига боғлиқдир.
Кимё озиқ-овқат ва бошқа саноатлар учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда “технологик жараёнларни бошқриш системалари” фани катта аҳмиятга эга.


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling