Мундарижа. Илк ёшдаги болалар психологияси
Такрорлаш ва мухокама ыилиш учун саволлар
Download 486.5 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кичик мактаб ешидаги болалар психологияси . Режа 1 Кичик мактаб ешидаги болаларнинг психик ривожланиши. 2. Кичик мактаб ешидаги болаларнинг аклий
Такрорлаш ва мухокама ыилиш учун саволлар
Боғча ёшидаги болаларнинг психологик хусусиятлари Ўйин фаолияти ва унинг боғча ёшидаги болалар психологик ривожланишигдаги ахамияти Боғча ёшидаги даврда шахснинг шаклланиши Болаларни психологик жихатдан мактабга тайёрлаш. Кичик мактаб ешидаги болалар психологияси. Режа 1 Кичик мактаб ешидаги болаларнинг психик ривожланиши. 2. Кичик мактаб ешидаги болаларнинг аклий ривожланиш.и. 3. Укув фаолияти хусусиятлари .4 Бошлангич синф укувчилар шахсининг шаклланиши. Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг психик ривожланишиКичик мактаб даври 6-7 ёшдан бошланиб то 9-10 ёшгача давом этади. Бу даврда бола у мактаб ўқувчиларига куйиладиган хар хил талаблар билан танишади, фан асосларини урганиш учун биологик ва психологик жихатдан тайёрланади.Унинг психикаси билим олишга етадиган даражада ривожланади. Шу ёшдаги бола идрокининг ткирлиги, равшвнлиги, софлиги, аниклиги, узининг кизикувчанлиги, ишонувчанлиги, хаёлинингёркинлиги, хотирасининг кучлилиги, тафаккурнинг якколлиги билан бошка ёшдаги болалардан ажралиб туради. Мактаб таълимига тайёрланётган болада диккат нисбатан узок муддатли ва шартли баркарор булади. Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг асосий фаолияти укиш хисобланади. Боланинг мактабга бориши унинг психологик ривожланиши ва шахснинг шаклланишидаги щрни нихоятда катта Бола укув фаолиятида укитувчи рахбарлиги остида инсон онгининг турли асосий шакллари мазмунини эгаллайди ва инсоний анъаналар асосида харакат килишни урганади. Укув фаолиятида бола уз иродасини укув максадларига эришиш учун машк килдиради. Укув фаолияти боладан нутк, диккат, хотира, тасаввур ва тафаккурини керакли даражада ривожланишини талаб этган холда, бола шахси ривожланиши учун янги шароитларни яратади.Биринчи бор мактабга келган бола уз атрофидагилар билан психологик жихатдан янги муносабат тизимига утади. У узининг хаети тубдан узгарганини. унга янги мажбуриятлар нафакат хар куни мактабга бориш, балки укув фаолияти талабларига буйсуниш хам юклатилганлигини хис эта бошлайди. Оила аъзоларининг бола укув фаолияти, ютуклари билан кизикаетганлиги, шунингдек. уни назорат килаетганлиги, унга килинаетган янги шаклларидаги муомала муносабат унинг ижтимоий мавкеи узгарганлигини тула хис этишига, узига нисбатан муносабатининг узгаришига асос булади. Катталар болаларни амалий жихатдан уз вактларини тугри таксимлаш борасида яхши укиш, уйнаш, сайр килиш ва бошка нарсалар билан шугулланишга ургатадилар. Демак, оилада бола у билан хисоблашишадиган, маслахатлашишадиган янги бир уринни эгаллайди. Укувчининг мактабдаги мувафакияти унинг кейинги психик ривожи ва шахсининг шаклланишида тулик ижобий асос булади. Бола инсоний муносабатлар тизимида хам алохида урин эгаллаетганини, ота-онаси, якинлари, атрофдагилар унга еш боладек эмас. балки уз вазифалари, мажбуриятлари бор булган, уз фаолият натижасига кура хурматга caзовор булиши мумкин булган алохида шахс деб муносабатда буладилар. Бунинг натижасида боланинг уз-узидан оиласи, синфи ва бошка жамоалардаги уз урнини англай бошлаганини куриш мумкин. Бу даврда боланинг "Мен шуни хохлайман" мотивидан "Мен шуни бажаришим керак" мотиви устунлик кила бошлайди. Мактабда биринчи синфга келган хар бир укувчида психик зурикиш кучаяди. Бу нафакат унинг жисмоний саломатлигида балки хатти-харакатида хам яъни маълум даражада куркувни кучайиши, иродавий фаолликнингсусайишида намоён булади. Бу даврга келиб бола атрофидагилар билан узаро муносабатда маълум бир натижаларга эришган, узи хохлаётган нарсаларни хамда, уз оиласида уз эгаллаган урнини аник биладиган булади.. Шунингдек у узини узи бошкариш малакасига эга булади, вазият ва холатга караб иш юрита олади. Бу ёшдаги болалар уларнинг хатти-харакатлари ва мотивлари уларнинг узларига берадиган бахоларига караб "Мен яхши боламан" эмас, балки бу хатти харакатлар узгалар куз унгида кандай намоён булишига караб бахоланишини тушуна бошлайдилар. Бола мактаб таoлимига богчада тарбияланётганида тайёрланади. Download 486.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling