Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Download 1.81 Mb.
bet16/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

Кооперация тамойиллари ва бир-бирини тўлдириш шунга олиб борадики, агар сифат сиёсати миллий, регионал ва халqаро савиядаги талабларга жавоб бермаса, ишонч qозонган, самарали, qонуний ва техникавий бир муhит яратилмаса ички бозорнинг давомийлиги ва интенсивлигини кафолатлай олмайди.
Асосли ёндашув шунга таянганки, сифат сиёсати ишлаб чиqариш сиёсатининг асосий стратегик элементларидан бири hисобланиши айрим соhада эмас, балки кенг кўламда раqобатбардошликни таъминлайди.
Ижтимоийлик тамойили. Бу йўналишда hар хил миллий маданиятларнинг юмшоq интеграцияси зарур. Шу билан бирга бошqарувчи ва ижро этувчилар звеносининг бир-бирини тушунишини таъминлайдиган ишлаб чиqариш атмосферасини яхшилаш. Умумий маqсад – бирлашган Европадаги инсонлар hаётига алоqадор бўлган сифатни яхшилаш.
Структуралаш тамойили сифат инфраструктурасининг барча элементлари орасидаги hамкорлик ва Европа иqтисодиёти талабларига жавоб бериш маqсадида уларнинг компаниялар билан hамкорлигига qаратилган.
Янги сифат концепциясининг qўлланиши сифатга ёндашишнинг ўзгаришини таъкидлайди. Фирмаларни бошqариш стратегиясининг янги фалсафасини шакллантириш ва истеъмолчиларнинг талабларини янада тўлароq qондириш маqсадида компаниянинг бутун фаолият тармоqларининг иш qобилиятини яхшилаш ва такомиллаштириш лозим бўлиб, бунда hар бир тармоq ичидаги муносабат ва улар орасида «етказувчи – мижоз» принципига асосланган hолда иш юритилади.
Юqоридаги тамойиллар ва маqсадларга кўра Европа сифат дастури тузилган (EQP) бўлиб, бу дастурнинг асосий маqсади: ЕС иqтисодиётининг бутун кучини бирлаштириш; маhсулотлар ва хизматларнинг сифатини ошириш орqали раqобатдошликни оширишга йўналтириш, ишлаб чиqариш ташкилотларининг ишини мукаммаллаштириш.
Дастур беш qисмдан иборат:

  1. Сифатни ошириш ва буни муhим ва зурурлигини асослаб бериш.

  2. Сифатни ошириш йўллари ва усулларини ишлаб чиqиш, ривожлантириш ва намойиш этиш.

  3. «Сифат инфратузилмаси» нинг ролини ошириш.

  4. Таълим ва малака ошириш масалалари.

  5. Структуравий мувофиqлаштириш.

Ушбу дастурнинг биринчи qисмига qўйилган масалалар qуйидагилардан иборат:

  • Ички бозордаги маhсулотларнинг юqори сифатини таъминловчи информацияларни ишлаб чиqарувчи ташкилот раhбарларига етказиш;

  • Жамият доираларида ва тўg‘ридан-тўg‘ри истеъмолчилар орасида сифатга тўлиq изоh бера оладиган руhдаги кенг реклама компанияларини олиб бориш;

  • Бу борада муайян муваффаqиятларга эришган фирмаларни Европа сифат мукофоти билан таqдирлаш учун зарур чораларни ишлаб чиqиш ва тадбиq этиш;

  • Бошqарувчи ва буюртмачи орасидаги hамкорлик алоqаларини ривожлантириш;

  • Европа маhсулот ва хизматлар раqобатбардошлигига таъсир qилувчи сифат кўрсаткичлари ва мезонларини ўрганиш;

  • Истеъмолчига етказиладиган маhсулот hаqидаги барча маълумотларни тегишли ва белгиланган тартибда маркалаш, штрихли кодлаш ёки махсус символлар орqали ифодалаш.

Иккинчи qисмнинг вазифаси маhсулот сифатини яхшилашда компанияларга замонавий илg‘ор технологияларни ишлатишда hамкорлик qилиш.
Бу qисмда qуйидаги вазифалар qўйилган:

  • ЕС ичида илg‘ор тажрибани сифат бошqарувларига ёйиш ва ўзаро усуллар алмаштиришни таъминлаш;

  • Янги технологияларни киритиш жараёнини бошqариш маqсадида минтаqавий ва миллий савиядаги тажриба алмашиш амалларини ташкиллаштириш.

Учинчи йўналиш ЕС ягона бозорини бошqаришга салбий таъсир qиладиган сифат инфраструктурасига таъсир qилиш ва уни ижобий томонга ўзгартиришга qаратилган. Бу qуйидагилардан иборат:

  • Ташкил этувчи сифат инфратузулмаси ва манфаатдор компаниялар орасидаги алоqани ривожлантириш, хусусан, синаш, сертификатлаштириш ва аккредитлаш тизимида Европа ташкилотларининг ролини ошириш;

  • Аъзо-мамлакатлар орасидаги маълумот алмаштиришни кенгайтириш;

  • Синов лабораториялари орасидаги hамкорликни ривожлантириш ва маhсулотни сертификатлаштириш идоралари билан hамжиhатлигини таъминлаш.

Сифат сиёсати каби унинг дастури hам маhсулот сифатини таъминлаш жараёнида банд бўлган ходимларнинг мутахассислик даражасига катта эътибор беради.
Тўртинчи qисмнинг асосий вазифаси сифат бошqаруви жараёнларида иштирок этувчи инсон факторлари бошдан-оёq, юqори звенодаги бошqарувчилардан паст звено ишчиларигача ўqитиш билан меhнат самарадорлигини ошириш маqсадида qўйидаги масалалар эътиборга лойиq:

  • Ўqув программасини ишлаб чиqиш, ишчи сифат масалалари билан боg‘лиq бўлган фирма персонали, давлат ва бошqа ташкилот ишларини раg‘батлантириш тизимини яратиш;

  • Сифат бошqаруви бўйича мутахассисларни сертификатлаштириш тизимини яратиш;

  • Миллий ва минтаqавий савиядаги тегишли ташкилотлар орасида экспертлар тайёрлашни ривожлантириш.

Бешинчи qисмнинг асосий вазифаси «Сифат инфратузулмаси ролини ошириш ва мустаhкамлаш учун Европа Сифат Партияси"ни тайёрлашдан иборат. Бунинг учун ЕС стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология ташкилотлари Европадаги сифат муаммолари билан боg‘лиq бўлган бошqа ташкилотлар билан hамжиhатликни таъминлаш масалаларига алоhида аhамият беради.
Шу билан бир qаторда синов марказларининг ишини бошqарувчи миллий идораларни qўллаб-qувватлаш hам алоhида ўрин эгаллайди. Бундан асосий маqсад инсон атроф муhитга зарари тегмаслиги шарти билан сифатни ошириш учун qўлланадиган усулларини бирлаштиришдан иборатдир.
Шу тарзда ЕС сифат дастури Европа Иттифоqининг маhсулот ва хизматлар бўйича жаhон бозорида ўзининг мавqеини кучайтиришга, сифат бўйича раqобатдошлик устиворлигини таъминлашга qаратганлигидан далолат беради дейишимиз hам мумкин.
Дастурни бажаришда амалий ишлар сифат тизимини сертификатлаштириш билан боg‘лиq.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling