Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


ЕС - Европа иттифоqида сертификатлаштириш


Download 1.81 Mb.
bet15/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

ЕС - Европа иттифоqида сертификатлаштириш. ЕС Кенгаши 1985 йилда асосий стандартлар ва талабларини белгилаш бўйича уларнинг техникавий уйg‘унлиги тўg‘рисида Директивалар qабул qилган.

Европадаги иqтисодий уюшма (Европейское экономическое сообщество - ЕЭС) шу hудуддаги мамлакатлар hаётининг ягона иqтисодий сиёсати асосида ўзаро боg‘ланган hолда ривожланиш шаклини танлаб олди. ЕЭС нинг ташкил топилганлиги hаqидаги битим 1957 йил 25 мартда Рим шаhрида имзоланди. Даставвал бу уюшма олти давлат (Белгия, Нидерландия, Люксембург, Италия, Франция ва ГФР) вакиллари бўлиб, уларнинг асосий маqсади Европа умумий бозорини ташкил qилиш эди. Бунинг натижасида шу уюшмага кирувчи давлат лар орасида божхоналар йўq килиниб, бир – бирларига ўтаётган маhсулотнинг миqдорлари чегарали равишда белгиланиб, шу мамлакатлардаги капиталлар hам ишчи кучлари hам эркин hолда ўтишлиги тўg‘рисида келишиб олинди.


1972 йили бу уюшмада Буюк Британия, Дания, Ирландия, 1981 йилда Греция, 1986 йилда Испания ва Португалия давлатлари qўшилди. 1995 йил арафасида эса ЕЭС таркиби 3 давлат (Австралия, Финландия ва Швеция) вакиллари билан тулди. Уюшма таркибига кирувчи давлатлар сони эндиликда 15 тага етди. Европа мамлакатларининг иqтисодий ушмасининг доимий идораси - Европа кенгаши (ЕС) hисобланади.
ЕС нинг вазирлар кенгаши марказий ва qонун чиqарувчи идораси hисобланади, hар бир миллий hукуматдан бу кенгаш таркибига 1 тадан вакил юборилган.
Европа мамлакатлари уюшмасига кўмир ва пўлат бўйича Европа бирлашмаси (ЕОУС) hам киради.
Европа мамлакатларининг уюшмаси ўзларининг EN 29000 раqамли стандартларига эга, бўлар эса ИСО томонидан тайёрланган ИСО 9000 раqамли стандартларига мос келади.
Стандартлаштириш бўйича Европа qўмитаси (СЕН) ва электротехника соhасидаги стандартлаштириш Европа qўмиталари (СЕНЭЛЕК) томонидан яратилган стандартлар эътиборга сазовордир, улар яратган 7 та асос бўлувчи 45000 раqамли стандартларни кўрсатиш кифоядир (EN 45001 – EN 45003 – EN 45011 – EN 45014 кабилардир), бу стандлартлар синов лабораторияларини сертификатлаштириш.
Сифатга эътиборни кучайтирадиган баъзи омилларни таъкидлайдиган бўлсак, авваламбор бу, Европа бозорининг нарх раqобати кучли бўлган сифатли маhсулотларни кўпайиши яqqаол кўзга ташланади. Бу эса ўз навбатида сифатли маhсулот ишлаб чиqарилишига асос солади. Умумий бозорни ташкил qилиш – уларнинг раqобатлашиши кейинчалик ривожланиши учун зарурий, лекин етарли бўлмаган омил, шунинг учун янги йўналишларни излаш давом этмоqда. Изланишлар шуни кўрсатаяптики баъзи Япония ва Америка давлатлари компаниялари бу йўналишларда Европаликлардан ўзиб кетган.
Ф.Кросби ассоциациясининг изланишларига асосланадиган бўлсак бир нечта, дунё миqёсида танилган фирмалар текширилганда Америка ва Европадаги сифатнинг раqобатлашишдаги роли hар хиллиги аниqланди. Бу талабга Fарбий Европанинг 34%, АQШнинг ва Тинч Океани регионларининг 53% компаниялари жавоб беради. Сифат тизимларининг TQM концепциясидан Европа фирмаларининг 30%и фойдаланади.
Америка Федерал институтининг статистик маълумотлари бўйича дунёнинг 2800 ишлаб чиqариш фирмалари ва цехларининг 70%и TQMга мослашган. Сифатни бошqариш бўйича Европа фонди (EFQM) мутахассислари тадqиqотларига qараганда маhсулотнинг паст сифатли бўлганлиги сабабли талабгорларнинг маhсулотдан воз кечиши маhсулотнинг тан нархи бўйича Японияда 12%гача, Европада эса 25% гача зарар келтириши аниqланган.
Вазиятни таhлил qилиб ЕС экспертлари шу фикрга келдиларки, шундай сифат сиёсатини шакллантириш ва ривожлантириш керакки, у ўз ичига нафаqат маhсулот ва хизматларни, балки стандартлаштиришни, сертификатлаштиришни ва фирмаларнинг раqобатдошлилик таhлилларини ўз ичига олиши керак.
Сифат сиёсатининг ўз олдига qўйган асосий маqсадлари qуйидагилардан иборат:

  • Сифат бўйича умумий концепцияларни ишлаб чиqиш ва бу борада миллий ва ягона бозор шартларига келишиш;

  • Hар доим сифатни яхшиланиб бориши учун муhит яратиб бериш;

  • Давлат сектори ва хусусий сектордаги ишлаб чиqарилган маhсулотнинг сифатига нисбатан бўлган талабларни ўзаро яqинлаштириш натижасида сифатни яхшилаш;

  • Истеъмолчиларнинг талабларини тўла qондириш учун ишлаб чиqариш структураларига сифатни ошириш борасидаги замонавий тенденцияларнинг таъсирини ошириш;

  • ЕС давлатлари корхоналарининг сифатни бошqариш бўйича турли хил усулларини ишлатиб Европа иqтисодиёти позициясини яхшилаб, унинг раqобатбардошлигини кучайтириш;

  • Саноат потенциалидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, янги технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланишни qўллаб-qувватлаш ва корхоналарнинг илмий техника соhаларида ривожлантириш.

Ўзининг сифат сиёсатини яратиб, ЕС hамжамияти бошqарув идораларининг, ишлаб чиqариш компанияларининг ва истеъмолчиларнинг маhсулотлар сифатини яхшиланиши борасидаги умумий масалаларни hал этишдаги тутган ўрнини аниqлаб беради. Hар битта компания ўзининг амалий маблаg‘ини киритиб бу умумий занжирда ўз ўрнини эгаллайди. Шунинг учун hам истеъмолчини хабардор qилиб туриб, соhанинг hар бир тармоqларида истеъмолчи билан мунтазам алоqада бўлиш керак. Бу ўз навбатида фирмаларнинг ижтимоий иш qобилиятини юксак даражада оширишга, ишлаб чиqаришнинг иqтисодий самарадорлигининг янада юqорироq кўрсаткичларига эришиш имкониятини беради.
Сифат бўйича Европа сиёсати qуйидаги асосий тамойилларга суянган hолда иш юритади.:

  • кооперация ва бир-бирини тўлдириш тамойили;

  • асосли ёндашиш;

  • ижтимоийлик тамойили;

  • структуралаш тамойили;

  • янги сифат концепцияларини qўллаш.


Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling