Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Сифат бўйича Европа ташкилоти /ЕОК/ вазифалари


Download 1.81 Mb.
bet14/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

3.1.1. Сифат бўйича Европа ташкилоти /ЕОК/ вазифалари


Сифатни назорат qилиш Европа ташкилоти ЕОКК (Европейская организация по контролю качества) биринчи конференцияси чаqирилган йили - 1957 йилда ташкил топди. Бироз кейинроq уни низоми hам тасдикланди.
ЕОКК нинг hар йили конференция ўтказишдан асосий маqсади маhсулот сифатини бошqариш бўйича тажриба алмашиниш, сифатнинг назарий ва амалий масалаларини хал qилиш, бу соhадаги сўнгги ютуqларни тарg‘ибот qилиш, сифатнинг долзарб муаммолари бўйича фикр алмашиниш, янги муаммоларни излаб топиш ва сифатга таалуqли кўпгина бошqа масалаларни кўриб чиqишдир.
1992 йили Европа иqтисодий уюшмаси (ЕЭС) доирасида умум Европа бозори ташкил qилиниши билан ЕОКК нинг раhбарий hужжатлари qайтадан кўриб чиqилган.
У 1998 йилнинг 1 июлидан бошлаб ўз низомини ўзгартириб, hозирда сифат бўйича Европа ташкилоти (ЕОКК) деб аталади.
Сифат бўйича Европа ташкилотининг hозирги ваqтдаги асос булувчи хужатлари ЕОКК – нинг низоми иш тартиби qоидалари, qўмита ва секциялари учун qоидалар hамда беш йилга мўлжалланган асосий масалалар бўйича йўналиш режалари мавжуддир.
ЕОК таркибида 26 - та тўлиq hуqуqли аъзолари, 12 – та жамоа мухбир аъзолари hамда 37 – та алоhида мухбир аъзолари ва 10 - та фахрий аъзолари бор. Qардош ташкилотларнинг 11 - таси билан битимларига эгадир.
ЕОК махсус битимлари асосида сифат бўйича Аргентина, Бразилия, Исроил, Колумбия, ХХР, янги Зеландия, АКШ, Чили, Жанубий Корея ва Японияларнинг минтакавий, миллий ва касаба уюшмалари билан hамдустлик алоqалари ўрганилган.
ЕОК нинг олий лавозим эгаси, унинг президенти бўлиб, у hар икки йилда сайланади. Асосий маъмурий идоралари - кенгаш, ижроия qўмитаси ва секретариатдир.
ЕОК нинг иш юритиш расмий тиллари инглиз ва француз тилларидир. Бу ташкилот ўзининг илмий - техникавий журнали Кволитига эга, журнал йилига 4 марта чоп этилади.
Hозирги ваqтда ЕОК нинг 12 та техникавий qўмиталари мавжуд бўлиб, улар ишончлилик, статистик усуллар, атамалар, истеъмол масалалари бўйича стандартлаштириш, сифатни бошqариш, кадрлар тайёрлаш, функционал – баhолашни тахлил qилиш, сифат соhасида сиёсат олиб бориш, сертификатлаштириш ва сифат тизимларининг назорати, ЭHМ нинг математик таъминланишида сифат, сифат тўгараклари, маhсулот сифатини метрологик таъминоти билан шуg‘улланади. Ундан ташqари 7 та турли секциялари мавджуддир. Булар qуйидагилар:

  • Автомобил

  • Энергетика

  • Qурилиш

  • Озиq-овqат

  • Фармацевтика

  • Сифат масалалари бўйича маслахатлар кўрсатиш.

Техникавий qўмиталар ва тармоq секциялари ЕОК нинг тўлиq hуqуqли вакилларидан ташкил топади. Улар ўз навбатида ЕОК нинг аъзо мамлакатининг миллий тажрибаларига суянади ва халqаро миqёсда маhсулотнинг сифатини таъминлайдиган ташкилотларнинг hужатларидан фойдаланади.


Синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича Халqаро конференция - (ИЛАК) 1977 йил (Копенгаген, Дания)да биринчи бўлиб ташкил этилган.
Конференцияни иш олиб боришидан маqсади савдода техник тўсиqларни синов лабораторияларини аккредитлаш йўли билан халqаро даражадаги тамойиллар ва усулларни, синов натижаларини ўзаро ишончлилигини ўрнатиш асосий йўнилишдир.
ИЛАК ўзининг фаолияти даражасида халqаро келишувни икки турини кўзда тутади:

    • аккредитланмаган лаборатория синов сертификатлари, баённомаларни ўзаро тан олиш бўйича келишиш;

    • миллий тизим аккредитлаган синов лабораторияларини ўзаро тан олиш бўйича келишиш (сертификатларни ва улардан фойдаланиш имконияти мавжудлиги).

Ўтган асрнинг 90-йилларининг ўрталарида Европа Иттифоqида (ЕС) ишлаб чиqариладиган ва сотиладиган маhсулотлар сифати бўйича янги сиёсат qабул qилинди.
ИСО ва МЭК ишлаб чиqqан халqаро qоидаларига асосан лабораторияларини аккредитлашдан маqсад синов лабораторияларини аниq синовлар ёки аниq тур синовлари (ИСО/МЭК Руководство 2.86) ўтказишга hуqуq беришдан иборат.
Аккредитланган синовлар тушунчаси маhсулотни сертификатлаштириш фаолияти билан чамбарчас боg‘лангандир.
ИЛАК (Internationai Laboratory Accreditation Conference) биринчи марта 1977 йили Копенгаген (Дания) да чакирилган. ИЛАК нинг яратилишидан миллий тизимларини ўзаро тан олиш билан амалдаги ва халqаро битимлардаги маълумотларни, маhсулотни синаш натижаларини ва бошqа маhсулот сифати hаqидаги маълумотларни умумлаштиришга hаракат qилиш.
1980 йилда чакирилган ИЛАК нинг конференциясида миллий тизимларининг аккредитланган лабораторияларини ўзаро тан олиш бўйича амалдаги икки ва кўп томонлама битимлар hаqида маъруза тайёрлашга qарор qабул qилинди.
Иш жараёнида икки хил халqаро битимлар борлиги намоён бўлди:

  1. Лабораторияларни аккредитламасдан синов натижаларини ва сертификат баённомаларини ўзаро тан олиш битими;

  2. Синов лабораторияларининг аккредитлаш миллий тизимларини ўзаро тан олиш битими (тан олишни сертификатга ёзиш билан).

Шу масалалар бўйича тавсиялар ишлаб чиqилган ва уларнинг натижаларига кўра шундай битимлар зарурлиги qайд qилинди.
Лабораторияларнинг аккредитлаш масалалари hозирги кунда актуал бўлиб, улар билан боg‘лиq бўлган материалларни системали равишда чоп этилиш зарурати тугилди. Шу масалаларда hар доим ИЛАК ўз материалларининг чоп этилишини «Метрология» журнали таhририяти билан hамкорликда амалда оширилишига qарор qилди.
1983 йили ИЛАК ташаббуси билан синов лабораториялари учун сифат бўйича qўлланма тузишга тавсиявий лойиhа тайёрланди, 1986 йили эса бундай тавсия qабул qилинди. ИСО ва МЭК лар томонидан qайта ишланган бу hужжат ИСО - МЭК 49 qўлланмаси номи билан маълумдир.
ИЛАК томонидан ишлаб чиqарилган халqаро hужжатлар маhсулотни четга чиqарадиган ва четдан мол олиб келадиган мамлакатлардаги савдо – иqтисодий сиёсатига катта таъсир ўтказмоqда. Бунга мисол тариqасида ЕЭС мамлакатлари томонидан 1989 йили qабул qилинган аккредитланувчи лабораторияларга талаблар асосини белгиловчи аккредитлар ва сертификатлаштириш идоралари учун зарур Европа EN – 45000 стандартини кўрсатиш мумкин.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling