Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш hудудий марказлари – СМСHМ


Download 1.81 Mb.
bet34/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

6.1.2. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш hудудий марказлари – СМСHМ

Вазирлар Маhкамаси qарорини бажариш йўлида Ўзстандарт агентлиги ўзининг вилоят марказларини (СМСХМ) тузиб, уларнинг ишларига hар тарафлама кўмак кўрсатмоqда. 1993 йилнинг 28 декабридан бошлаб "Маhсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш тўg‘рисида" qонун кучга кириб, бу qонун асосида сертификатлаштириш ва сифатни таъминлаш борасидаги барча ишлар мутлаqо янгича рукнда йўлга qўйила бошланди.


Республикадаги синов лабораторияларини аккредитлаш ишлари hам жадал qадамлар билан амалга оширилмоqда. Hозирги ваqтда 256 та лаборатория миллий сертификатлаштириш тизимида аккредитланган бўлиб, бу маhсулот ишлаб-чиqаришнинг hамма соhаси бўйича етарли даражада синовларни олиб бориш имкониятини беради.
Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш соhасида Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ва hудудий стандартлаштириш ва метрология бошqармалари (СМБ) фаолият олиб боришади. Республика синов ва сертификат-лаштириш маркази ўз таркибига 17 та hудудий марказларни ташкил qилади. Hудудий стандартлаштириш ва метрология бошqармаларининг намунавий тузилмаси 6-расмда келтирилган.
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш hудудий марказалари – СМСHМ сертификатлаштириш соhасида qуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • Маhсулотлар ва хизматларни ишлаб чиqарувчилари (бажарувчилари)га ва етказиб берувчиларга сертификатлаштириш qоидалари hаqида маълумот берадилар;

  • Бир турдаги маhсулотларни сертификатлаштириш (БМС) доирасида сертификатлаштириш тадбирлари бўйича марказий сертификатлаштириш идоралари (МСИ), бош усулият марказлари (БУМ) билан ўзаро муносабатда бўлади;

  • Сертификатлаштириш qоидаларига риоя qилиш устидан давлат текширувини (назоратини), hамда улар томонидан сертификатлаштирилган маhсулотлар устидан инпекцион назоратни амалга оширадилар;

  • Hудудда сертификатлаштирилган маhсулот реестрини олиб борадилар;

  • Сертификатлаштириш бўйича hудудий идоралар ва синаш лабораториялари (марказлари)ни аккредитлаш бўйича «Ўзстандарт» агентлигининг топшириg‘ига биноан комиссия тузиш ва уларда иштирок этиш ва уларнинг фаолияти устидан инспекцион назорат qилишни амалга оширишидилар.

Сертификатлаштириш ва текшириш бўйича вазифаларни амалга ошириш учун СМСHМлар умумий асосларда O‘z DSt 5.2, O‘z DSt 5.3 ва O‘z DSt 5.4 стандартларига мувофиq аккредитланиши керак. СМСHМ аккредитлангандан сўнг синов турлари ва сертификатлаштирилган маhсулот турлари бўйича аккредитлашнинг маълум соhасида фаолият кўрсатиш hуqуqини олади.




Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling