Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизимининг ташкилий тузилмаси


Download 1.81 Mb.
bet32/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

5.3. Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизимининг ташкилий тузилмаси


Бугунги кунда ўз истиqлоли йўлида, бозор иqтисодиётига асосланган демократик давлат qурилиши сари шаhдам qадам ташлаб бораётган, мустаqил Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соhаларида муhим ва салмоqли ишлар амалга оширилмоqда.
Ўзбекистон Республикаси hудудида ишлаб чиqилган меъёрий hужжатларга биноан мувофиqлик сертификатлаштиришининг асосий маqсадлари:
- маhсулот, жараён ва хизматларда фуqароларнинг hаёти ва соg‘лиg‘ининг хавфсизлигини таъминлаш, ташqи-муhитни асраш, буюм (товарлар)ни бир хиллиги ва ўзаро алмашинувчанлиги масалалари, hамда истеъмолчини hимоя qилиш;
- халqаро савдода техникавий тўсиqларни бартараф qилиш, товарлар (буюмлар, жараён ва хизматлар)ни раqобатдошлик qобилиятини оширишдан иборат.
Сертификатлаштириш миллий тизимининг ташкилий тузилиши;
- Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш бўйича миллий идораси;
- бир хил маhсулотни сетрификатлаштириш бўйича идора;
- бир хил маhсулотни, сифат тизимини ва ишлаб чиqаришларни сертификатлаштириш бўйича аккредитланган идоралари;
- аккредитланган синов лабораториялари.
Вазирлар Маhкамасининг qарорига биноан сертификатлаштириш миллий идораси qилиб, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Ўзбекистон Давлат маркази – «Ўзстандарт» агентлиги белгиланган.
«Ўзстандарт» агентлигига qарашли турли соhа ва тармоqларни ўз ичига олган бир хил номдаги бўлимлар hам бор. Буларга стандартлар ва маhсулотни сертификатлаштириш бўйича давлат назорати ва ўлчаш воситаларини давлат qиёсловидан ўтказиш ва аттестатлаш соhавий бўлимлари киради.
Стандартлар ва маhсулотни сертификатлаштириш бўйича давлат назорати соhавий бўлимлар: оg‘ир саноат, машинасозлик, енгил саноат, озиq-овqат, маhаллий саноат hамда агросаноат комплекси доирасида ўз фаолиятини амалга оширади.
Ўлчаш воситаларини давлат qиёсловидан ўтказиш ва аттестатлаш тармоq бўлимлари эса массалар, радиотехника, ионли нурланиш, геометрик, механик, электрик, магнитли, босим, сарфланиш, hароратли hамда физик-кимёвий катталикларни qиёсловдан ўтказади. Ўзстандарт агентлиги таркибидаги асосий бўлимлар 5 расмда келтирилган.
Ўзстандарт агентлигининг илмий-услубий маркази этиб Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш илмий тадqиqот институти - СМСИТИ тайинланган. Унинг ташкилий тузилиши – 6-расмда келтирилган.
Сертификатлаштириш миллий идораси qуйидаги асосий йўналишлар бўйича ўз фаолиятини амалга оширмоqда:
- Республикада сертификатлаштиришни qўллаш ва такомиллаш-тиришнинг умумий сиёсатини ишлаб чиqиш, qонун чиqарувчи ва ижро этувчи тегишли давлат идоралари билан алоqаларни ўрнатиш;
- сертификатлаштириш масалалари бўйича бошqа мамлакат ва халqаро ташкилотларнинг вакиллари билан, ўзаро келишилган асосда алоqаларни ўрнатиш, керак бўлса, бу ташкилотлар фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг qатнашишини таъминлаш;
- сертификатлаштиришда ягона qоида ва иш тартибларини белгилаш, буларга риоя qилишнинг назорати, сертификатлаштириш натижалари бўйича hужжатларни ахборотли маълумот билан таъминлаш.
Вазирлар Маhкамаси qарорини бажариш йўлида Ўзстандарт агентлиги ўзининг вилоят марказларини (СМСХМ) тузиб, уларнинг ишларига hар тарафлама кўмак кўрсатмоqда. 1993 йилнинг 28 декабридан бошлаб "Маhсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш тўg‘рисида" qонун кучга кириб, бу qонун асосида сертификатлаштириш ва сифатни таъминлаш борасидаги барча ишлар мутлаqо янгича рукнда йўлга qўйила бошланди.
Республикадаги синов лабораторияларини аккредитлаш ишлари hам жадал qадамлар билан амалга оширилмоqда. Hозирги ваqтда 256 та лаборатория миллий сертификатлаштириш тизимида аккредитланган бўлиб, бу маhсулот ишлаб-чиqаришнинг hамма соhаси бўйича етарли даражада синовларни олиб бориш имкониятини беради.
«Ўзстандарт» агентлиги таркибидаги озиq-овqат ва qишлоq хўжалик маhсулотларини текширувчи синов лабораторияси аккредитланган лабораториялардан hисобланиб, шу кунгача муайян турдаги маhсулотларга мувофиqлик сертификати бериш учун керакли бўлган синовларни бажармоqда.
Республика hудудига келтириладиган ёки ундан четга чиqариладиган товарлар (маhсулотлар)нинг hавфсизлигини тасдиqлаш билан боg‘лиq бўлган амаллар тегишли давлат идоралари билан келишилган hолда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тайёрланган алоhида hужжат бўйича бажарилади.
Халqаро hамкорликни ривожлантириш маqсадида Туркия ва Хитой давлатлари билан стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соhаларида hамкорлик qилиш ниятида битим тузилди. Бу йўлдаги ишлар ўз мевасини бермоqда. Туркия мутахассислари Тошкентда бўлиб, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан уюштирилган Республика семинарларида сертификатлаштириш соhасида маърузалар билан qатнашмоqдалар.
Ўзбекистон Республикаси Мустаqил давлатлар hамдўстлиги qаторига кирувчи мамлакатлар билан стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соhаларида битимлар тузган бўлиб, ўзаро иqтисодий ва ижтимоий муносабатларни узлуксиз равишда ривожлантириш борасида кенг доирада фаолият юритиб келинмоqда.
Юqоридагилардан кўриниб турибдики, савдо-сотиq ишларида маhсулотнинг сифати асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб qолмоqда. Ишлаб чиqарилган маhсулот халqаро ва миллий стандартлаштириш, сертификатлаштиришнинг талабларига мос келиши лозим. Hар бир маhсулот ўз сифатини тасдиqлаш учун сертификатга эга бўлиши керак, демак, маhсулот сертификатлаштиришни ўтмоqлиги лозим. Qанчалик кўп маhсулотлар сертификатга эга бўлса, шунчалик корхона, муассаса, ташкилотларнинг иqтисодий hолати яхшиланади. Бу эса бир томондан раqобатга бардош берувчи маhсулотлар сонини кўпайиши бўлса, иккинчи тарафдан халq фаровонлигини ўсишига олиб келади, демак, мамлакатимизнинг халqаро миqёсда мавqеини оширади. Келажакда Ўзбекистон Республикаси Буюк давлат бўлиши учун етарли даражада иqтисодий имкониятлар яратишда маhсулот сифати, унинг холисона баhоланганлиги ва чет элда тан олиниши жуда катта аhамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш миллий тизимининг ташкилий тузилмасини qуйидагилар ташкил qилади:

  • Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш бўйича миллий идораси («Ўзстандарт» агентлиги);

  • Илмий-усулият маркази ва бир турдаги маhсулотларни сертифкатлаштириш бўйича усулият марказлари;

  • Бир турдаги маhсулотларни ва хизматларни, сифат тизимлари hамда ишлаб чиqаришларни сертификатлаштириш бўйича аккредитланган идоралар;

  • Аккредитланган синаш лабораториялари (марказлари);

  • Текшириш идоралари.

Маhсулотни сертификатлаштириш тизимининг ташкилий тузилмаси 4-расмда келтирилган.


Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling