Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


-Мавзу: ЎЗБЕКИСТОН СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ ИДОРАЛАРИ


Download 1.81 Mb.
bet33/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

6-Мавзу: ЎЗБЕКИСТОН СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ ИДОРАЛАРИ


Режа:
6.1. Ўзбекистон сертификатлаштириш миллий тизими идоралари
6.2. Ўз СМТ илмий-усулият маркази – стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадqиqот институти
6.3. Бир турдаги маhсулотларни сертификатлаштириш идоралари

6.1. Ўзбекистон сертификатлаштириш миллий тизими идоралари




6.1.1. Сертификатлаштириш бўйича миллий идора

Ўзбекистон Давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташк


ил этиш тўg‘рисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маhкамасининг 1992 йил №93 сонли ва 2004 йил 5 августда № 373-сонли qарори qабул qилинди ва бу qарорга биноан Ўзбекистон Республикаси Пpезидентининг "Республика давлат бошqаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўg‘pисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фаpмонини бажариш юзасидан hамда стандартлаштириш, метрология ва маhсулотлар hамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, унинг замонавий халqаро нормалар ва талабларга мувофиqлигини таъминлаш, шунингдек халqаро стандартлардан фойдаланиш асосида мамлакатимизда ишлаб чиqарилган маhсулотларнинг раqобатбардошлилигини ошириш маqсадида ушбу qарорни qабул qилди. Qарорга биноан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги)нинг ташкилий тузилмаси ва марказий бошqарув аппарати белгиланган ва "Ўзстандарт" агентлигининг тузилмаси 5-расмнинг а) ва б) расмларда келтирилган.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги сертификатлаштириш бўйича миллий идора бўлиб hисобланади.
Сертификатлаштириш миллий идораси – «Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Республикасининг qонун hужжатларига мувофиq qуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • Ўз СМТ нинг ягона qоида ва тадбирларини, уларга риоя этилиши устидан назоратни, сертификатлаштириш натижалари бўйича hужжатларни рўйхатга олишни, республика ва hорижий истеъмолчиларни маълумот билан таъминлашни белгилайди;

  • Мувофиqлик белгисини ва уни qўллаш qоидаларини белгилайди;

  • Ўз СМТ ни мукаммаллаштириш бўйича дастур лойиhаларини тузади ва уларни Hукумат муhокамасига таqдим этади;

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маhкамаси билан келишилган hолда халqаро сертификатлаштириш тизимларига qўшилиш hаqида qарор qабул qилади, шунингдек, сертификатлаштириш натижаларини ўзаро тан олиш hаqида битимлар тузади;

  • Ўзбекистон Республикасини бошqа давлатлар ва хаqаро ташкилотлар Билан сертификатлаштириш масалалари бўйича ўзаро муносабатларда вакили бўлади;

  • Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маhсулотлар ва хизматлар рўйхатини тузади ва олиб боради;

  • Республикада сертификатлаштириш ишларини ташкил qилади ва мувофиqлаштиради hамда уларни ўтказилишининг тўg‘рилиги устидан инспекцион назоратни амалга оширади;

  • Бир турдаги маhсулотларни, сифат тизимлари ва ишлаб чиqаришларни, сертификатлаштириш бўйича идораларни ва синаш лабораторияларини (марказларини) аккредитлайди;

  • Эксперт-аудиторларни аттестатлайди ва уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

  • Ўз СМТ Давлат реестрини олиб боради;

  • Маhсулотларни сертификатлаштириш, сертификатлаш-тириш бўйича идораларни ва синаш лабораторияларини (марказларини) аккредитлаш бўйича ишларга hаq тўлаш шакли ва тартибини белгилайди;

  • Ўз СМТ qоидаларини бузганлиги учун мувофиqлик сертификатлари ва мувофиqлик белгиларининг амалини бекор qилади ва тўхтатади, сертификатлаштириш бўйича идораларни ва синаш лабораториялари (марказлари)ни аккредитлангани hаqида гувоhномани бекор qилади;

  • Сертификатлаштириш ва аккредитлаш натижалари бўйича аппеляцияларни кўриб чиqади;

  • Ўз СМТ давлат реестри асосида сертификатлаштириш бўйича маълумотларни чоп этади ва манфаатдор томонларнинг ундан бемалол фойдаланишларини таъминлайди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун СМИ вазифаларини текшириш, илмий-техникавий, жамоат ташкилотларини, истеъмолчилар жамиятларини жалб этиб, юqоридаги вазифаларни Ўзбекистон Республикаси hудудларида СМИ вазифаларини, бу ваколатларни «Ўзстандарт» агентлиги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича hудудий марказларга (СМСHМ) берганда улар бажариши мумкин.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling