Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


-Мавзу. ХИЗМАТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ


Download 1.81 Mb.
bet62/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

11-Мавзу. ХИЗМАТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ


Хизматларни сертификатлаштириш хизматларни сертификатлаштириш бўйича аккредитланган идоралар томонидан уларнинг аккредитация соhаси доирасида амалга оширилади.


Сертификатлаштиришда хизматларнинг тавсифлари текширилади ва qуйидаги текшириш усулларидан фойдаланилади:

  • хизматларни идентификациялашни ўтказиш hамда унинг меъёрий ва техникавий hужжатларга мувофиq таснифий гуруhга хослиги текшириш;

  • ушбу хизматни тартиблаштирувчи меъёрий hужжатларда ўрнатилган, атроф-муhит, истеъмолчиларнинг мол-мулки ва hаёти hамда соg‘лиg‘и учун хавсиз ва унинг сифатини таъминлашга йўналтирилган талабларга хизматларнинг мувофиqлигини тўлиq ва ишонарлилигини тасдиqлаш.

Хизматларни сертификатлаштириш qуйидаги босqичлардан иборат:

  • сертификатлаштиришга аризани таqдим qилиш;

  • аризани кўриб чиqиш ва ариза бўйича qарор qабул qилиш;

  • ўрнатилган талабларга хизматнинг мувофиqлигини баhолаш;

  • мувофиqлик сертификатини бериш (беришни бекор qилиш) тўg‘рисидаги qарорни qабул qилиш;

  • мувофиqлик белгисини qўллашга рухсат ва мувофиqлик сертификатини бериш

  • сертификатлаштирилган хизмат устидан инспекция назорати.

Хизматларни сертификатлаштириш учун аризачи (хизматни бажарувчи) аккредитланган сертификатлаштириш идорасига сертификатлаштиришни ўтказиш учун ариза билан хусусан, ариза бўйича qарор qабул qилиш ва сертификатлаштиришни ўтказиш имкониятларини ўрнатувчи ва уни экспертиза qилиш учун зарурий hужжатларни илова qилган hолда таqдим этади (ушбу маълумотлар анкета-сўровномаси кўринишида бўлиши мумкин).
Ариза шакли сертификатлаштириш миллий тизими qоидаларига мувофиq бўлиши лозим.
Аккредитланган сертификатлаштириш идораси мавжуд бўлмаган таqдирда аризачи аризани сертификатлаштиришни ўтказиш тўg‘рисида qарорни qабул qилиш учун сертификатлаштириш миллий идорасига таqдим этади.
Бир qанча сертификатлаштириш идоралари бўлган hолатларда аризачи ихиёрий равишда улардан бирига ариза бериши мумкин.
Хизматларни сертификатлаштириш идораси сертификатлаштиришни ўтказиш имкониятлари мавжудлигини аниqлаш маqсадида аризани кўриб чиqади ва рўйхатга олади.
Аризани кўриб чиqиш натижалари бўйича хизматларни сертификатлаштириш идораси ариза бўйича qарор qабул qилади ва аризачига расмий равишда хабар беради. Агарда ижобий hолатда бўлса, сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича хизматнинг номи ва коди, меъёрий hужжатлари, сертификатлаштириш схемаларини кўрсатади. Агарда салбий бўлган hолатда унинг сабаблари кўрсатилади.
Аризачи сертификатлаштириш аризасида Qоидада кўзда тутилган сертификатлаштириш схемаларидан бирини кўрсатиш hуqуqига эга бўлиб, сертификатлаштириш схемасини танлашда муайян турдаги кўрсатиладиган хизматнинг ўзига хослигини, аризачи (хизмат кўрсатувчи) сертификатлаштириш бўйича ишларни олиб боришга харажат имкониятларини hисобга олиш лозим.
Аризани экпертиза ыилиш жараёнида номувофиqликлар аниqланган hолатларда аризачининг ташкилий-техникавий имкониятларини hисобга олиб хизматларни сертификатлаштириш идораси танланган сертификатлаштириш схемаси талаблари ва qўллаш шароитларини ушбу схема бўйича сертификатлаштиришни ўтказишни батафсил асослаши ёки бошqа сертификатлаштириш схемасини таклиф qилиши лозим.
Хизматлар мувофиqлигини баhолаш жараёни 11.1-жадвалда келтирилган сертификатлаштириш схемаларига мувофиq ўтазилади.
11.1-жадвал

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling