Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тизимида qўлланиладиган хизматларни сертификатлаштириш схемалари


Download 1.81 Mb.
bet63/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

Хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тизимида qўлланиладиган хизматларни сертификатлаштириш схемалари



Схема раqами

Хизмат кўрсатиш сифатини баhолаш

Хизмат натижаларини (синаш) текшириш

Сертификатланган хизматларнинг инспекция назорати

1.

Хизматларни бажариш тавсифларини баhолаш

Хизмат ва ишларнинг натижаларини (синаш) текшириш

Хизмат ва ишларнинг бажариш маhоратини назорат qилиш

2.

Хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш жараёнини баhолаш

-

Хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш жараёнини назорат qилиш

3.

Ишлаб чиqариш hолатини таhлил qилиш

-

Ишлаб чиqариш hолатини назорат qилиш

4.

Ташкилот (корхонани) баhолаш (аттесатциялаш)

-

Ўрнатилган талабларга мувофиqлигини назорат qилиш

5.

Сифат тизимини баhолаш

-

Сифат тизимини назорат qилиш



Хизматларнинг мувофиqлигини баhолаш. Хизматларнинг мувофиqлигини баhолаш хизматларни сертификатлаштириш идораси томонидан меъёрий hужжатларнинг талабларига мувофиq амалга оширилади.
Хизматларни сертификатлаштириш идораси баhолаш жараёнида сертификатлаштириш бўйича ишлардан ташqари сертификатлаштирилаётан хизматга ўрнатилган талабларга мувофиqлигини тасдиqловчи hужжатлардан фойдаланиши мумкин, жумладан, qуйидагилар:

  • ижтимоий ва эксперт баhолаш натижалари;

  • текшириш далолатномалари;

  • сертификатлар;

  • хизматларнинг хавфсизлиги ва сифати устидан текшрув ва назоратни амалага оширувчи давлат назорат органлари ёки унинг hудудий органларининг хулосалари;

  • истеъмолчилар жамияти уюшмаси ва уларнинг ассоциацияси ва кенгашларининг фикр ва хулосалари;

  • меъёрий hужжатларнинг талабларига мувофиq хизмат кўрсатувчи фойдаланаётган техникавий hужжатларнинг таhлил (экспертиза) натижалари.

Хизматларни бажарувчилар фойдаланаётган ва сертификатлаштиришда текширилаётган тавсифларга таъсир qилувчи техникавий hужжатлар меъёрий hужжатларнинг талабларига мувофиq таhлил qилинади.
Ўзбекистон Республикасининг qонунчилик ва qонун ости hужжатлари талабларига мувофиq хизматлар текшириш (назорат)дан ўтказилиб, ушбу хизмат учун давлат бошqарув ва ижроя органлари берган hужжатлар (ёнg‘ин хавфсизлиги хулосаси, экология бўйича хулоса, санитар-эпидемиология хулосалари ва h.к.) нинг мавжудлиги текширилади. Мувофиqлик сертификатида юqорида айтилган hужжатларга hаволалар qилиниши лозим.
1-схема бўйича сертификатлаштиришда хизмат ва ишларнинг бажариш моhирлиги баhоланади ва инспекция назоратида улар назорат qилинади.
2-схема сертификатлаштиришда бўйича хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш жараёни баhоланиб, хизмат ва ишларнинг натижалари текширилади (синалади). Инспекция назоратида хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш жараёнлари назорат qилинади.
Жараённинг мураккаблигига боg‘лиq hолда qуйидагилар баhоланади:

  • жараёнга талабларни белгиловчи hужжатларнинг тўлиqлиги ва долзарбликга qайта кўрилганлиги;

  • зарурий qурилмалар, воситалар, жиhозлар, ўлчаш (синаш, назорат) воситалари, материаллар, бинолар ва h.к. билан таъминланганлиги hамда уларнинг ўрнатилган талабларга мувофиqлиги;

  • метрологик, услубий, ташкилий, дастурий, ахборот, моддий, hуqуqий, техникавий ва бошqа таъминотлари;

  • жараённинг хавфсизлиги ва барqарорлиги;

  • ишлаб чиqариш ходимлари ва хизматчиларнинг хизматларни ва ишларни бажаришдаги касбий лаёqатлиги.

3-схема бўйича сертификатлаштиришда ишлаб чиqариш hолати таhлил qилинади шунингдек, инспекция назоратида хизмат ва ишларнинг натижалари текширилади (синалади).
4-схема бўйича сертификатлаштиришда ташкилот (корхона) баhоланади – миллий стандартларда ўрнатилган талабларга хизматлар ва ишларни бажариш мувофиqлиги назорат qилинади.
5-схема бўйича сертификатлаштиришда сифат тизими баhоланади ва инспекция назоратида уларни назорат qилинади, хизматлар ва ишларнинг натижалари текширилади (синалади).
Сифат тизимини баhолашни меъёрий hужжатлари талабларига мувофиq сифат тизимини сертификатлаштириш бўйича экспертлар ўтказади. Сифат тизимига сертификат мавжуд бўлса, уни хизматларни сертификатлаштиришда hисобга олиш лозим.
Хизмат кўрсатишни баhолаш сертификатлаштириш схемаларига боg‘лиq hолда qуйидагиларни qамраб олади:

  • хизмат ва ишларни бажариш моhирлигини баhолаш;

  • хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш жараёнларини баhолаш;

  • ишлаб чиqариш hолатининг таhлили;

  • ташкилотни (корхонани) – хизмат ва ишлар бажарилишини баhолаш;

  • сифат тизимини баhолаш.

Муайян турдаги хизматларни сертификатлаштиришни амалга оширишда мувофиqлик учун hужжатлар рўйхати мос равишда МHларда келтирилган.
Моддий хизмат натижаларини синаш аккредитланган синов лабораторияларида ёки аризачининг ўлчаш воситалари ва технологик qурилмаларидан фойдаланиш билан биргаликда амалга оширилади. Намуналарни танлаш аккредитланган синов лабораторияси вакили штирокида ёки ушбу хизматни сертификатлаштириш бўйича экспертнинг топшириg‘ига кўра амалга оширилади. Маhсулотдан намунани олиш намуналарни танлаш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Агарда бу гуруhдаги хизматни сертификатлаштириш тартибида кўзда тутилган бўлса, хизматларни сертикатлаштириш бўйича идоранинг экспертига намунани танлаш рухсат этилади. Сертификатлаштиришни ўтказишда текшириш ва баhолаш натижалари qайд этилган (далолатномалар, баённомалар) расмий hужжатлар, ва сертификатлаштириш натижалари бўйича асосланган qарорни qабул qилиш расмийлаштирилади. Хизматларни баhолаш натижалари “Хизмат кўрсатишни баhолаш далолатномаси” кўринишида таqдим этилади.
Хизматларни сертификатлаштириш идораси ўрнатилган талабларга хизматларнинг мувофиqлигини тасдиqловчи далолатномаларни, баённомаларни ва бошqа hужжатларни таhлили асосида мувофиqлик сертификатири бериш тўg‘рисидаги qарорни qабул qилади.
Хизматларни сертификатлаштириш идорасининг qарори ижобий бўлган hолатларда мувофиqлик сертификатини расмийлаштириб, уни давлат реестида рўйхатга олади ва аризачига сертификатни таqдим этади. Хизматларни сертификатлаштириш идораси сертификатлаштириш натижаларини ва сертификатлаштирилаётган хизматнинг МHни амал qилиш муддатини hисобга олиб, 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда сертификатни амал qилиш муддатини белгилайди. Сертификатлаштириш идораси аризачига мувофиqлик сертификати билан бирга мувофиqлик белгисидан фойдаланишга рухсат беради.
Агарда натижалар салбий бўлган hолда бекор qилиш сабабларини кўрсатиб, мувофиqлик сертификатни бекор qилиш тўg‘рисидаги qарорни расмийлаштиради ва уни аризачига таqдим этади.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling