Мундарижа. Кириш 2 1-Мавзу: сертификатлаштириш фаолияти 4


Сертификатлаштирилган хизматларнинг назорат йўсинидаги текшируви (инспекция назорати)


Download 1.81 Mb.
bet64/111
Sana01.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1318564
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   111
Bog'liq
Сертификатлаштириш 2015

Сертификатлаштирилган хизматларнинг назорат йўсинидаги текшируви (инспекция назорати). Инспекция назоратини мувофиqлик сертификатини берувчи хизматларни сертификатлаштириш идораси сертификатлаштиришда тасдиqланган, сертификатлаштирилган хизматларни талабларга мувофиqлигини ўрнатиш маqсадида, сертификатни амал qилиш давомида амалга оширади.
Мувофиqлик сертификатини берувчи хизматларни сертификатлаштириш идорасининг фаолияти тўхталиган hолатларда сертификатлаштирилган хизматлар устидан инспекция назорати ўтказиш тўg‘рисидаги масалаларни hал qилиш сертификатлаштириш миллий идораси томонидан hал qилинади.
Инспекция назорати режали ва режадан ташqари текширув шаклларида амалга оширилиб, ўзида qуйидаги ишларни qамраб олади:

  • сертификатлаштирилган хизматларнинг сифати ва хавфсизлиги тўg‘рисидаги тушган маълумотларни таhлил qилиш;

  • инспекция назорати дастурини ишлаб чиqиш;

  • инспекция назоратини ўтказиш учун комиссияни тузиш;

  • инспекция текширувини ўтказиш;

  • qарор qабул qилиш ва натижаларни расмийлаштириш.

Режали инспекция назорати ўтказишнинг даврийлиги ва hажмини хизматларни сертификатлаштириш идораси сертификатлаштириш натижалари ёки олдин ўтказилган инспекция назорати натижалари, хизматларнинг хавфлилик даражаси, унинг сифатини барqарорлиги, текширишни ўтказиш харажатлари ва сертификатлаштириш схемасига боg‘лиq hолда, аммо йилида бир мартадан кам бўлмаган hолда белгилайди.
Режадан ташqари инспекция назорати qуйидаги hолатларда ўтказилади:

  • истеъмолчилар, хизматларни хавфсизлиги ва сифати устидан назорат ўтказувчи ижроя hукумат органлари, истеъмолчилар уюшмаси жамиятидан сертификатланган хизматлар сифатига шикоятлар тўg‘рисида маълумотлар келиб тушганда;

  • турли авария ва бошqа нохушликлар сабабларни текшириш натижалари hамда давлат техник кўригини ўтказиш натижалари бўйича ваколатли органлардан маълумотлар олинганда;

  • мувофиqлик сертификатининг амал qилиш шартлари ва сертифкатлаштиришталабларига алоqадор фаолиятларга ўзгариши сабаблари бўйича аризачининг мурожаатига кўра инспекция назоратини ўтказиш сўралса.

Инспекция назорати натижалари берилган мувофиqлик сертификатини амал qилиниши (тўхтатилиш, бекор qилиниши)ни тасдиqлаш тўg‘рисидаги хулосалардан иборат бўлган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бунда далолатномада qўлланилаётган сертификатлаштириш схемасидаги сертификатлаштиришга мувофиq танланма текшириш натижалари qайдэтилади.
Ўрнатилган талабларга хизматлар номувофиq бўлган hолатларда сертификатлаштириш идораси инспекция назоратини ўтказишни бекор qилади ва мувофиqлик белгисини qўллашга рухсатни hамда мувофиqлик сертификатини амал qилишини бекор qилади.
Ушбу маълумотлар hуддий давлат назорат ва текширув органларига hамда сертификатлаштириш миллий идорасига ушбу хизматларни амалга оширишни олдини олиш бўйича зарурий чора-тадбирларни qабул qилиш учун таqдим этилади.
Мувофиqлик сертификатини тўхтатиш тўg‘рисидаги qарор qабул qўйилган hолатларда агарда хизмат кўрсатувчи ишлаб чиqган тўg‘риловчи амалларни сертификатлаштириш идораси билан келишилган бўлса, аниqланган номувофиqликларни сабабини бартараф qилиш имкониятлари ва муддатларини ўрнатиш йўли билан чора-тадбирлар ишлаб чиqилади.
Сертификатлаштириш идораси тўхриловчи чора-тадбирларни текшириш ваqтида:

  • мувофиqлик сертификати ва мувофиqлик белгисини qўллашга рухсатни бекор qилади;

  • тўg‘риловчи чора-тадбирларни бажариш муддатини белгилайди;

  • тўg‘риловчи чора-тадбирларнинг бажарилишини текширади.

Барча натижалар ижобий бўлган hолатларда сертификатлаштириш идораси сертификатни qайта тиклаш тўg‘рисидаги qарорни qабул qилади.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling