Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари
таълим ривожи мониторингини шакллантириш ва олиб бориш
Download 0.8 Mb.
|
Жумаев Шавкат ок
таълим ривожи мониторингини шакллантириш ва олиб бориш;таълим муаммолари тўғрисида жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб бориш3.Бозор шароитида давлат даражасидаги марказий орган зиммасида одатда режалаштириш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва ахборот функциялари, шунингдек таълимни молиявий қўллаб-қувватлаш функцияси сақланиб қолади. Мувофиқлаштириш функцияси таълим муассасалари фаолиятини бандлик, кадрлар тайёрлаш дастурлар ишлаб чиқилган башоратлар асосида фан-техника дастурларини амалга ошириш соҳаларидаги давлат сиёсати билан мувофиқлаштиришдан иборат, яъни таълим соҳасида сиёсат ишлаб чиқиш ва уни таълим муассасаларига йўналтириш. Назорат қилиш функцияси умуммиллий ўқув дастурларининг маълум бир стандартини қўллаб-қувватлаш, баҳолаш воситалари ва ўқитиш сифатини назорат қилиш усулларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Бошқарувнинг марказлашмаган тизимига ўтиш назорат қилишнинг маъмурий (давлат) усулини демократик давлат-жамоатчилик ёки жамоатчилик усули билан алмаштиришни назарда тутади. Таълимни бошқариш марказий органининг ахборот-таҳлилий функцияси олий мактаб профессор-ўқитувчиларининг аҳволи ва ривожланиши, ўқитиш дастурларининг аҳволи, турли олий таълим муассасаларининг тажрибаси ҳақидаги ахборотни йиғиш ва уларни олий таълим муассасаларига тақдим этишдан иборат. Таълим тизимини молиявий қўллаб-қувватлаш функцияси кадрлар тайёрлашни, фундаментал тадқиқотлар ва уларга мос келувчи амалий лойиҳаларни тўғридан-тўғри субсидиялаш, жиҳозлар харид қилиш, капитал қурилишни молиялаш бўйича ёрдам кўрсатишдан иборат. Президентимиз И.Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2010 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим мақсади ва асосий устувор вазифаси маърузасида - “...Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”4 деб таъкидлаганлар. 2010 йилнинг “Баркамол авлод” йили деб эълон қилиниши мамлакатимизда таълим тизимини ислоҳ қилишнинг нақадар муҳим ва долзарблигини англатади. Шу мақсадда ҳукуматимиз томонидан “Баркамол авлод йили” давлат дастури қабул қилинди. Ушбу дастурнинг асосий мақсади мамлакатимизда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг яна бир ёрқин намунаси эканлиги кўрсатиш мумкин. Сўннги йилларда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича мамлакатимизда жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги 1271-сонли қарори орқали “Баркамол авлод йили” Давлат дастури қабул қилинди5. Ушбу қарорнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат. болалар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларни баркамол ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш; Оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, профилактикага асосланган соғлиқни сақлаш тизимини устувор ривожлантириш, тиббий хизмат моддий-техника базасини мустаҳкамлаш асосида соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтириш; Таълим соҳасида моддий-техника базаси шакллантирилиши ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш, реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинаётган мутахассисларни тайёрлаш, давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий адабиётларни такомиллаштириш; Таълим жараёнига янги ахборот-коммуникация ва педогогик технологияларни кенг жорий этиш, таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар ва мураббийлар меҳнатини моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришнинг самарали тизимини шакллантириш ҳисобига мамлакатимиз мактабларида касб-ҳунар коллежлари, лицейлари ва олий ўқув юртларида ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш; Замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, рақамли ва кенг форматли телекоммуникация алоқа воситалари ҳамда Интернет тизимини янада ривожлантириш, уларни ҳар бир оила ҳаётига жорий этиш ва кенг ўзлаштириш; Ёш авлодни жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, болалар спортини ривожлантириш соҳасидаги ишларни кучайтириш, ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, янги спорт мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш, уларни юқори малакали устоз ва мураббийлар билан мустаҳкамлаш; Ёшларни, энг аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини, айниқса қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш; Ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш, фанни янада ривожлантириш ҳамда истеъдодли, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга фаол жалб этиш; Ёш оилалар тўғрисида ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, соғлом ва мустаҳкам оила қарор топтириш учун шарт-шароитлар яратиш; Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизликдан, четдан кириб келадиган экстремистик марказлар ҳамда паст савияли "оммавий маданият" иллатларининг зарарли таъсирлари, таҳдидидан муҳофаза қилиш; "Баркамол авлод йили" Давлат дастурининг мақсади, мазмуни ва аҳамияти тўғрисида оммавий ахборот-тушунтириш ишларини тизимли асосда ташкил этиш. Ушбу белгиланган вазифаларни бажариш мамлакатимизнинг барча вазирлик ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклатилган бўлиб, асосий ижрочилар Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎМКІТ Маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда Давлат статистика қўмитаси ҳисобланади. 2010 йилда “Баркамол авлод йили” Давлат дастурини амалга оширишга 7898,03 млрд. сўм (165,43 млн. АҚШ доллари) ажратилди6: - Бюджет маблағлари - 1761,52 млрд. сўм (4,96 млн. АҚШ доллари); - Бажарувчилар маблағлари - 2742,20 млрд. сўм (17,98 млн. АҚШ доллари); - Банклар кредитлари - 3324,80 млрд. сўм (61,41 млн. АҚШ доллари); - Ҳомийлар маблағлари – 69,49 млрд. сўм (3,73 млн. АҚШ доллари); - Халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағлари - 75,00 млн. АҚШ доллари; - Грантлар – 0,02 млрд. сўм (2,35 млн. АҚШ доллари). 2010 йилда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича кўплаб давлат ва минтақалар миқиёсида ишлар амалга оширилди. Албатта ушбу қилинган ишлар мамлакатимизда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада ривожланишига туртки бўлади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling