Мундарижа кириш 5 I боб. Платина ишлаб чиқариш бўйича дунё адабиётлари ва технологияларининг аналитик тахлили 12


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 1.82 Mb.
bet5/24
Sana14.03.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1268221
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
kerakli malumot

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқотнинг натижалари 3 та халқаро ҳамда 4 та республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда маъруза қилинган ва муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 12 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан 2 та республика ва 5 та ҳорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация тузилиши кириш, тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 115 бетни ташкил этади.


I Боб. ПЛАТИНА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ДУНЁ АДАБИЁТЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ АНАЛИТИК ТАХЛИЛИ

1.1. Платина гурухи металлари хом ашё манбалари ва уларни қайта ишлаш технологиялари


Платина нафақат дунё миқиёсида балки мамлакатимизда хам жуда кўп сохаларда ишлатилади. Хозирги кунда дунё бўйича ишлаб чиқарилаётган платинанинг 39,41% автомобиллар катализаторларини тайёрлашга, 24,34% заргарлик саноатида, 8,59% кимё саноатида, 4,21% инвестиция сифатида ва қолган қисми тиббиёт, нефтни қайта ишлаш, электр қурилмалар, ва бошқа сохаларда қўлланилмоқда [2; 275 б.].
Ўзбекистон металлургия сохасида жуда яхши минерал-хомашё базасига эга давлат хисобланади. Мамлакатда 118 турдаги минерал хомашё бўйича 1800 дан ортиқ фойдали қазилма конлари аниқланган булиб улардан 1000 таси истиқболли хисобланади [3; 349-351 б.].
Маълумки Қалмоққир ва Сариқчўққи, Ёшлик-1 конларидан асосан мис, молибден ажратиб олинсада, бу кимёвий элементлар асосан халькопирит, пирит, халькозин ва молибденит каби минераллар таркибида комплекс бирикма холида учрайди. Айнан олимларнинг таъкидлашича кўпроқ кумуш ва олтин халькопирит ва пирит минераллари таркибида ўта майда холида бўлади ва эркин ҳолда кўпроқ учрайди [4; 116 б.]. Селен, темир ҳам кўпроқ шу иккита сульфидли минерал таркибида бўлса, рений асосан молибденли минерал молибденит таркибида учрайди. Қалмоққир конида сульфидли минераллар таркибида платина гурухи металлари мавжуд. Молибденит минерали аналитик тахлилига кўра ундаги платиноидлар миқдори Pt-0,7 г/т, Os-3,2 г/т, Pd-3,5 г/т бўлганлиги қайд этилган [5; 59-60 б.].
Олмалиқ кон-металлургия комбинати Қалмоққир, Сариқ-чўққи мис молибденли конлари рудаларини шунингдек Каулди, Оқтупроқ, Кўчбулоқ, Қайрағоч, Қизилолма, Арабулоқ ва бошқа олтин таркибли рудаларини қайта ишлайди. Рудалардан мис, молибден, рений, селен, теллур ва қимматбахо металлар ажратиб олинади. Мис ишлаб чиқариш занжирида сўнгги махсулотлардан платина гурухи металларини ажратиб олишда хомашё сифатида ишлатиш мумкин[6; патент]. Қалмоққир кони рудаси таркибида платина гурухи металларининг миқдори 0,03 - 0,5 г/т ни ташкил этади [7; 101-195 б.].
Платина гурухи металларини ишлаб чиқариш, ажратиб олиш бўйича дунё миқёсда кўплаб изланишлар ўтказилган ва кўплаб патентлар ёзилган. Олтин, кумуш, платина ва палладий сақловчи махсулотлардан уларни ажратиб олишнинг кенг тарқалган усули келтирилди[8; патент]. Ушбу усулда дастлабки махсулот “шох ароғи” эритмасида эритилади ва навбатма-навбат мочевина ва калцинацияланган сода билан ажратилади, охирги босқичда палладий натрий тиосулфати билан чўктирилади. Ушбу ихтиро гидрометаллургия сохасига тегишли бўлиб, уни мис электролизи шламларининг қайта ишланишидан сўнг олинадиган электролитлардан ноёб металларни ажратиб олишда қўллаш мумкин.
Бу усулнинг камчилиги палладий эритмадан ноэрувчан сулфид холатида чўкади. Чўкиш пайтида у билан бирга кўп миқдорда зарарли қўшимчалар (қўрғошин, мис, темир ва бошқалар) хам чўкмага ўтади. Бу эса кейинги жараёнларда тоза холдаги металл олиш учун кўп босқичли ва мураккаб технологияларни талаб қилади. Бу усулнинг яна бир камчиликларидан бири эритмадан платина чўктириб бўлингач палладийли эритмада платинанинг кўп миқдорда қолиб кетиши. Хаммага маълумки палладийга қўшилиб платина хам натрий тиосульфат холатида чўкади ва уларни бир-биридан тоза холда ажратиб олиш жуда мураккаб хисобланади.
Яна бир платина гурухи металлари таркибли махсулотлардан уларни ажратиб олиш усули [9; 21 б.]. Ушбу усул бўйича дастлабки махсулотга “шох ароғи” билан ишлов берилади. Сўнгра хосил бўлган эритма 10% ли аммоний хлорид эритмаси билан таъсирлаштирилади. Эритмага Қўшилган аммоний хлорид таъсирида платина чўкмага ўтади. Кейин хосил бўлган чўкма 5% аммоний хлорид эритмаси билан яхшилаб ювилади. Дастлабки эритмада таркибида қолган палладий чўктиришга йўналтирилади.
Бу усулнинг асосий камчилиги дастлабки эритмадан платинани чўктириш мобайнида палладий хам қўшилиб чўкишидир. Бу эса аммоний хлороплатинат чўкмаси таркибида аммоний хлоропалладат чўкмаси хам хосил бўлишига олиб келади [10; 73-77 б.].



Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling