Мундарижа: Кириш Асосий қисм


Download 397.5 Kb.
bet2/17
Sana05.01.2023
Hajmi397.5 Kb.
#1078992
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Инвестиция самарадорлиги

Курс ишининг мақсади – инвестициялар жалб этиш ва уларнинг самарадорлигини ўрганиш ва шу асосда уларни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдир. Қўйилган мақсаддан келиб чиқиб курс ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти, хусусиятлари, ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини тадқиқ этиш;

  • инвестициялар жалб этиш шакллари, тартиби ва манбаларини ўрганиш;

  • инвестициялар самарадорлигини баҳолаш усулларини ўрганиш;

  • асосий капиталга инвестициялар жалб этиш ҳолати ва инвестицион муҳит шарт-шароитларини тадқиқ этиш;

  • иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестицияларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш йўллари бўйича илмий асосланган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Курс ишининг объекти сифатида ишлаб чиқаришга инвестициялар киритган хўжалик юритиш субъектлари, жамғармалар, тижорат банклари, лизинг компаниялари ва корхоналар фаолияти натижаларидан фойдаланилган.
Курс ишиининг предмети сифатида иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этиш борасидаги иқтисодий муносабатларини ўрганиш юзага чиқади.
Курс ишиининг таркибий тузилиши қуйидагича: кириш, асосий қисмда 5 та параграф, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалар.
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, курс ишининг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети, ишнинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти, таркиби ўз аксини топган.
Асосий қисмда ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этишнинг иқтисодий табиати, зарурияти, шакллари, манбалари ва инвестицион муҳитни белгиловчи омиллар моҳияти, инвестициялар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усуллари ҳамда уларнинг глобал молиявий инқироз шароитидаги ўзига хос хусусиятлари ёритилган.
Шунингдек, ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этиш ва уларни молиялаштиришнинг ҳозирги ҳолати, унга таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлил этилган ҳамда улардан самарали фойдаланиш йўналишларини ишлаб чиқиш борасида назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса қисмида курс иши бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида олинган хулосалар ва таклифлар берилган.


Download 397.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling